Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/128
Sana17.09.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1680023
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128
Bog'liq
01.Дунё динлари тарихи


Дунё динлари тарихи” 
фанининг мақсад ва 
вазифалари 


10
қолдирган бой илмий-маънавий меросни ўрганиш билан бирга 
шу кунга қадар чет элларда амалга оширилган изланиш ва 
тадқиқотларнинг натижаларидан унумли фойдаланиш зарурати 
пайдо бўлди.
“Дунё динлари тарихи” фани динни танқид қилиш ёки кўр-
кўрона мақташ мақсадида эмас, балки динни тарихийлик
холислик асосида турли халқлар ҳаётида тутган ўрнини илмий 
жиҳатдан, маънавий ҳаётнинг бир бўлаги сифатида ёндошиб 
ўрганади.
“Дунё 
динлари 
тарихи” 
фанининг 
вазифалари
қуйидагилардан иборат: 
− диннинг жамиятга ижтимоий, маънавий, руҳий таъсири 
ҳақида билимлар бериш;
− ибтидоий диний тасаввурлар, миллий ва жаҳон динлари 
таълимотлари ҳақида маълумот бериш; 
− диннинг 
моҳияти 
ва 
унинг 
кишилик 
жамияти 
тараққиётидаги турли тарихий босқичларда тутган мавқеи ҳақида 
тушунча бериш; 
− жамиятни маънавий жиҳатдан камол топтиришда диний 
қадриятларнинг аҳамиятини ёритиш; 
− дунёвий давлат ва диннинг ўзаро муносабатларини ёритиб 
бериш; 
− диний ақидапарастлик, экстремизм ва фанатизм каби 
салбий иллатлар моҳиятини ёритиш ва уларга қарши ғоявий 
иммунитетни шакллантириш; 
− Ўзбекистон Республикасида динга нисбатан муносабатнинг 
тубдан ўзгарганлиги, хусусан, ислом дини қадриятларини тиклаш 
йўлида қилинаётган ишлар ҳақида кенг тасаввур ҳосил қилиш. 
Дунё динлари тарихи фанининг амалий аҳамияти шунда 
ҳам кўринадики, у талабаларда ислом ва бошқа динлар 
қадриятларига ҳурмат билан қараш, уларни қадрлаш, бошқа 
динларга ва уларнинг вакилларига ҳурмат билан муносабатда 
бўлишни тарбиялайди. 
“Дунё динлари тарихи” фани бўйича талабаларнинг билими
уқуви ва кўникмаси учун қуйидаги муҳим талаб, вазифалар 
қўйилган: 


11
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом 
Каримов ўзбек халқининг маънавий мероси, дини, жумладан, 
ислом дини қадриятлари, миллий ғоя, миллий мафкура ҳақида 
билдирган фикр ва мулоҳазалар, таъриф ва тавсифларни мазкур 
фанни ўрганишда назарий асос қилиб олиш; 
Иккинчидан, Ўзбекистон Конституцияси, “Виждон эркинлиги 
ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун ва 
бошқа қонуний ҳужжатларда дин масаласи юзасидан белгиланган 
инсон ҳуқуқлари, турли диний ташкилотлар ҳуқуқлари ва 
мажбуриятларини билиш; 
Учинчидан, “Дунё динлари тарихи” асосий фанлар қаторида 
ўқитилиши, дин, диндорлар ва диний ташкилотларга нисбатан 
давлат томонидан адолатли сиёсат ўрнатилиши, фуқаролар учун 
виждон 
эркинлигининг 
конституцион 
кафолатланиши 
мустақиллик шарофати эканлигини тушуниб етиш; 
Тўртинчидан, қонунга ҳурмат ҳиссини, фақат ўзининг эмас, 
балки 
бошқаларнинг 
ҳам 
диний 
ҳис-туйғулари 
билан 
ҳисоблашиш лозимлигини, ўз шахсий фикрларини бошқа 
кишиларга тазйиқ билан ўтказиш, турли норасмий диний мазҳаб 
ва гуруҳларга жалб этиш ғайриқонуний хатти-ҳаракат 
эканлигини, жамоат жойларида диний масалаларда зўравонлик, 
мутаассибликка, агрессивликка йўл қўйиш мумкин эмаслигини 
чуқур тушуниб етиш; 
Бешинчидан, “Дунё динлари тарихи” фанининг бошқа 
гуманитар фанлар билан бирга ривожланишини назарда тутган 
ҳолда, ўзи қўлга киритган соҳа ютуқларидан ушбу фанни 
ўзлаштиришда фойдаланиш. 
Дин – эътиқод ва у ҳар бир 
кишининг шахсий иши ҳисобланади. 
Диний нуқтаи назарга кўра, дин – 
муайян диний эътиқодларга, яъни 
илоҳга, унинг томонидан инсонларга хабар етказувчиларнинг 
ғайриоддий салоҳиятга эга эканига (пайғамбарлик), инсонлар 
атрофида унга кўринмайдиган аммо ундан анча юқори даражада 
турувчи мавжудотлар борлигига (фаришталар, жинлар) инсон 
идеал ҳаёт кечириши учун азалдан белгиланган қонуниятлар 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling