Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Суюқ муҳитда совуққа чидамлигини аниқлаш


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/54
Sana05.05.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1432294
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54
Bog'liq
Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари

Суюқ муҳитда совуққа чидамлигини аниқлаш. 
 
Бу усулда совуққа чидамлилик маҳсус контейерларни ишлатиб 
аниқлашади ва уларда ванналарга солинган намуналар ўрнатилган бўлади. 
Музлатиш суюқ муҳитда амалга оширилгани учун намуналар ҳар доим 
ваннада бўлишлари керак. Кантенер ванна билан совутиш ускунанинг 
музлатиш камерасига киритилади ва у 16 соат давомида -20+2°С хароратда 
ушлаб турилади. Шундан сўнг контейнер ҳаво харорати 30-35
0
Сли –иситиш 
камерасига -8 соатга жойлаштирилади, яъни бир цикл -24 соатга тенг. Ушбу 
усул билан ишлатилиш жараёнида навбатма-навбат сувда музлатиш ва 
эришга дуч келадиган маъсулиятли конструкцияларни совуққа 
чидамлилигини аниқлаш тавсия этилади, чунки бу усул бетонни ҳақиқий 
совуққа чидамлигини баҳолайди.
6.2. Қурилиш материалларини емирилишга
чидамлилигини аниқлаш 
 
Қурилиш материалларини емирилиши ёки уларнинг агрессив муҳит 
билан кимёвий ёки физик-кимёвий таъсирлашуви натижасида бузилиш 
жараёнидир. Ҳар хил агрессив муҳитларни бетонга таъсир этиш даражаси 
қуйидагилар билан аниқланади: 

газли муҳитлар учун – газларни тури, концентацияси, уларни 
сувда эрувчанлиги, намлиги ва ҳарорати; 


65 

суюқ муҳитлар учун – агрессив агентларни концентрацияси ва 
борлиги, харорати, конструкция юзасида суюқликнинг ҳаракат тезлигини 
моҳияти; 

қаттиқ муҳитлар учун (тузлар, аэрозоллар, чанг) – майдалиги, 
сувда эрувчанлиги, гигроскопиклиги, атроф муҳит намлиги.
В.М.Москвинни классификацияси бўйича емирилиши учта асосий 
турга бўлинади: 
- ишқорларни ювилиши, яъни цемент тошидаги Са(ОН)

нинг эрувчан 
компонентларини ташқи сувли муҳит билан таъсирлашув натижасида эриш 
жараёнида масалан, ёмғир сувлар таъсири; 
- бетонни кимёвий таркибли ташқи муҳит билан таъсирлашув 
натижасида цемент компонентлари улар билан алмашув реакцияга киришиб, 
боғловчи хоссаларига эга бўлмаган енгил эрийдиган ёки аморф кўринишда 
моддалар хосил қиладилар. Буларга кислота, тузлар, магнезия тузлар таъсири 
киради; 
- бетон ташқи муҳит билан реакцияга киришиб кам эрийдиган
хажмини кўпайтирувчи тузлар хосил қилади. Буларга сульфат тузлар таъсири 
киради. Бетонни емирилишга чидамлилигини аниқлаш, усули агрессив 
мухитнинг турига, унинг кимёвий таркибига, хароратига ва бошқа 
факторларга боғлиқ. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling