Ўзбэкистон рэспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкэнт давлат тэхника унивэрситэти


В боб. Хавф таҳлили натижаларини расмийлаштиришга қўйилган талаблар


Download 4.01 Mb.
bet19/57
Sana23.10.2023
Hajmi4.01 Mb.
#1717403
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   57
Bog'liq
Саноат ва экологик хавфсизлик МАЖМУА 2022 й (2)

В боб. Хавф таҳлили натижаларини расмийлаштиришга қўйилган талаблар
34. Хавф таҳлили натижалари асосланган бўлиши ва бажарилган ҳисоб-китоблар ва хулосаларни дастлабки таҳлилда иштирок этмаган мутахассислар томонидан текшириш ва такрорлаш имкониятидан келиб чиққан ҳолда расмийлаштирилиши керак.
35. Хавф таҳлили жараёни ҳужжатлаштирилиши лозим. Таҳлил натижаларини ўз ичига олган ҳисобот ҳажми ва шакли ўтказилган хавф таҳлилининг мақсадларига боғлиқ. Ҳисоботда қуйидагилар киритилиши тавсия этилади (агар меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларда, масалан, саноат хавфсизлиги декларацияларини расмийлаштиришга доир ҳужжатларда, бошқа талаблар белгиланмаган бўлса):
титул варағи;
лавозими, илмий унвони, ишлайдиган ташкилоти кўрсатилган бажарувчилар рўйхати;
аннотация;
мундарижа;
ўтказилган хавф таҳлилининг вазифалари ва мақсадлари;
таҳлил қилинадиган хавфли ишлаб чиқариш объекти тавсифи;
таҳлил услуби, дастлабки тахминлар ва хавф таҳлили доирасини белгилаб берувчи чегаралар;
қўлланиладиган таҳлил усуллари, авария жараёнлари моделларининг тавсифи ва улардан фойдаланиш асослари;
дастлабки маълумотлар ва уларнинг манбалари, шу жумладан ускуналарнинг аварияга мойиллиги ва ишончлилигига доир маълумотлар;
хавф-хатарларни идентификациялаш натижалари;
хавфни баҳолаш натижалари;
хавфни баҳолаш натижаларининг ноаниқликлари таҳлили;
хавфга берилган баҳоларни умумлаштириш, шу жумладан энг «заиф жойлар»ни кўрсатган ҳолда;
хавфни камайтиришга доир тавсиялар;
хулоса;
фойдаланилган маълумотлар рўйхати.

ВИ боб. Якуний қоида
36. Ушбу Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаларининг Марказий Кенгаши, «ЎзГЭОТЭХЛИТИ» илмий-текшириш ва лойиҳа институти ва «Ўзкимёсаноат» Давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, Кимё саноати ва геология ходимлари Касаба уюшмаларининг Марказий Кенгаши раиси Г. ХАКИМОВА

Download 4.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling