Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – қурилиш институти
Объектларни қуришда ишларнинг сифатини назорат қилиш
Download 1.57 Mb.
|
ЎқҚўлҚТЭРбакалаврБозорбоев
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР ........................... 104 К и р и ш
К и р и ш Қурилиш – мамлакатимиз халқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири бўлиб, у асосий фондларнинг янгиларини яратишни, амалдагиларини эса кенгайтириш ва қайта тиклашни таъминлайди. Капитал қурилишнинг ишлаб чиқаришни барча тармоқларининг ривожланишдаги, ижтимой меҳнат умумдорлигининг оширилишидаги, аҳолининг яшаш шароитлари ва моддий фаровонлигини кўтаришидаги аҳамияти ўта муҳимдир. Шунинг учун Республикамизда капитал қурилиш соҳасининг ривожлантирилишига катта эътибор берилмоқда. Охирги вақтларда Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Олий мажлиси ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан бозор иқтисодиётига ўтиш даврида қурилиш соҳасида юзага келган айрим қийинчиликлар ва муаммоларни ҳал қилишга, ушбу соҳани янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор фармонлар, қарорлар ва қонунлар қабул қилиниб, уларнинг амалдаги ижроси қаттиқ назорат қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 1998 йил 18-ноябрдаги “Капитал қурилишда бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 28-ноябрдаги “Капитал қурилишни бошқаришнинг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш”, 1999 йил 3-сентябрдаги “Капитал қурилишдаги иқтисодий ислоҳотларини янада чуқурлаштириш” қарорлари, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида 6 май 2003 йилдаги Президент Фармони шулар жумласидандир. Ушбу фармон, қарор ва қонунларнинг амалдаги ижроси натижасида Республикамизнинг турли шаҳар ва қишлоқларида кўплаб замонавий бино ва иншоотлар қад кўтармоқда, Республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишда ўзининг улкан ҳиссасини қўшаётган йирик объектлар: Асакадаги УзДЭУ автомобиль корхонаси, Бухородаги нефтни қайта ишлаш корхонаси, Шўртандаги газ-кимё комбинати, Қўнғиротдаги сода корхонаси, Қизилқумдаги фосфорит корхонаси каби объектлар ишга туширилмоқда. Ҳозирги вақтда капитал қурилиш соҳасида капитал қўйилмаларнинг самарадорлигини янада ошириш вазифаси турибди. Бу вазифани муваффақият билан амалга ошириш тармоққа илғор энергия- ва ресурс тежамкор технологияларни олиб кириш, қурилиш ишлаб чиқаришида меҳнат унумдорлигини янада ошириш, қурилишни ташкил қилиш ва бошқаришнинг замонавий янги шаклларини ва услубларини жорий қилиш билан бевосита боғлиқдир. Умуман олганда капитал қурилиш соҳасида ташкил этиш масалаларини учта даражада ўрганиш мумкин: 1) давлат ва тармоқ даражасида; 2) қурилиш-монтаж ташкилоти даражасида; 3) қурилиш-монтаж ишларини бажариш даражасида. Ташкил этишнинг ҳар бир даражаси учун кўрилаётган масалани ушбу даражада ўрганувчи алоҳида ўқув фанлари мувофиқ келади. Хусусан, ташкил этишнинг биринчи даражаси “Қурилишда менежмент” фанида, учинчи даражаси эса “Қурилиш ишлаб чиқариши технологияси” фанида ўргатилади. Ушбу ўқув қўлланмаси капитал қурилишда ташкил этиш масалаларини иккинчи даражада, яъни қурилиш-монтаж ташкилотлари даражасида ўргатишга бағишланган. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling