Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент иқтисодиёт университети


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/35
Sana13.03.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1266285
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Тадқиқот объекти. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 
ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фонди 
тадқиқот ишининг объекти сифатида танланди. 
Тадқиқот предмети. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 
ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фонди 
фаолияти билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар мажмуи тадқиқот ишининг 
предмети бўлиб ҳисобланади. 



Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Мустақиллик 
йилларидан сўнг мелиорацияга тизимли инвестициялар қилинмаслиги 
оқибатида суғориладиган ерларнинг мелиорация объектлари ҳолати 
ёмонлашуви кузатилди. Бу ўз навбатида қишлоқ хўжалиги унумдорлигини 
пасайиши ва энг асосий бойлигимиз бўлган ерларнинг қишлоқ хўжалик 
оборотидан чиқиб қолиш хавфини пайдо қилди. Бугунги кунда мелиорация 
фондидан сарфланаётган маблағларнинг деҳқончилик ишлаб чиқаришига 
таъсири қандай бўлмоқда? Гепотеза шундан иборатки, мелиорация 
деҳқончиликнинг ижобий ўсишида кучли фактор ҳисобланади. Шундай экан 
мелиорация сарфларининг миқдори етарли ёхуд етарли эмаслигини асослашни 
муаммо сифатида кўрмоқдамиз. 
Бугунги кундаги мелиорация фонди билан боғлиқ асосий муаммо унинг 
молиявий автономлигини ошириш, унинг молиявий имкониятларини ундан 
сарфланиши кўзда тутилаётган маблағларнинг ошиб бориш темпидан кам 
бўлмаслигини таъминлашдан иборат. 
Тадқиқот методи ва методологияси. Тадқиқот ишида эмпирик 
тадқиқот усуллари бўлган кузатиш, ҳисоблаш ва қиёслаш каби усуллардан, 
шунингдек эмпирик-назарий усуллар ҳисобланган таҳлил, синтез ва дедуктив-
индуктив методлардан фойдаланилади. Статистик таҳлил асосида кўп 
ўзгарувчили регрессион таҳлил “MINITAB” дастури ёрдамида модел қуриш 
амалга оширилади. 
Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
ишида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсияларнинг амалиётга 
қўлланилиши Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фонди 
фаолиятини яхшилашга хизмат қилиши амалий аҳамиятини намоён этади. 
Назарий аҳамияти тадқиқотда натижаларини, фойдаланилган услуб ва 
услубиётлардан 
истиқболда 
мазкур 
йўналишдаги 
илмий 
изланишда 
фойдаланилиши билан белгиланади.




Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling