Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
-бўлим. Бетонни ҳар хил тааъссуротларга чидамлилигини
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.1. Бетоннинг совуққа чидамлилигини аниқлаш усуллари.
6-бўлим. Бетонни ҳар хил тааъссуротларга чидамлилигини
аниқлаш Ишлатиш ва қурилиш жараёнида конструкциялардаги бетонлар табиий ва сунъий кўринишидаги таъсирларга дуч келади. Буларга навбатма-навбат эриш, сувга тўйиниш ва қуриш, харорат тебраниши, карбонлашиши, кимёвий агрессив муҳитлар, юқори ҳароратларни таъсири киради. Бетонни ҳар хил тааъссуротларга барқарорлигини аниқлаш усулларига асосий талаблар қуйидагилардан иборат: а) кимёвий, физик-кимёвий, физикавий жараёнларни ўтиши табиий шароитларда ўтишига яқинлиги; б) минимал муддатда бажарилиши; в) объектив, тўғри, сонли критерияларга асосланиши; 60 г) саноат ишлаб чиқараётган асбобларни механизациялаш ва автоматлаштириш; д) шундай параметрларни олиш ва улар ёрдамида жараёнларни моделини тузиш имконини олиш. Бетонни бир хил агрессив тааъссуротларига барқарорлиги унинг мустаҳкамлиги, деформативлик хоссалари орасидаги боғланиш аниқ аммо бетонни мустахкамлиги ёки уни агрессив тааъссуротини бир хил турига барқарорлиги бошқа тааъссуротлар таъсирига барқарорлиги аниқланмайди. Кўпинча бетон конструкцияларни бузилишига бетонни таркибини мустаҳкамлиги бўйича тайёрланади, уни ишлаш шароитини, муҳитини ҳисобга олинмайди. 6.1. Бетоннинг совуққа чидамлилигини аниқлаш усуллари. Кўп қурилиш конструкциялари нам харорат таъсирида бузилади. Унга сув музлаганда кенгайиш (тахминан 9 % гача) сабаб бўлади. Навбатма- навбат музлатиш ва эритиш таъсирида бетон ўз хоссаларини сақлаш ёки чегаравий оралиқда ўзгартириши совуққа чидамли, деб аталади. Совуққа чидамлилиги циклда ўлчанади: бир цикл – бу бир музлаш давомийлиги, бир цикл бу бир музлаш ва бир эриш; циклни давомийлиги 24 соатдан ошмаслиги керак. Оғир бетон учун совуққа чидамлилигини аниқлаш. Бу усул нафақат оғир бетон учун, балки ғовак тўлдиргичли бетон, йўл ва гидротехник бетонларни совуққа чидамлигини аниқлашда қўлланади. Бетонни совуққа чидамлилиги цикллар сони билан белгиланади. Яъни намуналар музлатиш ва эритиш циклдан ўтгандан сўнг сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги 15% дан ортиқ пасаймаслиги лозим, йўл бетонлар учун мустаҳкамликдан ташқари 5 %дан ортиқ вазни камаймаслиги керак. 61 Синов ўтказиш учун 3 та асосий ва 3 та назорат учун намуналар тайёрланади. Намуналар иссиқлик ишловидан 7 кундан сўнг нормал шароитда 28 кундан сўнг синалади. Асосий намуналарни синовдан олдин кўздан кечирилади, 96 соат сувда тўйинтирилади, бунда сув харорати 15-20 С бўлиши, намуналарни устидаги сув қатлами 20 см ошмаслиги керак. Агар бетон минерал сувларда ишлатиш учун мўлжалланган бўлса, унда намуналар худди шу усуллларда тўйинтирилади, йўл ва аэрадром қопламалари учун ишлатиладиган бетон натрий хлорни 5 % ли эритмасида сувга тўйинтирилади. Музлатиш синовлари музлатиш камерасида қуйидаги асосий шартларда бажарилади. 1. Намуналарнинг 15-20 0 С хароратида музлатиш. Агар намуналарни асбобга ўрнатилаётганда ҳарорати -15 0 С юқори бўлса, музлатишни бошланиш вақтининг харорати – 15 0 С гача тушгандан сўнг ҳисоблаш керак. 2. Намуналар музлатиш камерага бир-биридан 2 см узоқ масофада ўрнатилади. Синовни 1 цикли 4 соат музлатишдан ва сувли ваннада сув харорати 15-20 0 С 4 соат эришдан иборат. Назорат намуналари нормал муҳитда, яъни намлиги 20±2%; 20±20С хароратда сақланади ва сувга тўйинтирган асосий намуналар билан бир вақтда ўлчанади, синалади. Намуналар синалганда сиқилишга бўлган мустахкамлиги назорат намуналарга нисбатан 15% дан камайса, синовлар тўхтатилади. Бетон тузилишига қараб, совуққа чидамлигини аниқлашнинг бир неча усули мавжуд. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling