Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/128
Sana17.09.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1680023
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128
Bog'liq
01.Дунё динлари тарихи

1-
МАВЗУ. “ДУНЁ ДИНЛАРИ ТАРИХИ”
ФАНИГА КИРИШ 
 
Режа 
1.
Ўзбекистонда динга янгича қараш ва муносабатларнинг 
шаклланиши.
2.
“Дунё динлари тарихи” фанининг мақсад ва вазифалари. 
3.
Диннинг таърифи ва унинг жамиятдаги вазифалари. 
 
Таянч сўз ва атамалар 
 
1.
Дин 
2.
Жаҳон динлари 
3.
Миллий динлар 
4.
Эътиқод 
5.
Ишонмоқ туйғуси 
6.
Ибодат 
7.
Компенсаторлик 
8.
Регуляторлик 
9.
Интеграторлик 
10.
Яккахудолик ва кўпхудолик
Мавзу ўқув мақсади:
Талабаларда Дунё динларининг тарихи, 
вужудга келиш жараёни, ривожланиш босқичлари, диннинг 
кишилик жамиятида тутган ўрни ва бажарадиган вазифалари, 
эътиқод қилувчиларнинг динга бўлган муносабатлари, дунё 
динлари таълимотларидаги юксак ғояларнинг ривожланиши
комил инсонни тарбиялашдаги диннинг илгари сурган эзгу 
ғояларининг диний, илмий, маънавий ва бугунги кунга хос бўлган 
замонавий жиҳатлари ҳақида тушунчаларни шакллантириш. 
Ўзбекистон 
мустақилликка 
эришгандан сўнг динга янгича қараш 
ва муносабат билдириш имконияти 
туғилди. Натижада нисбатан янги 
бўлган диншунослик фани вужудга 
келди. Бу фан илгариги атеизмдан 
фарқли ўлароқ, динни танқид қилиш, уни жамиятдан йўқотиш 
мақсадида эмас, балки унга миллий маънавиятнинг бир бўлаги 
сифатида ёндашиб, уни холисона ўрганишни ўз олдига мақсад 
қилиб қўйди. 
Ўзбекистон 
Республикасида 
динга янгича қараш 
ва муносабатнинг 
шаклланиши 


6
Мустақиллик ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида, 
жумладан, маънавий ҳаётдаги янгиланиш жараёни ва туб 
ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Динга бўлган муносабат 
ижобий томонга ўзгарди: собиқ совет тизимининг динга атеистик 
ҳужумкорлик сиёсатига барҳам берилди, виждон эркинлиги 
қонун орқали кафолатланди. 
Ўзбекистон 
раҳбарияти 
мустақилликнинг 
биринчи 
кунлариданоқ диннинг жамият ҳаётидаги муҳим ўрнига мувофиқ, 
буюк аждодларимиз томонидан яратилган қадриятларни қайта 
тиклаш асосида аниқ ва принципиал чора-тадбирлар кўра 
бошлади. Давлатнинг динга янгича муносабати “инсон 
эътиқодсиз яшай олмайди” деган аниқ ишонч асосида 
белгиланди. Бу тамойил ҳозирги кунга келиб “Аллоҳ қалбимизда, 
юрагимизда” сўзларида ифодасини топмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 
“Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, 
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” китобида 
диннинг жамият ҳаётида тутган ўрни ҳақида жумладан шундай 
дейди: “Биз дин бундан буён ҳам аҳолининг олий руҳий, ахлоқий 
ва маънавий қадриятлардан, тарихий ва маданий меросдан 
баҳраманд қилиш тарафдоримиз. Лекин биз ҳеч қачон диний 
даъватлар ҳокимият учун курашга, сиёсат, иқтисодиёт ва 
қонуншуносликка аралашиш учун байроқ бўлишига йўл 
қўймаймиз. Чунки бу ҳолни давлатимизнинг хавфсизлиги
барқарорлиги учун жиддий хавф-хатар деб ҳисоблаймиз”. 
Дин кишиларни ҳамиша яхшиликка, эзгу ишларга чорлаб 
келган. Жумладан, ота-боболаримизнинг муқаддас эътиқоди 
бўлган ислом дини ҳам юксак инсоний фазилатларнинг 
шаклланишига хизмат қилган. У туфайли халқимиз минг йиллар 
мобайнида бой маънавияти ва мероси, ўзлигини омон сақлаб 
келди. 
Ўзбек халқининг илғор маданий ва маънавий меросини 
тиклаш ва янги шароитда янада ривожлантириш, бу ҳудуддаги 
илк замондан ҳозиргача мавжуд динларнинг тарихи, ҳаётий 
тажрибаси тадрижий тараққиётини ўрганиш ватан тарихини 
чуқурроқ тушуниб етиш, уни севиш ва у билан фахрланиш ҳис-
туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади. Дин ва Қонун 


7
ўзаро муносабатларини билиш республикада демократик ҳуқуқий 
жамият қуриш пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 
Дин ва дунёвий давлат орасидаги муносабат ҳақида сўз кетар 
экан, унинг асосида энг аввало, диннинг давлатдан ажратилиши 
тамойили 
ётишини 
таъкидлаш 
зарур. 
Бу 
ҳақда 
Конституциямизнинг 61-моддасида шундай дейилади: “Диний 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling