Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 2.8 Kb.
Pdf ko'rish
bet55/101
Sana17.06.2023
Hajmi2.8 Kb.
#1521666
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   101
Bog'liq
Y.TURSUNOV. MEHNAT HUQUQI

Билимингизни текшириб кўринг 
 
1. Иш вақти нима ва уни ҳуқуқий тартибга солишнинг зарурати нимада? 
2. Иш вақтининг нормал муддати қанча? 
3. Иш вақтининг қандай турлари бор? 
4. Қисқартирилган иш вақти нима ва кимлар учун қисқартирилган иш вақти белгиланган? 
5. Тўлиқсиз иш вақти нима? 
6. Иш вақтидан ташқари иш нима ва унга қандай ҳолларда йўл қўйилиши мумкин? 
7. Дам олиш вақти нима ва унинг қандай турлари мавжуд? 
8. Йиллик меҳнат таътили деганда нима тушунилади? 


9. Йиллик меҳнат таътилининг энг кам ва энг кўп муддати қанча? 
10. Қўшимча ва узайтирилган таътиллар қайси ҳолларда берилади? 
11. Меҳнат таътилини бериш тартибини айтиб беринг. 
12. Меҳнат таътилидан чақириб олиш, таътилни иккинчи йилга кўчириш ёки пулли компен-
сациялар билан алмаштиришга йўл қўйиладими? 
13. Қандай иш даврлари (стажлари) меҳнат таътилини 
олиш ҳуқуқини бермайди? 
14. Меҳнат таътили даври учун иш ҳақи тўлашда ўртача иш ҳақини ҳисоблаш қандай амалга 
оширилади? 
XII боб. ИШ ҲАҚИ ТЎЛАШ 
 
1-§. Иш ҳақи тушунчаси ва умумий таърифи 
 
Иш ҳақи аҳолининг асосий даромад манбаларидан бири бўлиб қолаётган ҳозирги ша-
роитда меҳнатга ҳақ тўлашни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, унинг 
меҳнат унумдорлиги, маҳсулот сифатини, ходим моддий аҳволини яхшилашдаги 
аҳамиятини ошира бориш муҳим аҳамиятга эга. Иш ҳақи ходим меҳнатига ҳақ тўлаш 
шаклидир. Иқтисодий тоифа сифатида иш ҳақи миллий даромаднинг ходимларга бе-
рилиши керак бўлган, қайд этилган қисмидан иборат. Ишлаб чиқариш корхоналарида 
олинган соф даромад, давлат муассасаларида эса давлат бюджети ҳисобидан ажра-
тилган маблағлар иш ҳақининг манбаи ҳисобланади. 
Ҳуқуқий нуқтаи назардан иш ҳақи меҳнат шартномаси томонларнинг ўзаро 
ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ифодалайди. Иш ҳақи ходим бажарган ишнинг 
миқдори ва сифатига, ишнинг якуний натижасига кўра белгиланади ва унинг 
энг кўп миқдори чекланмаган. Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқла-
рини ҳимоя қилиш мақсадида иш ҳақининг энг кам миқдори белгилаб қўйилади 
ва бу миқдор нарх-навонинг ошиб боришига мутаносиб равишда индексация-
ланиб, ошириб борилади
77

Бозор муносабатларига ўтиш даврида иш ҳақи ёлланма меҳнаткашларга ҳеч бир камси-
тишларсиз, белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда тўланадиган 
ҳақдан иборат. Иш ҳақи тўлашнинг халқаро-ҳуқуқий, умумдемократик ва умуминсоний 
принциплари БМТнинг «Иқтисодий, ижтимоий ва маъданий ҳуқуқлар тўғрисида»ги Пактида 
(7-модда), Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 95-сонли «Меҳнатга ҳақ тўлашликни муҳофа-
залаш ҳақида»ги, 100-сонли «Эркак ва аёлларга тенг меҳнат учун тенг иш ҳақи тўлаш тўғри-
сида»ги (1951 й.) Конвенциялари, бир қатор тавсиялари билан белгилаб қўйилган. 
77
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 29 июндаги «2001 йил 1 август-
дан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш 
тўғрисида»ги Фармони. «Халқ сўзи» газетаси, 2001 йил 30 июн. 


Иш ҳақи таркиби асосий ва қўшимча қисмлардан ташкил топади. Таъриф разряди 
ёки мансаб маоши иш ҳақининг асосий қисмини, ишнинг натижалари бўйича тўлана-
диган мукофотлар ва бошқа устама тўловлар эса қўшимча қисмини ташкил этади. 
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик чегара-
сидан пастга тушмаган ҳолда иш ҳақи миқдорини белгилашни қонун ходим ва иш 
берувчиларнинг бевосита ўзларига ҳавола этиб қўйган бўлиб, иш ҳақи тўлаш 
шартларини белгилаш, усулларини аниқлаш, ишбай ёки вақтбай иш ҳақи тўлаш 
шаклини танлаш ходимлар вакиллик органлари билан иш берувчиларнинг 
ўзаро келишувига кўра, жамоа шартномалари, жамоа келишувларида белги-
лаб қўйиш йўли билан аниқланади. 
Жумладан, Меҳнат Кодексининг 153-моддасида айтилишича: 
«Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан 
белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз 
бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди». 
Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлари, қўшимча тўловлар, 
устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шу-
нингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг 
бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳуж-
жатларда белгиланади. 
Бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва 
ташкилотларнинг, шунингдек давлат корхоналарининг ходимлари меҳнатига 
ҳақ тўлаш шартларининг энг кам даражаси қонун ҳужжатлари билан белги-
ланади. Табиий иқлим ва турмуш шароитлари ноқулай бўлган жойларда 
меҳнат ҳақига район коэффициентлари ва устамалар белгиланади. Район коэф-
фициентлари ва устамалар жорий қилинадиган жойларнинг рўйхати, шунингдек 
уларни қўлланиш тартиби ва миқдори Ўзбекистон Республикаси ҳукумати 
томонидан белгиланади. 
Меҳнатга ҳақ тўлашда ҳозирги пайтда амалда бўлган ягона таъриф 
жадвалининг аҳамияти катта бўлиб, унинг воситасида бир хил миқдорда ва 
сифатга эга бўлган меҳнат учун бир хил ҳақ тўлаш, иш ҳақи соҳасида ягона 
сиёсатни амалга ошириш, ижтимоий адолатни таъминлашга эришилади. Халқ 
хўжалигининг турли тармоқларида меҳнатга ҳақ тўлашдаги асосланмаган 
тегсизликларнинг олдини олади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 июндаги «Иш ҳақи, пенсиялар 
ва стипендияларнинг миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонида ҳамда ушбу Фармон 
асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 12 июндаги 
«Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона таъриф жадвалини янада такомиллаштириш ҳақида»ги 
247-сонли қарори билан халқ хўжалигининг барча тармоқларида «0» дан «22»гача таъриф 
разрядлари (23 та) жорий этилган бўлиб, барча касблар, ишлар, лавозимлар ушбу разряд-
лар шкаласига мувофиқ тарификация қилинади. Бунда ҳеч қандай малака талаб қилмайди-
ган энг оддий иш «0» разряд билан тарификация қилинган бўлиб, унда иш ҳақи энг кам 
ойлик иш ҳақига тенг бўлади. Талаб этиладиган малака ортиб боргани ва бажариладиган 


иш мураккаблашиб борган сари разрядлар ва унга тўланадиган ҳақ миқдори ҳам ортиб бо-
ради. Бундай ортиб бориш «0» разрядга нисбатан амалга ошади. 
Қуйидаги жадвалда иш ҳақининг таъриф разрядига мутаносиб равишда ортиб бо-
риши кўрсатилган: 

Download 2.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling