Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети


 Маълумот тўплашга қаратилган суҳбат


Download 90.6 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana18.06.2023
Hajmi90.6 Kb.
#1563537
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
13-мавзу Бошкарув технологиялари

1. Маълумот тўплашга қаратилган суҳбат.
• Бунда маълум муаммо юзасидан турли бўлим мутахассисларининг
фикрларини бир нуқтага тўплаш орқали баҳс уюштирилади ва қарор қабул
қилинади.
2. Қарор қабул қилиш мақсадидаги йиғилиш.
• Бунда янги ғояларни ишлаб чиқиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий
этиш ҳақида фикр аламашинади.
3. Ижодий гуруҳ йиғилиши.


3. В
АҚТНИ БОШҚАРИШ
Иш жараёнида аксарият ҳолдаги муваффақиятлар бирон ишни тўғри бажариш эвазига
эмас, балки шу ишни ўз вақтида бажариш оқибатида эришилади. Шунинг учун
вақтдан оқилона фойдаланиш – касбий ва иш соҳаларидаги муваффақиятнинг асосий
омилидир.
Албатта, вақт кайтариб булмас бойлик ва уни узайтириб ҳам бўлмайди. Шунинг учун
инсон ихтиёридаги ягона имконият вақтдан тўғри ва унумли фойдаланишдир.
Замонавий раҳбар учун энг муаммоли масалалардан бири вақтни етказа олишдир.
«қани энди суткада 24 эмасу, 34 соат бўлса» деган раҳбарлар кам эмас.
Вақтдан унумли фойдаланиш йўлида бир нечта ташкилий услублар бўлиб, уларга риоя
қилиш вақтимизни тежашга ва маълум вақт оралиғида олдингига нисбатан кўпроқ иш
бажаришга эришиш имконини беради.
Шундай қилиб, вақтдан унумли фойдаланиш масаласини муҳокама этишда икки
асосий жиҳатни – ташкилий ва психологик томонларни таҳлил этиш мумкин.


Ташкилий томонлар деганда бажарилаётган ишни режалаштириш, саралаш, ҳисобга олиш каби
тадбирлар назарда тутилади.
Иш кунини унумли ташкил этишдаги биринчи қадам мавжуд вақтни етарли эмаслиги
сабабларини аниқлашдан иборатдир.
Бунинг учун бир қоғоз олиб унга устун тарзида вақтингиз танқислиги сабабларини ёзиб чиқинг.
Бу сабаблар ниманинг оқибати эканлигини таҳлил этинг.
Бу сабабларни келтириб чиқарувчи муаммоларни ҳал этиш йўлларини изланг.
Вақтни тўғри тақсимлашдаги энг асосий масалалардан бири кундалик вазифаларни тўғри
тақсимлашдир.
Раҳбар ўз ихтиёридаги вазифаларни турли белгилар ва усулларга кўра тақсимлаши мумкин.
Булар ичида энг самаралиси, бажарилиши лозим бўлган вазифанинг аҳамият ва тезкорлик
мезонлари бўйича тақсимлашдир.
Мазкур услубга биноан ташкилот раҳбари ихтиёрида бўлган вазифалар қуйидаги 4 катакка
жойлаштирилади.



Download 90.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling