Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Фойдаланишдаги агрессив муҳитини таъсирига


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/54
Sana05.05.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1432294
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54
Bog'liq
Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари

Фойдаланишдаги агрессив муҳитини таъсирига
барқарорлигини аниқлаш 
 
Бу усулда намуналар призма шаклида (10х10х40 см) ўлчамда 
тайёрланади. Табиий ёки бетонни ишлатиш жараёнида таъсир этувчи сунъий 
тайёрланган эритмали ваннага жойлаштирилади. Намуналар орасидаги 
масофа 5 см кам бўлмаслиги керак. Агрессив эритмани 2-4 ҳафтада 1 марта 
алмаштирилади ва намуналар 6 ой ичида шу муҳитда сақланади. Муддат 
ўтгандан кейин уларни Rсиқ бўлган мустаҳкамлиги аниқланади. Бир вақтда 6 


66 
ой нормал шароити сақланган намуналар ҳам R сиқ синалади ва барқарорлик 
коэффициенти аниқланади, яъни К. 
Агар коэффициент к≥1 бўлса, унда бетон агрессив муҳитга барқарор 
деб ҳисобланади. Аммо синовни бу тури кўп вақтни олади, шунинг учун 
емирилиш жараёнларни тезлаштириш тавсия этилади. Емирилишни биринчи 
турини тезлаштириш учун таркибида кальций тузлари бўлмаган сувни 
қўлланади ёки намунани ўлчамини камайтирилади ва ғоваклилигини 
кўпайтирилади. Емирилишни иккинчи турини тезлаштириш учун эритмани 
концентрациясини кучайтирилади ёки намуналарни эритмага тўлиқ 
чўктиришади ва сунъий аралаштирилади. Емирилишни учинчи турини ва 
тезлаштириш учун кальций ёки натрий сульфатларини 5% ли тўйинган 
эритмаси қўлланади. Денгиз сувида емирилишни аниқлаш учун табиий ёки 
сунъий денгиз ишлатилади, фақат тузлар концентрация 10 г/л гача бўлиши 
тавсия этилади. Бетонни емирилишига барқарорлиги фақат боғловчи 
модданинг хоссаларига боғлиқ эмас, балки унинг тузилишига, мустахкамлик 
деформативлик хоссаларига тўлдирғичларини турига қолиплаш усулларига 
қотиши ва бошқа технологик жараёнларга ҳам боғлиқ. Шундай қилиб, 
қуйидаги хулосалар қилинади: 
-баҳолашни танлаш бетон емирилишини турига ва агрессив муҳитни 
хусусиятига боғлиқ. 
-бетонни емирилишга барқарорлигини бир нечта кўрсаткичлар 
орқали баҳолаш.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling