Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат
Download 2.6 Mb.
|
1-Психодиагностика (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Психодиагностиканинг касбий ахлоқий жиҳатлари Мавзулар 6.1. Экспериментатор шахсига қуйиладиган талаблар 6.2. Тестларнинг классификацияси
- 6.3. Методикаларга қўйиладиган талаблар 6.1. Экспериментатор шахсига қуйиладиган талаблар
Савол ва топшириқлар
Экспериментал психодигностика нима? Психологик тадқиқотларда методикалар қандай ва нималарга асосланиб танланади? Экспериментал психологик тадқиқот ўтказиш усуллари қандай? Экспериментал психологик тадқиқот неча босқичда ўтказилади? Олинган натижалар қандай талқин қилиниб, хулоса чиқарилади? 6. Психодиагностиканинг касбий ахлоқий жиҳатлари Мавзулар 6.1. Экспериментатор шахсига қуйиладиган талаблар 6.2. Тестларнинг классификацияси 6.3. Методикаларга қўйиладиган талаблар 6.1. Экспериментатор шахсига қуйиладиган талаблар Психодиагностика — бу психологнинг касбий фаолиятидаги мураккаб ва жуда маъсулиятли соҳасидир. Мана шунинг учун ҳам психодиагностикага бир қатор ижтимоий-ахлоқий талаблар қўйилган ва булар қуйидагилардир: Психодиагностика сирларини сақлаш; Психодиагностик методикаларнинг илмий асосланганлиги; Синалувчига зиён етказмаслик; Хулосаларнинг объективлиги; Таклиф қилинган тавсияларнинг самарадорлиги. Юқорида қайд қилиб ўтилган талабларни психадиагностиканинг тамойиллари сифатида ҳар бирини алоҳида кўриб чиқамиз. Психодиагностиканинг сир сақлаш тамойили — синалувчининг рухсатисиз олинган натижаларни эълон қилмаслидир. Бу биринчи навбатда балоғат ёшига етган одамларга таалуқлидир. Агар синалувчилар балоғат ёшига етмаганлар бўлса ҳамда психодиагностик натижаларни эълон қилиш учун ота-оналарнинг ёки болалар учун маънавий ва ҳуқуқий маъсул бўлган шахслар рухсати бўлиши шарт. Фақат баъзи ҳолларда илмий мақсадда, яъни экспериментлл тадқиқотнинг бир қисми сифатида эълон қилиш бундан мустаснодир, аммо синалувчиларнинг аниқ исми, шарифларини баён қилиш тавсия қилинмайди1. Психодиагностик методикаларнинг илмий асосланганлик тамойилида методикага валидлик, ишончлилик талаби қўйилади, яъни олинган натижаларга тўлиқ ишонч имконини берсин. Зиён етказмаслик тамойилида психологик ташхис натижаларини ҳеч қачон тадқиқотда қатнашган одамларга нисбатан зарар етказиш мақсадида фойдаланмаслик. Хулосаларнинг объективлик тамойили тест ўтказаётган одамнинг субъектив установкаларга тобе бўлмаслиги, тест олинган натижаларидан кўриб чиққан ҳолда илмий асосланган бўлиб, валидли ва ишончли методика ёрдамида ўтказилган бўлиши шарт. Таклиф қилинаётган тавсияларнинг самарадорлик тамойилида тавсиялар, албатта, таклиф қилинаётган одамга ёрдам бериши шарт. Тест натижалари асосида таклиф қилинаётган тавсиялар бефойда ёки қўшилмаган тасодифий ҳолатларни келтириб чиқармаслиги керак. Психодиагностика билан шуғулланувчи одамларга, махсус малакавий талаблар қўйилади. Асосийлари қуйидагилардир: Назарий тайёргарлик; Психодиагностик методикаларни ва уларни ўтказиш шарт-шароитларини мукаммал билиши; Бирон бир методикани амалиётда қўллай олишда зарурий тажрибага эга бўлиши. Ҳар қандай психодиагностик методика бўшликдан пайдо бўлмайди, балки (ташхислаш) ўрганилаётган объектнинг пспхологик назарияси асосида вужудга келади ва ривожланади. Масалан, интеллект тестлари, интеллектнинг ҳаётий воқеликларда намоён бўлиши, аҳамият тузилиши ва унинг табиати хақидаги илмий тасаввурларга асосланади. Шахс тестлари, шахснинг тузилиши шахс хусусиятларининг тараққиёти ва табиати, илмий маноси хақидаги назарияларга асосланади. Психодиагиостик методикалардан тўғри фойдалана олиш учун албатта унинг назарий асосларини билиш шарт, акс ҳолда психодиагностик тадқиқот натижаларининг анализи, шарҳлаш ва хулосаларда хатоликларга йўл қўйиши мумкин. Экспериментатор бирон бир психологик тестни мукаммал ўзлаштириб олмаган бўлса ва ҳеч бўлмаганда ўзида ёки бошка бир одам синаб кўрмаган бўлса, уни қўллашга ҳақли эмас. Бундан ташқари психодиагностик методикаларни қўллашнинг шарт-шароитларига қатъий амал қилиш шарт. Аммо ҳар қамдам воқеликда ҳам психологик ташхис билан ким шугулланшидан қаътий назар-мутахассисми ёки қизиқувчими қуйидаги маънаким ахлокий меъёрларга қатъий риоя қилиши шарт: Шахсни ўз хоҳишисиз психологик тадқиқотга жалб қилиш ман қилинади, фақат баъзи бир ҳодисалар бундан истисно, агар суд ёки тиббиёт амалиётлари агар қонун билан чегараланмаган бўлса; Психологик тестлар ўтказишдан олдин синалумчи тадқиқот жараёнида ўзи англамаган ҳолда, ўз фикри ва ҳиссиётлари ҳақида маълумотлар бериб қўйиши тўғрисида огоҳлантириб қўйилиши керак; 3. Ҳар бир одам агар қонун билан чегараланмаган бўлса, тест натижаларини қачон, ким ва қандай мақсадда қўлланилиши ҳақида билишга ҳақлидирлар; Психологик тест натижалари тадқиқот ўтказган шахс томонидан синалувчига тушунарли бўлган шаклда тайёрлаб такдим қилинади; Балоғат ёшига етмаган болалар билан ўтказилган тест натижарини уларнинг ота-оналари ёки уларга маъсул шахслар билишга ҳақлидир; 6. Агар тест шахснинг психологик тараққиёт даражасини аниклаш мақсадида ўтказилса, у ҳолда синалувчи ва фақат тестнинг мақсадини балки ким томонидан нима асосида тест натижаларининг хулосаси чиқарилишини билишга ҳақлидир; 7. Амалиётда психологик тестларни қўллашда асосий жавобгарлик улардан фойдаланаётган шахслар, ташкилотлар ва психологлар зиммасидадир. Download 2.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling