Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Айрим тоифадаги ходимларни иш берувчи ташаббуси билан вақтинча


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet46/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

Айрим тоифадаги ходимларни иш берувчи ташаббуси билан вақтинча 
бошқа ишга ўтказиш пайтида қўшимча кафолатлар назарда тутилади. 
Жумладан, ҳомиладор, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, ногиронлар, 18 
ёшга тўлмаган шахслар уларнинг саломатлигига тўғри келмайдиган 
ишларга, оғир ва зарарли ишларга кўчириш йўл қўйилмайди. 
Меҳнат шартларини ўзгартириш пайтида ходимлар вакиллик органи 
билан иш берувчи ёки унинг вакиллик органлари ўртасида юзага келувчи 
ихтилофлар жамоа меҳнат низоларини ҳал этиш учун белгиланган тартибда 
кўриб ҳал этилади. Ходим билан иш берувчи ўртасида меҳнат шартларини 
ўзгартириш, бошқа ишга кўчириш масалаларида вужудга келадиган 
низолар якка меҳнат низоларини кўриб чиқиш тартибида меҳнат низолари 
комиссияси, суд томонидан тегишли ҳолларда эса бошқа органлар 
томонидан кўриб ҳал этилади.
 
 
 
 
Билимингизни текшириб кўринг 
 
1. Меҳнат шартлари нима ва улар қандай белгиланади? 
2. Меҳнатнинг ижтимоий ишлаб чиқаришга оид шартлари ҳақида гапириб беринг. 
3. Меҳнат шартларини иш берувчи ташаббуси билан ўзгартириш асослари ва тартиби 
қандай? 
4. Меҳнат шартлари иш берувчи билан ўзгартирилганда ходимларга қандай 
кафолатлар бериш кўзда тутилган? 
5. Меҳнат шартлари ходим ташаббуси билан ҳам бекор қилиниши мумкинми? 
6. Бошқа ишга ўтказиш деганда нимани тушунасиз? 
7. Иш берувчи ташаббусига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказишга қайси ҳолларда ва 
қандай тартибда йўл қўйилади? 
8. Ишлаб чиқариш зарурати нима? 
9. Ходим ташаббусига кўра бошқа ишга ўтказиш мумкинми? 
10. Бошқа ишга ўтказишнинг, бошқа жойга ўтказишдан қандай фарқи бор? 
11. Ғайриқонуний бошқа ишга ўтказганлик учун қандай ҳуқуқий жавобгарлик назарда 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling