Ўзбэкистон рэспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкэнт давлат тэхника унивэрситэти


Download 4.01 Mb.
bet21/57
Sana23.10.2023
Hajmi4.01 Mb.
#1717403
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57
Bog'liq
Саноат ва экологик хавфсизлик МАЖМУА 2022 й (2)

ХАВФ ТАҲЛИЛИ УСУЛЛАРИ ТАВСИФИ
Қуйида хавф таҳлилини ўтказишда тавсия этиладиган асосий усулларнинг қисқача тавсифи берилган.
1. «Текширув варақаси» ва «Агар....., нима бўлади?» усуллари ёки уларнинг комбинацияси объектдан фойдаланиш шароитлари ёки лойиҳанинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини ўрганишга асосланган хавф-хатарларни сифатий баҳолаш усуллари гуруҳига киради.
Хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги савол ва жавоблар ҳамда уларни таъминлашга доир кўрсатмалар текширув варақасининг натижаси ҳисобланади. Текширув варақаси «Агар....., нима бўлади?» усулидан дастлабки маълумотларни ва хавфсизлик қоидаларининг бузилишлари оқибатлари тўғрисида натижаларни кўпроқ тақдим этилиши билан фарқ қилади.
Бу усуллар анча содда (айниқса уларни таҳлилни ўтказиш ва натижаларни тақдим этишни енгиллаштирувчи ёрдамчи шакллар, бир хиллаштирилган бланкалар билан таъминлашда), кўп меҳнат талаб қилмайди (натижалар битта мутахассис томонидан бир кун ичида олиниши мумкин) ва таниш технологияли объектлар хавфсизлигини текширишда самарали ҳисобланади.
2. «Бузилиш тури ва оқибатлари таҳлили» (БТОТ) кўриб чиқилаётган техник тизим* хавфининг сифатий таҳлили учун қўлланилади. Ушбу усулнинг муҳим жиҳати шундаки, бунда ҳар бир аппарат (қурилма, блок, буюм) ёки тизим (элемент)нинг таркибий қисми у қандай носоз ҳолга келганлиги (бузилиш тури ва сабаби) ва бузилиш техник тизимга қандай таъсир кўрсатиши бўйича кўриб чиқилади.
* Техник тизим дейилганда таҳлил мақсадидан келиб чиққан ҳолда техник қурилмалар йиғиндиси ҳам, алоҳида техник қурилмалар ёки уларнинг элементлари ҳам тушунилади.
Бузилиш тури ва оқибатлари таҳлилини миқдорий бузилиш тури, оқибатлари ва критиклиги таҳлили (БТОКТ)гача кенгайтириш мумкин. Бу ҳолда ҳар қайси бузилиш тури критикликнинг икки таркибий қисми — оқибатларнинг эҳтимоли (ёки частотаси) ва оғирлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ажратилади. Критиклик параметрларининг белгиланиши тавсиялар ишлаб чиқиш ва хавфсизлик чора-тадбирларининг устуворлигини белгилаш учун керак бўлади.
Таҳлил натижалари ускуналар рўйхати, юзага келиши мумкин бўлган бузилишлар тури ва сабаблари, частоталари, оқибатлари, критиклиги, носозликларни аниқлаш воситалари (сигнализаторлар, назорат асбоблари ва ҳ.) ва хавфни камайтиришга доир тавсияларни ўз ичига олган жадваллар кўринишида тақдим этилади.
Бузилишларни содир бўлиш оқибатларининг эҳтимоли-оғирлик даражаси мезонлари бўйича таснифлаш тизими ҳар қайси объект ёки техник қурилма учун уларнинг спецификасини ҳисобга олган ҳолда конкретлаштирилиши лозим.
Қуйида (1-жадвал) мисол сифатида бузилишларнинг содир бўлиш эҳтимоли ва оқибатларининг оғирлик даражаси бўйича критиклик кўрсаткичлари (индекслари) ва мезонлари келтирилган. Таҳлил учун бузилишлар зарар етказиши мумкин бўлган тўртта гуруҳ ажратилган: ходимлар, аҳоли, мулк (ускуналар, иншоотлар, бинолар, маҳсулот ва ҳ.), атроф-муҳит.
1-жадвалда мезонларнинг қуйидаги вариантлари қўлланилган:
оқибатларнинг оғирлик даражаси бўйича бузилиш мезонлари:
ҳалокатга олиб келувчи бузилиш — инсонларнинг ўлимига, мулкка жиддий зиён етишига олиб келади, атроф-муҳитга ўрнини тўлдириб бўлмайдиган зарар етказади,
критик (нокритик) бузилиш — инсонларнинг ҳаётига хавф туғдиради (хавф туғдирмайди), мулкка, атроф-муҳитга жиддий зарар етказади (зарар етказмайди),
унча катта бўлмаган оқибатларга олиб келувчи бузилиш — оқибатларига кўра юқорида санаб ўтилган учта тоифанинг ҳеч бирига тааллуқли бўлмаган бузилиш.
Бузилишларнинг тоифалари (критиклиги):
«А» — миқдорий хавф таҳлили ўтказилиши шарт ёки махсус хавфсизликни таъминлаш чоралари талаб этилади;
«В» — миқдорий хавф таҳлили ўтказилиши мақсадга мувофиқ ёки муайян хавфсизлик чоралари қабул қилиниши талаб этилади;
«С» — сифатий хавф таҳлили ўтказилиши ёки баъзи хавфсизлик чоралари қабул қилиниши тавсия этилади;
«Д» — таҳлил ва махсус (қўшимча) хавфсизлик чоралари қабул қилиниши талаб этилмайди.
БТОТ, БТОКТ усуллари, одатда, мураккаб техник тизимлар лойиҳалари ёки техник ечимларни таҳлил қилиш учун қўлланилади. 3 — 7 кишидан ташкил топган турли ихтисосдаги мутахассислар (масалан, технология, кимёвий жараёнлар бўйича мутахассис, муҳандис-механик) гуруҳи томонидан бир неча кун, ҳафта мобайнида бажарилади.
1 -жадвал

Download 4.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling