Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат
Download 2.6 Mb.
|
1-Психодиагностика (1)
5. Экспериментал психодиагностика
Мавзулар: 5.1. Психологик тадқиқотлар методларини танлашни асослаш 5.2. Экспериментал психологик тадқиқотларни ўтказиш, олинган натижаларни талқин қилиш ва хулоса чиқариш 5.1. Психологик тадқиқотлар методларини танлашни асослаш Психология болалик даврида шахс хусусиятлари ва психик тараққиёт даражасини аниқлаш учун турли экспериментал психологик методлардан фойдаланади. Психологик тадқиқотларда фойдаланишдаги методикалар у ёки бу фаолият жараёнида шахс психик хусусиятларининг намоён бўлишини аниқлашдан иборат. Болалар психологиясида экспериментал методикаларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш, психологлар ва педагогларнинг асосий вазифасидир. Экспериментал.тошшириқлар мажмуи бола психик тараққиётини, ақлий даражасини, унинг мактабда ўқишга тайёрлигини аниқлашга мўжалланган. Жумладан, мактабда ўқишга тайёрликни билдирувчи белгилар қуйидагилар: а) психик жараёнларнинг ихтиёрийлиги; б) ақлий иш қобилиятининг етарлича давомийлиги, в) янги билим ва малакаларни мақсадга йўналтирилган равишда ўзлаштириш имконияти; г) борлиқни билишга кизиқишнинг мавжудлиги; д) теварак-атрофдаги воқеа ва ҳодисаларни фарқлай олиш ва умумлаштира олиши; е) фикрлай олиш ва бошқалар; Юқорида қайд этилган белгиларниннг мавжудлиги педагог-психологлар томонидан ўқув жараёнида турли дидактик восита ва усуллар ёрдамида амалга оширилади1. Эксперимснтал тадқиқот шароитида юқоридаги белгиларнинг мавжудлиги сўзли, предметли ва психометрик методикалар ёрдамида амалга оширилади. Ҳар бир конкрет ҳолда олинган маълумотларни сифатий таҳлил қилиш ва уларни бошқа методлардан олинган натижалар билан боғлаш зарур. Психологик диагностикада методикаларнинг ишончлилиги муҳим ҳисобланади. Соддароқ қилиб айтганда, бу тушунча «тестдан олинган натижа нечоғлик тўғрилигини кўрсатади»2. Ҳар қандай методиканинг, тестнинг ишончлилиги ўрганилаётган психологик хусусиятларининг уларда акс этиши нуқтаи назаридан тўғри қўллашни характерлайдиган маълумотлар мажмуи сифатида қаралмоғи керак3. Шундай қилиб, мақсадга мувофиқ танланган методика ва тестлар психик фаолият кўринишларини тўлиқ ва ҳар томонлама ўргиниш имконини беради. Болалар устида психологик тадқиқотлар ўтказиш тажрибаси шундан далолат берадики, қўлланилаётган психодиагностика методикаларини шартли равишда у ёки бу психик жараёнларни ўрганиш методикаларига ажратиш мумкин. (Л. И. Поперечная 1978; Л.Л.Вснгер, В.В.Холмовская 1978; З.И.Калмикова, 1982; В.М.Блейхер, И.В.Крук, 1986). Масалан, ўқувчи хотираси ҳақида фақат бир метод асосида хулоса чиқариш мумкин эмас, бунинг учун методикалар мажмуини қўллаш керак. Шу билан бир вақтда, ҳар бир экспериментал методикалар ўзининг асосий йўналишидан ташқари (яъни шахснинг маълум хусусиятини ўрганишдан ташқари) психиканинг бошқа хусусиятларининг ҳолати ҳақида баъзи маълумотлар беради. Масалан: болага берилган 10 та сўзни кандай ёдлашига қараб, фақат унинг хотираси ҳақидагина эмас, балки ихтиёрий диққати, ҳаракатларининг мақсадга йўналтирилганлиги, уларнинг сабаблари ҳақида ҳам билса бўлади. Тарбиячи-тадқиқотчи тадқиқот учун у ёки бу методикани танлаганида кўрсатмани салгина ўзгартирганда методиканинг йўналиши ўзгариб кетишини назарда тутиши керак. Топшириқни бажаришга киришишдан олдин бола унта бўлган кўрсатмани тўғри тушунганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Бажарилаётган тошириқнинг муваффақияти кўп ҳолларда шунга боғлиқ бўлади. Психологик-педагогик тадқиқотнинг сифати экспериментда кўлланиладиган методикалар сонига боғлиқ бўлади. Лекин мактабгача таълим муассасаси ва мактаб ёшидаги болаларда тадқиқот ўтказганда, уларнинг тез чарчашини ҳисобга олиш зарур. Шунинг учун бир тадкиқот ўтказганда, тадқиқот вазифаларига боғлиқ равищда танланган 5-7 методикадан фойдаланиш тавсия этилади. Бир неча босқичда ўтказиладиган тадқиқотларда кўпроқ методикалардан ҳам фойдаланиш мумкин. Экспериментал тадқиқот усулларини яхши эгаллаш ҳам муҳимдир. Тадқиқотчи тажриба вақтида бола билан қанчалик яхши муносабатда бўлса, бола тошпириқни шунчалик яхши бажаради. Тадқиқот ўтказиш учун экспериментал методикаларни танлашда қуйидагиларни эътиборга олиш зарур: а) тадқиқот мақсади — психик тараққиёт даражасини аниқлаш, унинг ёшига, маълумотига мослиги, шахс хусусиятларини аниқлаш; б) синалувчининг ёши ва унинг ҳаёт тажрибаси, ўтган таълим ва тарбияси амалга ошрилаётган шароит; в) боланинг экспериментал тадқиқотга мослашиши, мулоқотra киришиши, вербал алоқа ўрнатиш хусусиятлари. Танланган экспериментал психологик методикаларни болага қийинлиги ўсиб бориш даражасида бериш керак. Download 2.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling