Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш университети
В АҚТ ВА БАЖАРИЛАЁТГАН ИШГА НИСБАТАН ВАЗИФАЛАР ТАСНИФИ
Download 90.6 Kb. Pdf ko'rish
|
13-мавзу Бошкарув технологиялари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аҳамиятли ва тезда бажарилиши лозим бўлган вазифалар
- Аҳамиятли ва тезда бажарилиши шарт бўлмаган вазифалар
В
АҚТ ВА БАЖАРИЛАЁТГАН ИШГА НИСБАТАН ВАЗИФАЛАР ТАСНИФИ • Кундалик ишлаб чиқаришда юзага келадиган муаммолар бўлиб, улар тезда ҳал этилиши лозим. Бу масалалар тезда ҳал этилмаса ишлаб чиқариш жараёни тўхтаб қолади. Аҳамиятли ва тезда бажарилиши лозим бўлган вазифалар • Ташкилотнинг истиқболдаги режаларини белгилаш. Стратегик режалаштириш. Ташкилотнинг 5-10 ва ҳатто 15 йилдан кейинги ҳолати ва бунга ҳозирги кунда қандай қилиб тайёрланиш керак. Янги, харидорталаб маҳсулотлар яратиш устида бош қотириш. Аҳамиятли ва тезда бажарилиши шарт бўлмаган вазифалар • Хат жўнатиш, телефонга жавоб бериш, факс қабул қилиб олиш ва х.к. Аҳамиятсиз, лекин дарҳол ҳал этиладиган вазифалар • Гаплашиб ўтириш, чекиш, иш пайтида турли ўйинларга вақт ажратиш Аҳамиятсиз ва бажарилиши лозим бўлмаган вазифалар Муаммоларини малакали ҳал этишга таъсир кўрсатувчи психологик сабаблар: •Шошилинч ҳолатдаги кимса бирон масала устида тўхтаб, батафсил мулоҳаза юритолмайди, манзур қарор қабул қила олмайди ва кўп ҳолларда учраганидек, ушбу масалага яна ва яна қайтиш зарурати туғилади. 1. Доимий шошилиш. • Доимий шошилинч шароитида узоқ вақт ишлаш натижасида юзага келадиган ҳолат. 2. Чарчаш. 3. Ҳаддан ташқари кўп вазифаларни ўз зиммасига олиш. •Ишни ёмон ташкил этиш, режалаштирмаслик натижасидир. Баъзи ҳолларда инсон ўз ҳиссиётини бошқара олмаслик оқибатида хам намоён бўлади. 4. Пала-партишлик. •Жисмоний ва руҳий чарчоқ пайдо бўлиши ва натижада иш вақтида меҳнат қилиш қобилиятининг сусайишида намоён бўлади. 5. Доимо уйга иш олиш. • Кўп ҳолларда бу хислат алоҳида шахс эмас, балки у ишлайдиган ташкилот муаммоси ҳамдир. 6. Ишни режалаштирмаслик. •Бу омил иш унумдорлигининг пастлигига ва натижада меъёрдаги вазифаларни вақтида бажара олмасликка сабаб бўлади. 7. Меҳнат қилишга бўлган мотивациянинг сустлиги. •Диққатни жамлай олмасликда, беқарорликда намоён бўлади. қарор қабул қилишнинг қийинлиги унинг ижросини ҳам орқага чўзиб юборади. 8. Ирода сустлиги. 9. Ишни бажаришда касбий моҳирлик – профессионализмнинг етишмаслиги. Вақтдан унумли фойдаланишга салбий таъсир этувчи шундай омиллар ҳам борки, улар кўпроқ ижтимоий - психологик мазмун касб этади: Жамоада ижобий ўзаро муносабатларни сақлаш ва ривожлантиришга вазифадан кўра кўпроқ эътибор берилади; Ҳамкорликдан кўра мусобақа/қарама-қарши туриш сиёсати устунроқ туради; Вазифани муваффақиятли ҳал этишга ишончнинг йўқлиги ёки камлиги; Вазиятни қандай ҳал этиш ҳақида бировнинг кўрсатмасини тазйиқ остида қабул қилиш; Вазифани қандай ҳал этиш бўйича раҳбарликнинг, йўриқноманинг шаклланмаганлиги . Вақтни самарали бошқариш бўйича ҳар бир раҳбар ва ходим ёдда тутиши лозим бўлган қоидаларни эслатиб ўтмоқчимиз: 1. Вақтингизни ҳақиқатан ҳам жуда муҳим вазифаларни ҳал этишга сарфланг. 2. Кунингизни режалар билан тўлдириб юборманг, белгиланган ишларингиз орасида тасодифий ва тезкор ишлар учун оралиқлар қолдиринг. 3. Муҳим (3 тагача) ва иккинчи даражали (5 тагача) ишларни режалаштиринг. 4. Кунингизни қийин, муҳим ва ёқимсизроқ ишлардан бошланг ва якунлашда оддийроқ, ёқимлироқ ишларга ўтинг. 5. Вақтни шошилтирманг. Иш вақтидан керагидан ортиғини сиқиб чиқаришга ҳаракат қилманг. 6. Агар вақтингиз бўлса вазифани ҳал этишга бугуноқ кириша қолинг. Муаммони тезроқ ва батафсилроқ ҳал этишга киришинг. қолган вақтни дам олиш ёки бошқа ишларни ҳал этишга сарфлайсиз. 7. Вазифани ёки унинг бир қисмини ходимларга бўлиб бериш имкониятини изланг. 8. Эски ишни тугаллаб кейин янгисига кириишинг. Янги ишни бошлар экансиз, ҳар қандай шароитда уни тугатишга ишончингиз комил бўлсин. 9. Вақтингизни оладиган ёки ўз вақтини сизнинг ҳисобингизга тежайдиган кимсалардан узоқроқ бўлинг. 10. Вақтни бошқаришга оид қобилиятларингизни таҳлил қилишга ўрганинг. 11. Вақтнинг ҳатто энг кичик бўлакларини ҳам тежанг. 12. Ўзингизни «ҳаракатсизликда» айблайверманг. Раҳбар фаолиятида ижодий танаффуслар бўлиб туриши керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling