Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат


Download 2.6 Mb.
bet27/52
Sana17.06.2023
Hajmi2.6 Mb.
#1540239
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   52
Bog'liq
1-Психодиагностика (1)

Натижалар таҳлили:
"ҲА" (+) "ЙЎҚ" (-) деб жавоб берилганидан қатъий назар, жавобингизни калитга мослиги 12 балл баҳо олишингиз учун имкон беради.
I. Ўзимнинг "Мен"идан "Рози" ёки "Норози" бўлиш интеграл ҳисси устуни.
"ҲА"- 2, 5, 23, 27, 33, 42, 46, 48, 52, 53, 57.
"Йўқ"- 6, 9, 13, 14, 16, 18, 30, 35, 38, 30, 41, 43, 45, 49, 50, 56.
Натижалар таҳлили:
0-10 балл – Сиз кўпроқ ўз "Мен"ингиздан норозисиз.
11-20 балл – Сиз ўзингиз ҳакингизда жуда юқори фикрда эмассиз, шунингдек, ўзингизга ижобий муносабатингиз сақланган.
21-28 балл. Ўзингиз ҳақингизда жуда юқори фикрдасиз, ўз "Мен"ингизда тўла розисиз, баъзан бу ҳолат ўзликка танқидий ёндашмасликни ва ўз атрофингиздаларига қарши қўйишни юзага келтириши мумкин.
II. Ўзини ўзи ҳурмат қилиш устуни
"ҲА" - 2, 23, 53, 57.
"ЙЎҚ" - 8, 13, 25, 27, 31, 38, 39, 40, 41, 50.
0-5 балл – Сизда мустақилликка, шахсий кучга, қобилият ва имкониятларга ишонч етарли эмас.
6-10 балл – Сиз ўзингизни етарли даражада ҳурмат қилсангизда, лекин ҳар қалай ўзингизга ишонмаслик, ўзингизга тушунмаслик, изчилликдан четлашиш, шахсий имкониятларга шубҳа билан қараш ҳолати баъзида учраб туради.
11-14 балл – Сиз ўзингизни юксак даражада ҳурмат қиласиз.
Сиз ўзингизга ишонасиз ва мустақилсиз.
III. Ўзини ўзи ёқтириш устуни.
"ҲА"- 12, 18, 28, 29, 37, 46, 48, 54.
"ЙЎҚ"- 4, 9, 11, 16, 19, 24, 45, 56.
0-5 балл – Сиз кўпроқ ўзингизга "душман"га қарагандек қарайсиз, ўзингизга танбеҳ беришга, гуноҳкор деб ҳис қилишга, ўзингизни айблашга мойиллик бор.
6-11 балл – Умуман олганда, ўзингизни қўллаб-қувватлайсиз, ижобий баҳолайсиз, ўзингизга ишонасиз, шу билан бирга ўзингизни айблашга тайёрсиз.
11-16 балл – Сиз ўз "Мен"ингиз билан “дўстона” муносабатдасиз. Бундай ҳолда ўз ҳисларингизни ва умумий хулқингизни юксак даражада назорат қилишингиз зарур.
IV. Атрофдагилардан кутилаётган муносабат устуни.
"ҲА"- 1, 5, 10, 15, 42, 55.
"ЙЎҚ" - 4, 26, 30, 32, 43, 44, 49.
0-4 балл – Сиз атрофингиздаги одамлардан салбий муносабатни кутасиз, ҳатто меҳр-муҳаббати сиз учун зарур инсонлардан ҳам яхши муносабат кутмайсиз. Сиз ўзингизга яхшиликни чинакам раво кўрмайсиз. Ваҳоланки, ўзингизни бошқаларга ўхшамайдиган, илоҳида шахс деб ҳисоблайсиз. Бу ҳолат сизга ўзкликни ҳурмат қилишни оширадигаи вазифаларни олдингизга қўйишга тўсқинлик қилади.
5-6 балл – Атрофингиздаги одамлар орасида сизга салбий муносабатда бўладиган борлигини билсангиз ҳам, лекин уларнинг барчаси ижобий муносабатдалар, деб ўйлайсиз. Бу ҳолат сизда уларнинг муносабатларига муноснб бўлишга, ижтимоий ахлоқ меъёрларига риоя қилишга, ташқи қиёфангизга эътибор беришга, ўзингизни назорат қилишга интилишни вужудга келтиради.
10-13 балл – Атрофингиздаги одамларнинг сизга ижобий
муносабатда эканликларига тўла ишонасиз. Бу ишониш сизга
ўзингизга нисбатан ҳурматингиздан тобора орттиради. Сизга шахсингизни қадр-қимматлигига ишонасиз ва фаолиятингизнинг самарали бўлиши атрофингиздаги одамлардан кутаёттан муносабатингизга боғлиқ. Атрофингиздагиларнинг сиз ҳақингиздаги тасаввурларини сақланиб қолиш учун доимо ўз устингизда ишлашингиз зарур.

Download 2.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling