Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 2.8 Kb. Pdf ko'rish
|
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI
- Bu sahifa navigatsiya:
- МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ 1-§. Меҳнат интизоми тушунчаси, аҳамияти ва уни мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий воситалари
Билимингизни текшириб кўринг
1. Кафолатли тўловлар деганда нималарни тушунасиз ва уларнинг аҳамияти нима? 2. Давлат ва жамоат вазифаларини бажаргандаги кафолатли тўловлар ҳақида сўзлаб беринг. 3. Жамият манфаатлари йўлида қилинган ҳаракатлар пайтида кафолатли тўловлар тўлаш тартиби қандай? 4. Иш берувчи ва меҳнат жамоалари манфаатлари йўлида ҳаракат қилганда кафолатли тўловлар тўлаш қандай амалга оширилади? 84 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 5 июнда 932-сон би- лан давлат рўйхатидан ўтказилган. «Налоговые и таможенные вести», 2000 год, №24. 5. Кафолатли тўловлар бериш пайтида ўртача иш ҳақи қандай тартибда ҳисоблаб чиқилади? 6. Компенсация тўловлари деганда нималар тушунилади ва унинг қандай турлари мавжуд? 7. Хизмат сафари деганда нима тушунилади? 8. Хизмат сафарига юбориш тартиби қандай? 9. Хизмат сафари пайтида қандай компенсация тўловлари бериш кўзда тутилган? 10. Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юбориш қандай хусусиятларга эга? 11. Хизмат сафарига юборилган ходимга қандай кафолатлар кўзда тутилган? XIV боб. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ 1-§. Меҳнат интизоми тушунчаси, аҳамияти ва уни мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий воситалари Ижтимоий меҳнат унинг иштирокчилари орасида мустаҳкам ўзаро алоқа, ягона мақсад ва вазифа бўлиши, ягона мақсадга эришишликни таъмин этадиган ягона тартиб- қоидалар бўлишлигини тақозо этади. Бир неча ўнлаб, ҳатто юзлаб ва минглаб одам ишлайдиган корхоналарда ҳар ким ўз билганича ҳаракат қилиши ва умумий тартибга бўйсунмаслиги мутлақо мумкин эмас, чунки уларнинг мақсади, ҳаракат-интилиши ягона йўналишга солинмас экан, умумий натижага эришиб бўлмайди. Шу сабабли мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхона ташкилот ва муассасаларда ходим манфатларини иш берувчи манфаатлари билан, улар манфаатларини давлат-жамият манфаатлари билан самарали қўшиш – уйғунлаштириш имконини берувчи меҳнат интизомига оид қоидалар амал қилади. Меҳнат кодексининг 72-моддасида ходим муайян малака, мутахассислик, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат тўғрисидаги қонунларга, тарафлар келишуви билан белгиланган шартларга асосан бажариши лозимлиги белгилаб қўйилган. Шунингдек, ушбу модда мазмунидан иш берувчи ҳам ходимга самарали ишлаши учун зарур шароит яратиш, унинг меҳнатига ҳақ тўлаши лозимлиги тўғрисидаги хулоса чиқади. Шу тариқа меҳнат интизоми икки ёқлама хусусиятга эга ва ходим мажбуриятлари билан бир вақтда иш берувчининг ҳам ишни тўғри ташкил этиш, зарур шароитлар яратиш соҳасида содир этиши лозим бўлган аниқ хулқ-атвор қоидаларини назарда тутади, яъни меҳнат интизоми, энг аввало, меҳнат шартномаси ҳар икки томоннинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини англатувчи ҳуқуқий тушунчадан иборат. Меҳнат интизоми – бу, ходим ва иш берувчи хулқ-атвори қоидалари йиғиндисидан иборат деб талқин этилиши ҳам мумкин. Меҳнат қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларда иш берувчининг асо- сий ҳуқуқ-бурчлари, ходим амал қилиши лозим бўладиган тартиб-қоидалар, унга бериладиган ҳуқуқлар белгиланади. Тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари, меҳнат интизоми мазмун-моҳиятни ташкил этувчи бу ҳуқуқ ва бурчлар корхонанинг локал норматив ҳужжатларида янада кенгайтирилиши мумкин ҳамда бу ҳол давлат қонунчилик актлари билан белгиланган минимал ка- фолатларни кенгайтирилишидан иборат бўлади. Меҳнат қонунчилигида меҳнат интизоми, технология интизоми, хизмат интизоми, молия интизоми ва бошқалар ҳақида сўз юритилади. Буларнинг барчаси меҳнат интизомини ташкил этади ва тор маънода унинг айрим турла- ри шаклларини акс эттиради. Масалан, ишлаб чиқариш интизоми деганда ко- рхона иш фаолиятини ташкил этиш, ишлаб чиқаришни тўғри йўлга қўйиш юзасидан талаблар тушунилса, молия интизоми деганда корхона раҳбарлари, ҳисоб-китоб ва молиявий ишлар учун жавобгар мутасадди шахслар томони- дан молиявий фаолият қоидаларига қатъий амал қилиш лозимлиги тушунила- ди. Меҳнат интизоми деганда корхона фаолиятида қатнашиш пайтидаги тар- тиб қоидалар йиғиндиси, бу қоидаларга ходим ва иш берувчининг амал қилиши лозимлигини эмас, балки уларнинг ушбу қоидалар рамкасидаги хат- ти-ҳаракатлари, хулқ-атворлари ҳам тушунилади. Меҳнат интизоми ҳақидаги тартиб қоидалар қуйидагиларда мустаҳкам- ланган: 1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида (6-боб); 2. Хўжалик фаолиятига оид Қонунларда (масалан, Ўзбекистон Республика- сининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларининг кафолатла- ри тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар); 3. Хўжалик фаолияти тармоқларига оид бўлган норматив ҳуқуқий ҳуж- жатларда (масалан, темир йўл транспорт соҳасида қўлланадиган интизом Уставлари ва бошқалар); 4. Иқтисодиётнинг айрим тармоқларини бошқаришга бағишланган Ўзбе- кистон Республикаси ҳукумати актларида (масалан, давлат-акциядорлик жа- миятларининг айрим турларига оид Низомлар ва ҳ.к.); 5. Корхоналарнинг ички меҳнат тартиби қоидалари, мансаб йўриқнома- лари ва бошқа локал норматив ҳужжатларда; 6. Ишларни хавфсиз ва безарар олиб бориш қоидаларида; 7. Ходим билан иш берувчи ўзаро тузган меҳнат шартномаси (контрак- ти)да; 8. Бошқа шакллардаги норматив ҳуқуқий актларда. Меҳнат интизомини таъминлаш пайтида иқтисодий, ташкилий-руҳий, ҳуқуқий усуллардан кенг фойдаланилади. Меҳнат интизомини мустаҳкам- лашнинг ҳуқуқий усуллари қонунда кўзда тутилган воситалар қўлланиши орқали ходим ва иш берувчи хулқ-атворини белгиланган қоидалар рамкасида ушлаб турилишига қаратилган. Меҳнат ҳуқуқи фани ва қонунчилик амалиётида меҳнат интизомини таъминлаш ва мустаҳкамлашнинг қуйидаги икки усулидан фойдаланилади: 1) Ишонтириш. Меҳнат шартномаси томонларини иқтисодий, маънавий жиҳатдан манфаатдор қилиш, меҳнат интизомига оғишмасдан амал қилиш улар учун жуда ҳам фойдали эканлигига ишонтиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар йиғинди- сини ўз ичига олади. 2) Мажбурлаш. Меҳнат интизомига шу талаблар бузилганида ҳуқуқий мажбурлов чоралари, интизомий ва моддий жазоларнинг қўлланишини тақозо этади. Бу нарса ходимга нисбатан олганда турли интизомий жазоларни қўлланилишида, иш берувчига нисбатан олганда эса унга турли молиявий жа- золарни қўлланилишида, корхонанинг банкрот бўлишида намоён бўлиши му- мкин. Download 2.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling