Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси факультети «Озиқ-овқат хавфсизлиги»
Download 0.78 Mb.
|
8e740feb85e62c6a710d52b613df9ba2 63f35dacbfe18
Тупроқ билан тиндириш
Шарбатларин тиндириш учун вулқрндан чиққан тупроқ ишлатилади, хусусан, бентонит, ўз атрофида оқсилларни кўп миқдорда йиғувчи восита сифатида. Бентонитнинг сувдаги эритмаси кўп миқдорда манфий заррага эга, оқсил коллоидлари мусбат зарядга эга бўлганлиги учун, бентонит таъсири остида нейтралланади ва оқсил коллоидлари шарбатда чўкмага тушади. Тупроқ заррачаларининг юқори даражада дисперслилиги туфайли сувдаги эритмада кислотали муҳитда бу заррачалар қўшилиб катталашади, натижада чўкмага тушади. Чўкмага тушишда ўзи билан шарбатдаги заррачаларни ҳам туширади. Бентонит тупроғи юқори адсорбцион ва ион алмашиш хусусиятларига эга. Бу шарбатни яхши тинишига ёрдам беради. Бентонитнинг меъёридан кўп ишлатилиши шарбат йўқолишини кўпайтиради. Шарбатни тиндириш учун қуруқ бентонит ишлатилади. У бевосита шарбатга қўшилади, ёки махсус суспензия тайёрлаб қўшилади. Ҳар иккала усулда ҳам бентонит шарбат билан яхшилаб аралаштирилади ва тиндиришга қўйилади. Тинган шарбат чўкмадан ажратилади ва фильтрланади. Баъзан бентонитда тиндириш фильтрлаш билан биргаликда фильтр-прессда олиб борилади. Бентонит суспензияси фильтрловчи қатлам ҳосил қилиш учун қуйидаги тартибда тайёрланади. Бентонитнинг маълум миқдори ўлчанади, механик аралаштиргмч ва барботёрли чанга солинади. Кейин массасига 4 баробар кўп сув солинади. Аралашма ўткир буғ билан 343-348 0К (70-750С) ҳароратгача иситилади, яхшилаб аралаштирилади ва шишиши учун бир сутка сақлашга 101
қўйилади. Бир суткадан кейин масса яна аралаштирилади, агар шишиш тўлиқ амалга ошмаган бўлса яна буғ берилади. Ҳосил бўлган 20% -ли суспензиядан ишлатиш учун 5%-ли суспензия тайёрланади. Бунинг учун 20% -ли суспензия массасига 3 баробар кўп шарбат билан аралаштирилади. Тайёрланган сув – шарбат эритмасида бентонит концентрацияси аниқланади. Бунинг учун олинган андаза доимий массагача, 393 –413 К (120-1400С) ҳароратда қуритилади. Бентонитнинг тайёр суспензияси тешиклар диаметри 2-3 мм бўлган тўр орқали фильтрланади ва ишлатишга тайёр бўлади. Бентонитнинг керакли дозировкаси тажрибавий елимлаш ёрдамида аниқланади. Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади. 8 та 250 мл ҳажмли сиғим олинади ва уларга 200 мл-дан шарбат солинади. Бентонит сув – шарбат эритмаси яхшилаб аралаштирилади ва пипетка ёрдамида цилиндрларга 2, 4, 6, 8, 10, 12, 14 ва 16 мл миқдорда солинади. Цилиндрлардаги компонентлар яхшилаб аралаштирилади ва 12 соат сақлашга қўйилади. 12 соатдан сўнг энг яхши тинган цилиндрдаги компонент ажратиб олинади ва ундаги доза шу партия шарбатни тиндириш учун қабул қилинади. Шу дозадаги бентонит солиниб, аралаштирилади ва шарбат 2-3 кун сақланади. Бу вақтда шарбат шаффофланади. Тинбирилган шарбат чўкмадан ажратилади ва фильтрланади. Фараз қилайлик шарбатнинг энг яхши тиниши 12 мл суспензия солинган идищда амалга ошди. Бундан 1000л шарбатга қанча суспензия ва қуруқ бентонит ишлатилишини топиш мумкин. Агар 200 мл шарбатга 12 мл суспензия керак бўлса, 1000 л шарбатга 0,012 *1000 = 60л суспензия керак. 0,2
Бентонит суспензияси концентрациясини ҳисоб йўли билан ҳам топиш мумкин.
Агар 1 ҳисса қуруқ бентонитга 4 ҳисса сув берсак 5 ҳисса суспензия оламиз. Унга уч карра шарбат қўшиб 5+5*3=20 ҳисса сув-шарбат суспензияси оламиз, унда 1 ҳиссаси яъни 5% -и бентонит. Демак, агар озроқ хато билан 60 л суспензияни 60кг десак, у ҳолда 1000л шарбатга 3 кг қуруқ бентонит керак. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling