Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тЎКимачилик ва енгил саноат


Download 2.6 Mb.
bet23/52
Sana17.06.2023
Hajmi2.6 Mb.
#1540239
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   52
Bog'liq
1-Психодиагностика (1)

7.2. Шахс психодиагностикаси

Психодиагностик тадқиқотлар ўтказиш жараёнида қуйидаги методларга, усулларга, мезонларга алоҳида аҳамият бериш изланиш илмийлигини оширишга хизмат қилади:



  1. Маълумотлар олиш методи;

  2. Шахс структурасини ўрганишдан олинган экспериментал маълумотларни таҳлил қилиш метода.

Маълумотлар тўплаш методига қуйидагича тасниф бериш мақсадга мувофиқ.
Шахс тўғрисида уч хил тарзда маълумот олинади ва улар учта манбага асосланади ҳамда «L» -, «Q» -, «Т» -маълумотлар, деб аталади.
«L» маълумотлар. Шахснинг кундалик фаолиятидаги хулқ-атворини қайд қилиб бориш орқали олинади ва «L» маълумотлар «life record data». Aммo амалиётда инсон фаолиятини тўлиқ ва батафсил ёзиб боришнинг ўзи етарли эмас. Шунинг учун синалувчи шахсининг алоҳида бир фаолияти ёки хаёти ва фаолияти босқичини кузатиб бориш мақсадга мувофиқ. Масалан, неча марта тўғри жавоб беради, шунча қоида бузди. Бу воқелик кўпинча «L» маълумотларда эксперт баҳолашни тақазо этади.
«L» маълумотлар бошланғич маълумот тўплаш учун ўнғай методлардан бири бўлиб ҳисобланади. Баъзан «L» маълумотларидан бошқа методлар ёрдамида олинган натижаларнинг валидлигинн аниқловчи ташқи мезон сифатида фойдаланилади.
«L» маълумотларнинг ишончлилигини ошириш мақсадида эксперт баҳолаш жараёнида махсус талаблар қўйилади. Жумладан:

  1. Баҳоланаётган фазилатлар кузатилаётган хулқ-атвор атамалари орқали аниқланиши лозим;

  2. Эксперт хулқ-атвор кузатишни муайян вақт оралиғида амалга оширгани мақул;

  3. Бир фаолиятни баҳолашда энг камида ўн нафар эксперт иштирок этиши мақсадга мувофиқ;

4.Синалувчиларни ранжировка (гуруҳлаш) қилаётган вақтда экспертлардан унинг битта фазилатини ёки бир нечта хислатларини баҳолаш тавсия этилади.
Q маълумот. Шахс тўғрисида сўровнома ва бошқа ўзини ўзи баҳолаш методлари асосида олинадиган маълумотларга «Q» маълумот («Questionnaire data») дейилади. Инструментал тузилиши ва қўлланилишининг афзаллигига кўра «Q» маълумот (сўровнома, ўзига ўзи ҳисоб бериш, ўзини ўзи баҳолаш шакллари) шахсни тадқиқ этишда марказий ўрин эгаллайди. «Q» маълумот олишга мўлжалланган методикалар психологияда етарли даражада. Улардан кенг кўламда фойдаланилаётганларидан бири кўп омилли шахс сўровномаси (MMPI), Калифорния психологик тести (CPI), 16 омилли шахс сўровномаси, темпераментни ўрганиш Гильфорд-Симмермам тести ва бошқалар.
Уларнинг камчиликлари: а) синалувчиларнинг қуйи интеллектуал ва маданий савияга эгалиги; б) махсус билимлар ва интроспекция малакалари етишмаслиги; в) ишончсиз эталонлардан фойдаланиш.
«Т» маълумот. Экспериментал вазият назоратини объектив тест билан олишга асосланган маълумотлар қисқача «Т» маълумот («objective test data») деб номланади. «Т» маълумот шахсни тадқиқ этишдаги янгича радикал ёндашув ҳисобланади. Улар хулқ-атворни ўзини ўзи баҳолаш ёки эксперт баҳоларсиз объектив ўрганиш орқали (вербал, новербал, ижтимоий ва индивидуал)олинади.
1. Тадқиқотнинг асосий мақсадини яширии қолдириш Бу энг куп қўлланиладиган тактик усул ҳисобланади. Бунда қўйилган мақсад синалувчига айтилмайди. Тест ва тестнинг кўрсатмаси тадқиқотнинг ҳақиқий мақсадини яширган ҳодда тузилади. Синалувчига ёлғон мақсад очиқдан-очиқ билдирилади.
2. Вазифани кутилмаган ҳолда бериш. Бу усулдан терговчилар сўров вақтида фойдаланишади, уларга ўхшаш тарзда тўсатдан берилади. Бу вақтда сўров қилинаётган киши нотўғри маълумот беришга интилади ва унга мавзуга боғлиқ бўлмаган ҳолда савол берилади. Бу унинг кутаётган вазиятларининг бузилишига ва ҳиссий стрессга олиб келиши мумкин.

  1. Тестлаштириш мақсади аниқланмаганлиги ва ноаниқлиги. Бунда синалувчига кўрсатма бериладики, натижада у экспериментаторнинг мақсадини англаб етмаслиги зарур бўладики, унинг ижтимоий талабларига мувофиқ келувчи реакцияларида ўзгариш юз беради. Натижада синалувчига ижро этиш сифатини белгилончи мезонлар берилмаган ҳолда қандай бажариши эмас, балки нимани бажарилиши айтилади.

  2. Диққатни чалғитиш. Бу топшириқ бериш усули экспериментатор учун аҳамиятли бўлиб, экспериментаторни етарлича аҳамият касб этмайдигаи топшириқларни ўйлаб топишига ёрдам беради. Чалғитувчи топшириқлар ташқи кўринишдан асосий топшириқларга ўхшаш тарзда бўлиши маъқул. Натижада ташкил этилган тестда синалувчи ўз хатти-ҳаракатларини кам назорат қилади ва ўз шахсининг очилмаган қирраларини ўрганишларига шубха уйғотмайди.

5. Тестлаштириш вақтида ҳиссий вазиятни ҳосил қилиш. Бу усул психологик амалиётда кенг кўламда фойдаланилади. Ҳиссий зўриқишлар ҳар хил йўллар билан ҳосил қилинади, масалан, берилган топшириқ нотўғри бажарилганлигини огоҳлантириш орқали, синалувчининг ташқи қиёфаси ва унинг лаёқатини баҳолаш.
6. Тестларнинг ҳиссий мазмун касб этиши. Бy усул олдингисига ўхшаб кетади. Бунинг фарқли томони ҳиссий вазиятлар қўшимча тарзда тузилмасдан, айнан тестининг ўзида берилади. Тест мазмунан этикавий бўлмаслиги, аралаш, ёқимсиз бўлиши мумкин.
7. Реакцияларнииг автоматлашуви ёзув, манера, экспрессив ҳаракатларни назорат қилиш ва хоҳишларни ўзгартириш шахслилик тестларида фойдаланилади.
8. Бунда шахснинг «ихтиёрсиз» индикаторлар сифатида кузатилаётган психик жараёнларга электрофизиологик, биохимик ва вегетатив ўзгаришлар киритиш орқали фойдаланилади.
9. «Фонли» индикатор. «Фонли» индикаторлар сифатида шахснинг хусусиятлари билан боғланишда бўлган организмнинг физиологик ва физик статусларидан фойдаланилади. «Фонли» индикаторлар сифатида антрометрик ўлчовлар қўлланилади: бўй, оғирлик, суяк-мускул оғирлиги, танадаги бошқа кўрсаткичлар ва пропорционалликлар киритса бўлади

Download 2.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling