Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий воситаларни дастлабки баҳолаш .
- Асосий воситаларнинг ҳисобга киритиш .
- Асосий воситаларнинг кредитга сотиб олиниши.
Асосий воситаларнинг тан олиниши. Асосий восита объекти қуйидаги ҳолларда актив сифатида тан олиниши керак:
Корхонани айнан ушбу актив билан боғлиқ равишда келгусида катта иқтисодий манфаатлар олиш эҳтимоли мавжуд, деган мулоҳоза бўлса; ва активнинг таннархини корхона ишончли тарзда баҳола олса. Асосий воситалар одатда корхона активларининг асосий қисмини ташкил қилади, шунинг учун ҳам уларни молиявий ҳолатини кўрсатиш катта аҳамиятга эга. Қолаверса, чиқимнинг актив ёки харажат сифатида таърифлаш корхона амалга оширадиган фаолият натижаларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Асосий восита объектини тан олишнинг биринчи шартига мувофиқ эканлигини аниқлашда корхона келгусида ушбу объектдан иқтисодий манфаат олиш эҳтимоли даражасини баҳолаши, бунга эса дастлабки тан олиш пайтида мавжуд бўлган фактлар асос бўлиши лозим. Бу корхона олинган активдан фойдаланиш билан боғлиқ барча тушумлар унга тегишли бўлишига ишончи комил бўлиши зарурлигини билдиради. Корхона мазкур объектга эгалик қилиш билан боғлиқ ҳамма хатарларни ўзига қабул қилади. Ушбу иқтисодий манфаатларни олиш эҳтимолининг етарлича эканлиги корхона актив билан боғлиқ равишда моддий бойлик олишига аниқликни талаб қилади ва тегишли хатарларни ўзига қабул қилади. Бундай аниқлик одатда моддий бойлик ёки манфаат корхона ҳисобига ўтиб бўлгандан кейин пайдо бўлади. Бунгача активни сотиб олиш операциясини маълум бир суммадаги жарима санкцияларини тўлаш орқали бекор қилиниши мумкин. Шу йўл билан корхона активни тан олмайди. Тан олишнинг иккинчи шарти одатда осон бажарилади. Чунки актив сотиб олинганига гувоҳлик берувчи алмашиш операцияси натижасида унинг қиймати аниқланади. Актив корхонанинг шахсан ўзи орқали яратилганда унинг қиймати мол етказиб берувчилардан олинган материаллар, ишчи кучи сотиб олиш операциялари, шунингдек, қурилиш жараёнида юзага келган бошқа харажатлар асосида ишончли баҳоланиши мумкин. Асосий воситаларни дастлабки баҳолаш. Актив сифатида тан олиниши мумкин бўлган асосий восита объекти аввало таннархи бўйича баҳоланиши керак. Таннарх элементлари. Асосий восита объекти таннархи қуйидагиларни ўз ичига олади: (I) харид нархи, унга импорт божлари ва қопланмайдиган харид солиқлари (савдо чегирмалари ва дисконтлари чиқариб ташланган ҳолда); (П) активни етказиб келиш ва уни фойдаланиш учун иш ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ ҳар қандай чиқимлар; (Ш) ёки сотиб олинаётганда ёки тегишли вақт давомида заҳиралар ишлаб чиқаришдан бошқа мақсадларда фойдаланилганда мажбуриятлар юзага келтирган объектни демонтаж қилиш ва тугатиш ҳамда объект жойлашган участкани тиклаш чиқимларининг дастлабки баҳоси. Таъкидлаш керакки, алоҳида ҳолларда активнинг сотиб олиниши билан боғлиқ умумлашма харажатларни фойдали ишлатиш муддати ҳар хил бўлган ёки корхонага турли усулларда манфаат келтираётган алоҳида компонентлар ўртасида тақсимлаб юбориш мақсадга мувофиқ бўлади. Натижада уларнинг ҳар бирига турлича амортизация меъёри ҳисоблаш усулларини қўллаш зарурияти пайдо бўлади. Асосий воситаларнинг ҳисобга киритиш. Асосий воситалар бир нечта усуллар билан сотиб олиниши ёки корхона балансига киритилиши мумкин: пул маблағларига кредитга устав капиталига улуш сифатида бошқа субъектдан ҳадя сифатида қурилиш йўли билан узоқ муддатли ва қисқа муддатли ижарага олиш. Асосий воситаларнинг кредитга сотиб олиниши. Асосий воситалар тўловни одатдаги тўлов муддатларидан ошадиган тўлов даврига қадар кечиктириш шарти билан сотиб олинса, таннарх зудлик билан тўлаш зарур бўлган суммага тенг бўлади. Мазкур миқдор ва жамланган тўловлар ўртасидаги фарқ кредит бўйича фоизлар тўлаш (асосий ёдошувга нисбатан) харажатлари деб тан олинади (агар у АФМС 24 “Қарзларга доир чиқимлар ҳисоби” ёки ХАС 23 “Қарзларга доир чиқимлар” стандартларига биноан рухсат этилган муқобил ёндошувга мувофиқ капиталлаштирилмаса). Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling