Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
3-§. Иш ҳақи тўлаш тартиби.
Иш ҳақидан ушлаб қолиш қоидалари Амалдаги меҳнат қонунчилиги меҳнат муносабатларида ходимлар ҳуқуқларини муҳофазалаш, иш ҳақини тўлашда бош-бошдоқликка йўл қўй- маслик мақсадида муайян давр давомидаги иши учун ходимга бериладиган иш ҳақини тўланишига оид бўлган, мулкчилик шакли ва ҳўжалик фаолияти туридан қатъи назар барча корхона, муассаса ҳамда ташкилотлар учун уму- мий тартиб-қоидаларни белгилайди. Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белигиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбе- кистон Республикаси ҳукумати иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатларини бел- гилаб қўйиши мумкин 78 . Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам ку- нига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади. Жамоа шартномасида иш берувчи айби билан ходимга ҳақ тўлаш белги- ланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун мулкий жавобгарлик кўзда тутилиши мумкин. Бундай жавобгарлик инфляциянинг ўсиши, пулнинг қадр- сизланиши ҳисобга олинган ҳолда иш ҳақи тўланиши кечиктирилганлиги ту- файли ходимлар кўрган зарарларни қоплашга қаратилади. Бундай мулкий жа- вобгарликнинг аниқ даражаси ходимлар вакиллик органи ва иш берувчининг ўзаро келишуви билан жамоа шартномасида кўрсатиб қўйилади. Иш ҳақи одатда пул ҳолида тўланади. Аммо уни муайян қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўлаш мумкин. Бироқ, ҳозирги пайтда алкоголли ичим- ликлар, тамаки маҳсулотлари ва ҳукумат қарори билан белгиланган товарлар билан иш ҳақи тўлашга йўл қўйилмайди 79 . Ўзбекистон Республикаси Вазир- лар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги «Ўз вақтида иш ҳақи тўлашни таъмин- лашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» қарори билан натурал ҳолда иш ҳақи тўлашлик таъқиқланди 80 . Вафот этган ходимнинг олинмасдан қолган иш ҳақи ва унга берилиши лозим бўлган бошқа тўловлар унинг оила аъзолари таркибидан бўлган ҳамда бирга яшаб келган шах- сларга, қарамоғида бўлиб келган меҳнатга яроқсиз шахсларга берилади. Иш ҳақини тўлаш ходим ишлаётган жойда (объектда) амалга оширилади ва уларни иш ҳақи олиш учун бошқа ердаги корхонанинг идорасига боришга мажбур қилиш мумкин эмас. Иш ҳақи алоқа муассасалари орқали пул кўчириш (перевод қилиш) йўли билан тўланга- нида почта орқали жўнатишга оид барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан қопланиши ло- зим. Ходимнинг ойлик иш ҳақидан одатда унинг ёзма розилигисиз ушлаб қолишликка йўл қўйилмайди. Аммо қонун ҳужжатларида бевосита назарда тутилган ҳолларда унинг муайян пул мажбуриятлари унинг розилигисиз ҳам унга тўланиши лозим бўлган сумма ҳисобидан ушлаб қолиш йўли билан ижро этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 164-моддасига мувофиқ хо- димнинг розилигидан қатъи назар қуйидагилар унинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади: Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш; Суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун; 78 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 161-моддаси. 79 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 153-моддаси иккинчи қисмига қўшимча киритиш ҳақидаги 2001 йил 30 августдаги Қонун. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари. 2001, № 18, 150-модда. 80 Қаранг: «Халқ сўзи», 2002 йил 20 март. Иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойда ишлашга ўтганлиги му- носабати билин берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайта- рилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун. Бундай ҳолларда иш берувчи авансни қайтариш ёки қарзни тўлаш учун белгиланган муддат та- мом бўлган кундан ёки ҳақ тўлаш нотўғри ҳисобланган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан аванс ёки қарзни ушлаб қолиш ҳақида фармойиш беришга ҳақлидир. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим хўжалик эҳтиёжлари учун, хизмат сафари ёхуд бошқа жойдаги ишга ўтиши муносабати билан бе- рилган аванснинг ушлаб қолинишини ёки миқдорини нотўғри деб ҳисобласа, у ҳолда қарз суд тартибида ундирилади; Ўз ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган ва иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, таътилнинг ишланмаган даврга теги- шли кунлари учун. Ана шу кунлар учун меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 89- модасининг тўртинчи қисми, 100-моддаси, иккинчи қисмининг 1 ва 2- бандларида, 106-моддасининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган асосларга кўра, шунингдек ўқишга кирганлиги ёки пенсияга чиққанлиги муносабати билан бекор қилинганда ҳақ ушлаб қолинмайди; Ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқча бўлмаса; Ушбу Кодекснинг 181-моддаси, биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган жарималарни ундириш учун. Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ходимдан ушлаб қолиниши керак бўлган сумма унга тўланиши лозим бўлган меҳнат ҳақининг 50 фоизидан ортиқ бўлган ҳолларда иш берувчи ортиқча суммани ундириб олиш юзасидан судга мурожаат қили- ши лозим. Иш ҳақидан ушлаб қолиш асоси ёки ушлаб қолинган сумма миқдоридан норози бўлган ходим ушлаб қолишнинг қонунийлиги юзасидан умумий асосларда судда даъво қўзғаши мумкин. Кейинги пайтларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳўжалик фаоли- яти юритаётган чет эл корхоналари ҳамда чет эл сармояси иштирок этган бошқа корхоналарда ходимларга иш ҳақи тўлашга оид қонунчиликни бузилаёт- ганлиги, бажарилган иш ҳажмини сунъий равишда пасайтириб акс эттириш йўли билан тежаб қолинган маблағлар ҳисобига ходимларга иш ҳақи тўлаш амалга оширилаётганлиги, бу нарса биринчидан, иш ҳақи тўлаш борасида адолатсиз- ликни юзага келишига, иккинчидан корхонанинг ҳақиқий даромадлари тўлиқ акс эттирилмаслиги туфайли солиқ қонунчилиги талаблари қўпол бузилаётганлиги қайд этилди. Ушбу нормал бўлмаган ҳолни бартараф этишлик учун зарур чора- лар кўрилди 81 . Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling