Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet62/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

3-§. Хизмат сафари 
Хизмат сафари деганда – ходим томонидан хизмат вазифаларини иш бе-
рувчининг фармойишига мувофиқ корхона жойлашган аҳоли пунктидан 
бошқа аҳоли пунктида бажарилиши тушунилади. Хизмат сафари мамлакат 
ичкарисидаги муайян аҳоли пунктига (у ердаги корхона, муассаса, ташкилот-
ларга) бўлиши ёхуд хорижий мамлакатга (у ердаги фирма, компания, муасса-
са, ташкилотга) бўлиши мумкин. 
Мамлакат ҳудуди доирасида хизмат сафарига юбориш тегишли корхона, 
муассаса, ташкилот раҳбарининг бу ҳақда чиқарган буйруғи (фармойиш) асо-
сида амалга оширилади. Унда хизмат сафарига юборилаётган шахслар), са-
фарнинг муддати ва мақсади кўрсатиб қўйилади. Хизмат сафарига бориш 
ҳақидаги иш берувчининг буйруғи (фармойиш) ходим учун мажбурий бўлиб, 
унга бўйсунмаслик хизмат вазифаларини узрли сабабсиз бажармаслик деб 
баҳоланади. 
Аммо ходимларнинг муайян тоифалари (18 ёшга тўлмаган шахслар, 
ҳомиладор ва 3 ёшгача боласи бўлган аёллар, I-II гуруҳ ногиронлари ва 
бошқалар) хизмат сафарига юборилмайди. 
Хизмат сафарига юборилган ходимнинг иш жойи ва ўртача иш ҳақи бутун хизмат 
сафари давомида сақланиб турилади, у сафарга борган корхона ходимлари сон тарки-
бига киритилмайди, бироқ ўша ердаги корхона иш вақти режимига риоя қилгани ҳол-
да ишлайди ҳамда дам олиш вақтидан фойдаланади. Хизмат сафарига борган ходимга 
белгиланган нормалар доирасида йўл-транспорт харажатлари, иш бажариш учун ши-
нам тураржой бепул бериб қўйилмаган бўлса, тураржой ижараси харажатлари, сутка-
лик пул тўланади. 
Иш берувчининг розилиги билан хизмат сафари пайтидаги иш билан боғлиқ 
бошқа харажатлар (телефон, факс алоқа хизмати ва бошқалар) ҳам қоплаб берилиши 
мумкин. Ходим хизмат сафари гувоҳномаси берилган ҳолда хизмат сафарига юбори-
лади ва у борган аҳоли пунктларида сафарга етиб келганлиги ва хизмат сафарини та-
момлаб қайтаётгани ҳақида гувоҳномага белги қўйдиради. 


Хизмат сафаридан қайтган ходим узоғи билан уч кун ичида хизмат сафа-
ри юзасидан ёзма ҳисобот топшириши лозим. Бунда хизмат сафарига кетиш 
пайтида олинган аванс пулининг сарфланмасдан қолган қисми корхона касса-
сига қайтариб топширилиши лозим. Хизмат сафарининг энг кўп муддати, са-
фар муддатини узайтириш асослари ва тартиби қонун ҳужжатлари билан бел-
гиланади. 
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин чет эллар билан иқтисодий, 
маданий, илмий-техникавий, тижорат алоқалар бениҳоят даражада кўпайди. Хо-
рижий фирма ва компаниялар, илмий, маданий ва бошқа муассасалари билан 
алоқаларни давлат томонидан рағбатлантирилаётганлиги туфайли чет элларга хизмат 
сафарига бориш ҳам кескин ортди. Ана шундай шароитда хорижий мамла-
катларга хизмат сафарига юбориш масалаларини махсус тарзда ҳуқуқий тар-
тибга солиш долзарб масалалардан бирига айланди. Шу муносабат билан 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 5 июндаги 
932-тартиб рақами билан «Вазирлик, идора, корхона ва ташкилотлар ходим-
ларини Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига хизмат сафарига юбориш пайтида 
хизмат сафари харажатлари учун маблағ бериш тартиби»ни давлат рўйхати-
дан ўтказди
84

Мазкур тартиб ходимларни хорижга хизмат сафарига юборишни расмийлашти-
риш, юборилаётган хорижий мамлакатнинг ёки бошқа давлатнинг қаттиқ валютасида 
хизмат сафари харажатларини қоплаш тартиби, нормаларини белгилаб қўйди. 
Ушбу тартибга кўра хорижий хизмат сафарига юборилган ходимга қуйидаги 
хизмат билан боғлиқ харажатлар қопланиши кўзда тутилган: 
а) суткалик харажатлар; 
б) тураржой харажатлари
в) транспорт харажатлари; 
г) мулозамат харажатлари; 
д) кўзда тутилмаган харажатлар; 
е) қопланиши лозим бўлган бошқа харажатлар. 
Хорижий мамлакатга қилинган хизмат сафари тамом бўлгач, ходим уч кун 
ичида сафар натижалари юзасидан ёзма ҳисобот тақдим этиши лозим. 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling