Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – қурилиш институти
Қурилиш ишлаб чиқариши тўғрисида умумий тушунчалар
Download 1.57 Mb.
|
ЎқҚўлҚТЭРбакалаврБозорбоев
1.2. Қурилиш ишлаб чиқариши тўғрисида умумий тушунчалар
Қурилиш ишлаб чиқариши – бевосита қурилиш майдонида бажарилиши ишлаб чиқариш жараёнларининг мажмуасидир. Бу ишлаб чиқариш жараёнлари мажмуасига қурилишнинг тайёрлов ва асосий даврларида бажарувчи бир қатор қурилиш-монтаж ва махсус ишларнинг турлари киради. Қурилиш ишлаб чиқаришнинг, яъни маълум изчилликда бажарилган ва ўзаро боғланган ишлар мажмуасининг, натижаси - якунловчи қурилиш маҳсулоти ҳисобланади. Якунловчи қурилиш маҳсулоти қаторига фойдаланиш учун тайёрланган янгидан қурилган алоҳида бино ва иншоотлар, уларнинг мажмуаси ҳамда кенгайтириш ёки бошқа мақсадларда қайта қурилган ёки таъмирланган бино ва иншоотлар ҳам киради. Қурилиш ишлаб чиқариши халқ хўжалигининг етакчи соҳаларидан бири бўлиши билан бирга, фақат ўзигагина хос бўлган бир қатор хусусиятлари билан бошқа соҳалардан кескин ажралиб туради. Бу аввало қурилишнинг сермеҳнат, серашё ва яратилган маҳсулотларнинг ўз жойида қолиши билан ҳарактерланади. Қурилишнинг сермеҳнат дейилишига сабаб, битта қурилиш маҳсулотини яратиш учун ўнлаб, юзлаб ишчи-хизматчиларнинг меҳнати сарфланади. Улар бир-биридан тубдан фарқ қилувчи кўплаб турдаги меҳнат жараёнларида иштирок этадилар. Баъзида каптал қурилиш соҳасида битта йирик объектни қуриб фойдаланишга топшириш учун бир неча йиллар зарур бўлади. Қурилишнинг серашё эканлигига эса унда ишлатиладиган хом ашё турларининг хилма-хиллигидадир. Халқ хўжалигининг деярли барча соҳаларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қурилишда у, ёки бу мақсадларда ишлатилади, десак муболаға бўлмайди. Хусусан, машинасозлик саноати қурилишни машина ва механизмлар билан, металлургия арматура, прокат ва металл тузилмалар билан, кимё саноати лок - бўёқ, линолеум каби ашёлар билан таъминлайди ва х.к. Фақатгина қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи саноат тармоғининг цемент, оҳак, гипс, темирбетон тузилмалар, ғишт, шифер каби юзлаб маҳсулотлари қурилиш учун ўта зарур бўлиши юқоридаги фикримизнинг яққол далилидир. Қурилиш ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири, унинг хилма-хил шароитларда амалга оширилишидир. Қурилишнинг турли табиий ва иқлимий шароитларда, очиқ ҳавода олиб борилиши ишларни ташкил қилишда қўшимча қийинчиликлар туғдиради, қурилиш жараёнларини бажариш технологиясига қўшимча талаблар қўяди. Қурилиш ишлаб чиқаришининг ўзига хос хусусиятлари қаторига ишлаб чиқариш циклининг давомийлиги билан бирга якунловчи қурилиш маҳсулотининг ҳажмий-режалаш ва конструктив ечимларининг хилма-хиллигини ҳам киритиш мумкин. Қурилиш ишлаб чиқаришида объектлар ва мажмуаларнинг қурилиши 2 хил усулда амалга оширилади. Биринчиси – пудрат усули бўлса, иккинчиси –хўжалик усули. Пудрат усулида олиб борилганда қурилиш-монтаж ишлари қурилиш ташкилотларининг кучлари ва воситалари билан буюртмачи ва пудратчи ташкилот ўртасида тузиладиган пудрат шартномаси асосида бажарилади. Хўжалик усулида олиб борилганда эса ишлар эксплуатация қилувчи ёки қайта таъмирланувчи ташкилотларнинг ўз кучлари билан бажарилади. Айрим ҳолларда аралаш усулдан ҳам фойдаланилади: бунда бир қисм ишлар пудрат шартномаси асосида олиб борилса, бир қисми қурилиш қилувчи ташкилотнинг ўз кучи билан бажарилади. Ҳозирги вақтда пудрат услуби билан барча қурилиш-монтаж ишларининг 85-90 % бажарилмоқда. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling