Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/128
Sana17.09.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1680023
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128
Bog'liq
01.Дунё динлари тарихи

ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда 
қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг 
фаолиятига аралашмайди”. 
Мазкур моддада муҳим аҳамиятга эга қоидалар мустаҳкам 
қўйилган. Биринчидан, диний ташкилотлар қайси конфессияга 
тааллуқлилигидан қатъи назар, бир хил ҳуқуқий майдонда 
фаолият олиб борадилар. Иккинчидан, диний бирлашмалар 
фаолиятини ташкил этиш уларнинг ички иши ҳисобланади ва 
давлат назоратидан холидир. 
Шу билан бирга, диний ташкилотлар давлатдан ажратилган 
бўлса-да, 
бу 
диннинг 
жамиятдан 
ажратилганини 
англатмаслигини таъкидлаш зарур. Зеро, бирор динга эътиқод 
қилувчи фуқаролар ҳам жамиятнинг таркибий қисми ва шу 
сабабли дин фуқаролик жамиятида ўз мавқеига эга бўлади. 
Давлатнинг динга муносабатидаги асосий хусусияти – бу 
диннинг сиёсатга аралашмаслиги. Зеро, ҳар қандай дин, биринчи 
ўринда маънавий-ахлоқий жиҳатни ўз ичига олади. 
Давлатнинг динга бўлган муносабатини ифодаловчи яна бир 
тамойил шундан иборатки, давлат динни халқ маънавиятининг 
узвий қисми сифатида тан олади. Бундан келиб чиқиб, унинг 
ривожи учун тегишли шарт-шароит яратишга ҳаракат қилади.
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Конституциясида 
бу 
масалалар ўз ечимини топган ва у дунёдаги ривожланган 
мамлакатлардаги ҳуқуқий-меъёрий талабларга тўла жавоб 
беради. Ҳар қандай динга эътиқод қилувчи ва ҳеч қандай динга 
эътиқод қилмайдиган кишилар учун бир хилдаги шартлар 
қўйилишини 
таъминловчи 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясининг 31-моддасида, жумладан, шундай дейилади: 
Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир 
инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод 


8
қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран 
сингдиришга йўл қўйилмайди”. 
Мазкур қоидада дунёвий давлатнинг динга бўлган 
муносабатини ифодалайдиган асосий тамойиллар ўз ифодасини 
топган: 
-
диндорларнинг диний туйғуларини ҳурмат қилиш; 
-
диний 
эътиқодларни 
фуқароларнинг 
ёки 
улар 
уюшмаларининг хусусий иши деб тан олиш; 
-
диний қарашларга амал қилувчи фуқароларнинг ҳам, уларга 
амал қилмайдиган фуқароларнинг ҳам ҳуқуқларини тенг 
кафолатлаш ҳамда уларни таъқиб қилишга йўл қўймаслик; 
-
маънавий тикланиш, умуминсоний ахлоқий қадриятларни 
қарор 
топтириш 
ишида 
турли 
диний 
уюшмаларнинг 
имкониятларидан фойдаланиш учун улар билан мулоқот қилиш 
йўлларини излаш зарурати; 
-
диндан бузғунчилик мақсадларида фойдаланишга йўл қўйиб 
бўлмаслигини эътироф этиш.
Ўзбекистон давлатининг дунёвийлик, диний бағрикенглик, 
барча динларга бир хилда муносабат, жамият тараққиётида дин 
билан ҳамкорлик қилиш хусусиятлари ушбу тамойил асосида 
амалга оширилади. Чунки, конституциявий дунёвий-маърифий 
давлатда 
“Виждон 
эркинлиги 
ва 
диний 
ташкилотлар 
тўғрисида”ги қонунга асосан диний эътиқоди ва дунёқарашидан 
қатъи 
назар, 
сиёсий 
хоҳишларини 
билдиришда 
барча 
фуқароларнинг тенг иштироки тамойилига риоя қилади. 
Ўзбекистоннинг ташқи олам билан ҳар томонлама – сиёсий, 
иқтисодий, илмий алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётган 
ҳозирги кунда турли конфессия вакиллари билан мулоқот 
қилишнинг юксак маданиятига эришиш катта аҳамият касб этади. 
Ўзбек халқининг илғор маданий ва маънавий меросини тиклаш ва 
янги шароитда янада ривожлантириш, бу ҳудуддаги илк 
замондан ҳозиргача мавжуд бўлиб келган динларнинг тарихи, 
ҳаётий тадрижий тараққиётини ўрганиш, талабаларда Ватан 
тарихини чуқурроқ тушуниб етиш, уни севиш ва у билан 
фахрланиш ҳис-туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади. 
“Дунё динлари тарихи” фани талабаларда дин, унинг турли 
шакллари, таълимотлари, йўналишлари, мазҳаблари ҳақида тўғри 


9
илмий хулосалар чиқара оладиган дунёвийлик ва динийлик 
муносабатларини 
асосли 
таҳлил 
қила 
оладиган 
тўғри 
дунёқарашни шакллантиради. Бунда Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар 
тўғрисида”ги Қонун, жиноят, фуқаролик, оила кодексларидаги 
дин ва виждон эркинлиги ҳақидаги кўрсатмалар, қоидалар 
дастуруламал бўлиб хизмат қилади. Дин ва қонун ўзаро 
муносабатларини тўғри англаш, республикада демократик 
ҳуқуқий жамият қуриш пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат 
қилади. Мамлакатимизда талабаларга “Дунё динлари тарихи” 
фанини ўқитиш муҳим масалалардан бирига айланди.
 
Дунё харитасида мавжуд мамлакат 
борки, унда яшовчи халқларнинг ўз 
дини, урф-одатлари ва анъаналари 
мавжуд. 
Ана 
шу 
қадриятлар 
халқларнинг юриш-туриши, кундалик фаолияти ва умуман ҳаёт 
тарзини белгилашда асосий омил бўлиб ҳисобланади. Дунё 
халқлари тарихини ўрганишда уларнинг диний қарашлари, 
эътиқод ва диний амалиётларини эътибордан четда қолдириш 
мумкин эмас. “Дунё динлари тарихи” фани ана шу муҳим омилни 
тадқиқ этиб, тарих билан боғлиқ равишда таҳлилий ўрганади. 
Дунё динлари тарихи фанини ўқитишдан мақсад 
талабаларга буддавийлик, христианлик, ислом каби жаҳон 
динлари билан бир қаторда уруғ-қабила динлари ва алоҳида 
миллатларга хос миллий динлар тарихини замонавий илмий 
концепциялар 
асосида 
чуқурроқ 
ўргатиш. 
Шунингдек, 
мустақиллик 
йилларида 
Ўзбекистонда 
динга 
нисбатан 
муносабатнинг тубдан ўзгарганлиги, диний қадриятларни 
тиклаш, диний бағрикенглик маданиятини шакллантириш йўлида 
қилинаётган 
муҳим 
ўзгаришлар, 
янгиликлар 
ҳақида 
маълумотларни бериш кўзда тутилган. 
Мустақиллик даврида миллий ва диний қадриятларнинг 
халққа қайтарилиши билан бирга жаҳонда мавжуд халқларнинг 
динлари ҳақида кенг маълумот олиш, уларнинг қадриятларини 
ўрганиш имконияти юзага келди. Натижада диншунослик фани 
изчилликда ривожлана бошлади. Бунда аллома аждодларимиз 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling