Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меҳнатни нормалаш
- Одатдаги шароитлардан четга
иштироки коэффициенти (МИК) қўлланилади.
Ҳар бир ходимнинг меҳнати билан иштироки коэффициентини аниқловчи Низом ёки бошқа меъёрий ҳужжатлар белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади. Меҳнатни нормалаш сарфланган меҳнатни ўлчаш ва унга яраша ҳақ тўлаш имконини беради. Меҳнатнинг қуйидаги нормалари кўзда тутилиши мумкин: а) вақт нормаси; б) ишлаб чиқариш нормаси; в) хизмат кўрсатиш нормаси; г) ходимлар сони нормаси. Меҳнат нормалари вакиллик органи ва иш берувчи томонидан бирга- ликда ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади. Одатдаги шароитлардан четга чиқилганда меҳнатга ҳақ тўлаш махсус тартибда амалга оширилади. Жумладан, Меҳнат Кодексининг 157, 158, 159, 160-моддаларида ана шундай одатдан ташқари шароитлар кўзда тутилган. Иш вақтидан ташқари вақтдаги ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунидаги ишлар учун камида икки баробар ҳақ тўлаши, башарти ана шу вақтларда ишлагани учун ходимга бошқа дам олиш берилган бўлса, у ҳолда бир баробар ҳақ тўланиши назарда тутилган. Тунги вақтларда (соат 22.00 дан 6.00 гача бўлган вақт) ишланган ҳар бир соат учун бир ярим баробардан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш белгилан- ган. Жамоа шартномаларида тунги вақтларда ишлаганлик учун бошқа им- тиёзлар берилиши, кечки сменада ишловчилар меҳнатига ҳам оширилган тарзда иш ҳақи тўланиши назарда тутилиши мумкин. Яроқсиз маҳсулот ходимнинг айбисиз тайёрланганида унга ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланмайди. Ходимлар иш берувчининг айби билан бе- кор туриб қолганида уларга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади. Ходимнинг айби билан бекор туриш меҳнат интизомини бузиш деб баҳоланади ва иш ҳақи тўланмайди. Бир неча касбда (лавозимда) ва ўриндо- шлик асосида ишловчи ходимларга ўзаро келишув шартларига кўра иш ҳақи тўланади. Акциядорлик жамиятлари шаклида хўжалик фаолияти юритаётган корхо- наларнинг ходимларига, шу жумладан жамият ижроия-бошқарув органи раҳбарияти таркибига кирувчи ходимларга иш ҳақи тўлашнинг хусусиятлари, иш ҳақи тизими, шакллари, устама ва қўшимча тўловлар тўлаш асосларини белгилаш тартибларига тааллуқли ўзига хос хусусиятлар Ўзбекистон Респуб- ликаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1997 йил 6 сентябрдаги 611-сонли «Ак- циядорлик жамиятларида меҳнат муносабатларини тартибга солишни тако- миллаштириш юзасидан тавсиялар»да баён этилган. Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши то- монидан 2000 йил 10 январдаги «2000 йил учун жамоа шартномаларини ту- зиш бўйича тавсиялар»да айтилишича, корхонада иш ҳақи тизимларини белги- лаш, ишбай ва вақтбай иш ҳақи тўланадиган иш турларини, у ерларда ишбай ёки вақтбай иш ҳақи шаклларидан қай бирини (тўғри ишбай, эгри ишбай, мукофотли ишбай; оддий вақтбай ёки мукофотли вақтбай ва ҳоказолар) танлаш; зарарли ва оғир шароитларда ишловчи ходимлар учун устамалар тўлаш шартлари, миқдор- лари, кечки ва тунги вақтларда ишлаганлик учун устамалар ҳақ миқдорлари ҳам- да иш ҳақи тўлаш, уни муайян ҳолатлар туфайли сақлаб туриш шартномасида акс эттирилиши лозим. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling