Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат
Экспериментал психологик тадқиқотларни ўтказиш, олинган натижаларни талқин қилиш ва хулоса чиқариш
Download 2.6 Mb.
|
1-Психодиагностика (1)
5.2. Экспериментал психологик тадқиқотларни ўтказиш, олинган натижаларни талқин қилиш ва хулоса чиқариш
Тарбиячи қанчалик кўп экспериментал психологик тадқиқотларни ўтказса, унинг тажрибаси шунчалик ортиб боради. У қуйидагиларни ўз ичига олади: бола фаолиятининг хусусиятларини ўйин ва ўқув вазиятларида таҳлил қилиш; уни мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари, шунингдек, оила шароитига мослаштириш, мослаша олмаслик даражасини аниқлаш; боланинг ички ҳаётини тушуниб олиш истаги; шахснинг хусусиятларини ҳар томонлама ривожлантиришда унга ҳар қандай ёрдам кўрсатиш. Психолог - экспериментатор фаолияти тадқиқотда сир қиладиган махсус хусусиятларга эга. Шунинг учун бўлажак тадқиқотчи М.П.Кононова (1963) таъкидлаганидек, ўзида қўллаш сифатларни шакллантирмоғи лозим. а) тадқиқот қарорларини тез ва аниқ тузиш; б) ўз диққатини бола топшириқни қандай бажараётганлигига ва унинг хулқ-атворини кузатишга қаратиш; в) бола билан яхши алоқага киришиш, унинг ҳамма айтганини ёзиб, унинг хулқидаги баъзи реакцияларни тўғри баҳолаш қобилиятини йўқотмаслик ва бошқалар; Бундан ташқари тадқиқотчи экспериментал текширувга турлича муносабатда бўлиши керак. Масалан, мактабгача таълим муассасаси ёшидаги болаларни қизиқтириш керакки, болалар экспериментатор хонасида кўпроқ бўлиб, унинг ҳамма талабларини бажаришга интилиши керак. Бунга болаларга қизиқарли расмларни кўрсатиб, уларни ҳикоя қилиб бериш ёки кубиклардан ҳар хил нарсалар ясаш орқали эришиш мумкин. Болада қизиқиш пайдо бўлиши билан бирга унинг хотираси, диққати, мантиқий жараёнлари ўрганилади. Бошлангич синф ўқувчилари ва ўсмирлар билан тадқиқот ўтказган пайтда улар билан шундай киришиб кетиш керакки, болаларда тажрибага қизиқиш, тадқиқотчига ишонч ва ўз ички дунёсини очиш истаги пайдо бўлсин. Шуни таъкидлаш керакки, ҳамма болалар ҳам текширувга қизиқадилар. Лекин баьзи ҳолларда, улар такроран тадқиқотда иштирок этишдан бош тортадилар. Кўпинча бу тенгдошларига нисбатан ёмон натижалар олганда ёки экспериментатор томонидан ортиқча сўз эшитганда пайдо бўлиши мумкин. Бундай болаларга ўзгача муносабатда бўлиш даркор. Улар арзимас сабаб учун ҳам мақтовга муҳтожлар. Экспериментал-психологик тадқиқот натижалари ишончли бўлиши учун тадқиқотчи уни ўтказишда маълум чизма(умумий режа)га амал қилиши керак. Дастлаб тадқиқотчи боланинг ҳаёти унинг жисмоний ва психик тараққиётининг хусусиятларини оилада, мактабда, мактабгача таълим муассасасида таълим ва тарбиянинг ижтимоий, маданий шароитларини акс эттирадиган материаллар билан танишишдан бошлаш керак. Тадқиқотчи бола туғилишининг (онасида ҳомиладорлик токсикозлари бўлганлиги, чала туғилганлиги ва ҳ.к.), 3 ёшгача бўлган даврдаги тараққиётнинг хусусиятлари ҳакида ҳам маълумот муҳимдир (неврология ва танасида касаллик мавжудлиги — титраб-қалтирайдиган хуруж, кундузги ва тунги энурез (сийиб қўйиш), дудуқланиш, бош мия ва марказий нерв тизими касалликлари, бола қачондан бошлаб юра бошлаган, гапира бошлаган, мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасаларига келишдан олдин қандай ривожланган). Бу маълумотларни ота-оналар билан танишганда, бола шахсий дафтари билан танишганда, у билан бевосита суҳбатлашганда олиш мумкин. Бола ривожланиши ҳақида маълумотларни хронологик кетма-кетликда баён этиш мақсадга мувофиқдир (1-жадвал). 1-жадвал Ўқувчининг жисмоний ва психик ривожланиш хусусиятлари
Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим муассасаларига келиши билан тарбиячи янги маълумотларни қўшиб боради. Бу унга боланинг жисмоний ва психик тараққиётни ривожланишда кузатиш имконини беради1. Боланинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўйин фаолиятида, топшириқларни бажариш жараёнида, ўқув фаолиятида, психологик-педагогик эксперимент шароитларида бола хулқ-атворини кузатиб ҳам ўрганиш мумкин. Кузатишда олинган маълумотлар олдиндан тайёрланган тадқиқот қарорига ёзилади. Экспериментап-психологик тадқиқот шароитида кузатиш жараёни ихтиёрий бўлиб, одатда, ҳаётий шароитларда эса педагог ихтиёрий равищда кузатади, мактабгача таълим ва бошланғич таълим муассасаларида бўлажак тарбиячининг фаолияти ихтиёрий ва ихтиёрсиз кузатиш малакаларини бир хилда ривожлантиришни талаб қилади. Экспериментал-психологик тадқиқот ўтказишдан олдин педагог- тадқиқотчи бола билан суҳбатлашади. Бунда у бола билан ижобий ҳиссий алоқа ўрнатиб бажариладиган топшириқнинг мақсад ва вазифаларни тушунтириб беради. Суҳбат психологик тадқиқот методи сифатида бола ҳақида маълумот олишга имкон беради. Суҳбат олдиндан тайёрланган саволлар асосида ўтказилиши ёки ихтиёрсиз характер касб этиши мумкин. Бунда тадқиқотчи суҳбат жараёнида болага, унинг оиласига ёки тенгқурларига тегишли бўлган, болага ёқмайдигдн саволларни бермаслиги керак. Суҳбатда бола шахсининг хусусиятлари, ўзининг жисмоний ва психик ҳолатига, ишчанлигига баҳо бериши аниқланади. Текширувчининг ижтимоий-маданий даражаси, маълумоти, қизиқишлари, эҳтиёжлари, ўзаро фикрлашув қобилиятлари аниқланади. Баъзи ҳолларда суҳбат психопрофилактик ва психотерапевтик мақсадларда ўтказилади, бунда бола бошидан кечираётган қўрқинч, хавотирланиш, ўзига ишонмаслик каби ҳолатлар йўқотилади. Шундай қилиб, тарбиячи суҳбат жараёнида тадқиқот олдига қўйган вазифага боғлиқ равишда бола ҳаёти ҳақида муҳим маълумот олиши керак. Экспериментал психологик тадқиқот ўзининг қуйидаги шартли чизмасига эга (1-чизмага қаранг). 1-чизма Болани экспериментал-психологик ўрганиш чизмаси Тадқиқотга тайёрланиш, тадқиқот мақсад ва вазифаларини аниқлаш Бола билан суҳбатлашиш, ижобий-ҳиссий алоқа ўрнатиш, топшириқларни бажариш мотивациясини ЭКСПЕРИМЕНТ Кўрсатма бериш Кузатиш Психик фаолият маҳсулларини таҳлил қилиш Эксперимент вазифаларини бажариш Хотима қисмини тайёрлаш, хулосалар Тадқиқот қарорини ёзиб бориш Экспсриментал вазиятда бола бериладиган йўл-йўриқ, кўрсатмани тушуниши муҳим рол ўйнайди. Кўрсатма тушунарли, боланинг ёши ва ақлий ривожланиш даражасига мос бўлиши керак. Бола гопшириқни бажаришни бошлаганидан сўнг кўрсатмани мисоллар билан ёки қўллаб-қувватлаш билан мустаҳкамлаш зарур, бу эса синалувчида фаолиятга ижобий муносабатни шакллантиради. Тажриба жараёнида тадқиқотчи бола нимада қийналаётганини аниқлайди ва унга ёрдамлашади. Кўрсатмага киритилган барча қўшимча ва ўзгартиришлар ҳақидаги барча маълумотлар олдиндан тайёрланган тадқикот қарорига ёзиб қўйилади. Эксперимент жараёнида олинган натижаларни пухта ёзиб бориш, кейинги сифатий таҳлил ёритиб беради. А.Биненинг (1910) таъкидлашича, экспериментал-психологик тадқиқотни ўтказиш учун ручка, озгина қоғоз ва кўп чидам зарур. Тадқиқотчи у ёки бу олинган маълумотни иложи борича тезроқ қарорга ёзиб олиши керак. Ҳар бир тажриба қарори алоҳида қоғозда бўлиши керак (2-жадвал) . Download 2.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling