Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар


Download 1.58 Mb.
bet20/52
Sana01.04.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1315034
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   52
Bog'liq
Гидротехникага кириш мажмуа

1. Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар.
«Ўзбекистонда гидротехника қурилиши тарихи» фани “Гидротеxника қурилиши” бўйича мутаxассислар тайёрлашда республика худудида қадимдан гидротехник иншоотларини ирригация ва мелиорация йўналишида ривожланиш тарихини ўргатади.
Револиюциядан олдин ва ундан кейин Ўрта Осиёда қишлоқ хўжалиги-ни ривожланишида Туркистон республикасида, кейинчалик Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ирригация иншоотлари бўлган каналларни қурилиши, сув манбаларини бошқаришда сув омборлари ташкил қилиниши ва улардан фойдаланишни даврга қараб ўзгариб бориши, кейинчалик гидротехник иншоотлардан гидроэнергетикада яъни гидроэлектрстанцияларда, сув манбаларидан суғориш ишларида насос станциялардан фойдаланиш масалалари кўрилади.
Талабалар, ҳалқимизни сув манбаларидан фойдаланишда яратган иншоотлари тўғрисида ўз билим доиралари кенгайтиш мақсадида тарихга мурожат қилиб ўрганадилар, Октябр револиюциядан кейин республикамизда ҳалқимизни қаҳрамонларча меҳнати - хашар йўли билан яратган Фарғона канали, иккичи жаҳон урушидан кейин катта ва кичик ГЭСларни қурилиши, Мирзачўлни ва бошқа ерларни ўзлаштиришда, уларни суғориш учун насос станцияларни қуриш ишлари ривожланди.
Гидроэнергетик иншоотларни топографик, геологик, гидрогеологик ва экологик шароитларга қараб қуриш; иншоотларни ҳавфсизлик теxникасига риоя қилиш, атроф-муҳитга кўрсатадиган таъсиридан ҳимоя қилиш шунингдек, муқобил манбаларни таққослаш ва кичик дарёлардан кенг фойдаланишга эътибор қаратилади.
Ўқитув дастури « Ўзбекистонда гидротехника қурилиши тарихи » фани гидротеxника курилиш ишларини ривожланиш тарихи, уларга қўлланиладиган сув ҳўжалиги қонунчилигини ўрганиш назарда тутади.
Ўқув жараёнида интернет матриаллари ва аxборот воситаларни қўллаш назарда тутилган.
Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларни республика худудидаги гидротехник иншоотларини ривожланиш тарихини ва уни хозирги аҳволи билиши керак бўлади.
Гидротехник иншоотларни қуриш, эксплуатация қилиш, сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш принциплари бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаситалабаларга республикаси худудиги гидротехник иншоотларни қурилиши ва жойлаши, уларни ҳалқ хўжалигини талабига биноан ишлатишни ўргатишдан иборат.
Фаннинг илмий-назарий ишлари маъруза ва амалий ишлар, ўқув ва теxникавий адабиётлар ёрдамида ҳамда мустақил таълим ва мустақил иш жараёнларида ўрганилади.
«Ўзбекистонда гидротехника қурилиши тарихи» фанини ўрганишдан мақсад бакалавр тизими бўйича таълим олувчиларда қуйидаги фаолият соҳалари бўйича зарур ва етарли бўлган билимларни шакллантириш ҳисобланади:
-Ўзбекистон республикаси ҳудудида ирригация иншоотларини ривожланиш тарихи ва уни хозирги пайтидаги аҳамияти тўғрисида тасаввурга эга бўлиши керак;
-Ўзбекистон республикасини сув хўжалик қонунчилиги талабига жавоб берувчи гидротехник иншоотлар классификациясини билиш, улардан энергетикада, ирригацияда ва бошқа сохаларда фойдаланиш юзасидан кўникмаларга эга бўлиши лозим.
-фанни ўрганиш натижасида талабалар гидротехник иншоотларни: каналларни ва сув омборларини қурилиши, насос станциялар ва гидроэлектростанцияларни қурилиши ва уларни ҳафсизлиги масалаларини туғри тушуниши, юқори касбий тайёргарликни таъминловчи билим ва малакаларига эга бўлиши керак.


Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling