Ўзбэкистон рэспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкэнт давлат тэхника унивэрситэти
«ЎзГЭОТЭХЛИТИ» директори У. АБДУЛЛАЕВ
Download 4.01 Mb.
|
Саноат ва экологик хавфсизлик МАЖМУА 2022 й (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ
- Ижтимоий хавф
«ЎзГЭОТЭХЛИТИ» директори У. АБДУЛЛАЕВ
«Ўзкимёсаноат» ДАК Бошқаруви раиси Ғ. ИБРАГИМОВ Хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфлилик даражасини таҳлил қилиш бўйича услубий кўрсатмаларга 1-ИЛОВА ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ Авариялар хавфини ҳар томонлама баҳолаш аварияларни юзага келиш сабаблари (техник қурилмаларнинг бузилиши, ходимларнинг хатолари, ташқи таъсирлар) ва уларнинг ривожланиш шароитлари, ишлаб чиқариш ходимлари ва аҳолининг шикастланиши, фойдаланувчи ташкилот мулкига ва учинчи шахсларга, атроф-муҳитга етказиладиган зарар таҳлилига асосланади. «Ўлчанадиган» катталик тўғрисида гап бораётганлигини таъкидлаш учун хавф даражаси тушунчаси ишлатилади. Фойдаланиш жараёни кўплаб хавф-хатарлар билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектида авариялар хавфи даражаси тегишли хавф кўрсаткичларини ҳисобга олиш асосида аниқланади. Умумий ҳолатда хавф кўрсаткичлари кўриб чиқилаётган кўнгилсиз ҳодисалар оқибатларининг эҳтимоли (ёки частотаси) ва оғирлик даражаси мажмуи (комбинацияси) кўринишида ифодаланади. Қуйида хавф асосий миқдор кўрсаткичларининг қисқача тавсифлари берилган. 1. Техник қурилмаларнинг бузилиб қолиши билан боғлиқ хавф-хатарларни таҳлил қилишда техник хавф ажратилади. Техник хавф кўрсаткичлари тегишли ишончлилик назарияси усуллари ёрдамида аниқланади. 2. Хавф-хатарларнинг энг кўп ишлатиладиган тавсифларидан бири индивидуал хавф ҳисобланади. Индивидуал хавф — ўрганилаётган хавф-хатар омиллари таъсири натижасида алоҳида индивидуум (инсон)нинг шикастланиш частотаси. Умумий ҳолатда миқдор (сон) жиҳатдан индивидуал хавф муайян вақт мобайнида жабрланган инсонлар сонининг хавф остида бўлганларнинг умумий сонига нисбати билан ифодаланади. Объект атрофидаги ҳудуд бўйлаб хавфнинг тақсимланишини ҳисоблаш («хавфни хариталаш»)да индивидуал хавф потенциал ҳудудий хавф (қуйига қаралсин) ва инсоннинг хавфли омиллар таъсири ҳудудида бўлиши эҳтимоли билан аниқланади. Индивидуал хавф кўпинча индивидуумнинг малакаси ва унинг хавфли вазиятда хатти-ҳаракатларга тайёрлиги ва ҳимояланганлиги билан белгиланади. Индивидуал хавф, одатда, ҳар бир киши учун эмас, балки турли хавфли ҳудудларда тахминан бир хил вақт мобайнида бўладиган ва бир хил ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган кишилар гуруҳи учун аниқланиши лозим. Индивидуал хавфни объект ходимлари ва туташ ҳудуд аҳолиси учун, ёки, зарур ҳолларда, тор доирадаги гуруҳлар, масалан, турли ихтисосдаги ишчилар учун алоҳида-алоҳида баҳолаш тавсия этилади. 3. Хавфнинг объект ва яқин атрофдаги ҳудуд бўйича тақсимланишини ифодаловчи бошқа комплекс хавф кўрсаткичи потенциал ҳудудий хавф ҳисобланади. Потенциал ҳудудий хавф — бу ҳудуднинг кўриб чиқилаётган нуқтасида шикастловчи омилларнинг юзага келиш частотасидир. Потенциал ҳудудий, ёки потенциал хавф таъсир объекти (масалан, инсон)нинг шу жойда бўлишига боғлиқ эмас. Объектнинг таъсир доирасида бўлиши шартли эҳтимоли 1 га тенг деб олинади (яъни кўриб чиқилаётган бутун вақт мобайнида ушбу жойда инсон бўлади). Потенциал хавф хавфли объект одам кўп жойда ёки одамсиз саҳрода жойлашганлигига қарамайди ва кенг интервал доирасида ўзгариши мумкин. Потенциал хавф, номидан келиб чиққан ҳолда, ушбу жойда жойлашган конкрет таъсир объектлари (реципиентлар) учун мумкин бўлган максимал хавф потенциалини ифодалайди. Одатда, потенциал хавф йирик аварияларда ижтимоий ва индивидуал хавфларни баҳолаш учун фойдаланиладиган оралиқ хавф ўлчови ҳисобланади. Ўрганилаётган ҳудудда потенциал хавф ва аҳолининг тақсимланиши аҳоли учун ижтимоий хавфни миқдорий баҳолаш имконини беради. Бунинг учун ҳар бир сценарийда ҳар қайси хавф-хатар манбасидан шикастланганлар сони аниқланиши ва шундан кейин у ёки бу даражада жабрланган инсонлар сони белгилангани (Н)га нисбатан кўп бўлган ҳодисалар частотаси (Ф)нинг ушбу белгиланган инсонлар сонига боғлиқлиги аниқланиши керак (ижтимоий хавф). 4. Ижтимоий хавф аварияларнинг кўлами ва эҳтимоли (частотаси)ни тавсифлайди ва йўқотишлар (зарар)ни тақсимлаш функцияси ёрдамида аниқланади. Ушбу функция Ф/Н-эгри чизиғи (Фармер эгри чизиғи) деб аталади. Умумий ҳолатларда, таҳлил вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, Н остида жабрланганларнинг умумий сони ҳам, ўлар ҳолатда жароҳатланганлар сони ҳам ёки оқибатларнинг бошқа оғирлик кўрсаткичи ҳам тушунилади. Шундай экан, қабул қилса бўладиган хавф мезони алоҳида ҳодиса учун сон билан эмас, балки турли авариялар сценарийлари учун уларнинг эҳтимоллигини ҳисобга олган ҳолда тузилган эгри чизиқ ёрдамида аниқланади. Ҳозирги вақтда хавфнинг қабул қилса бўлишини аниқлаш учун иккита эгри чизиқдан фойдаланиш усули кенг тарқалган. Бунда логарифмик координаталарда қабул қилса бўладиган ва қабул қилиб бўлмайдиган ўлар ҳолатда жароҳатланиш хавфларнинг Ф/Н-эгри чизиқлари белгиланган. Ушбу эгри чизиқлар ўртасидаги соҳа оралиқ хавф даражаси сифатида белгиланади ва уни камайтириш масаласи ишлаб чиқариш спецификаси ва ҳудудий шароитлардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиниши лозим. 5. Объект хавфининг бошқа миқдорий интеграл ўлчови — бу жамоавий хавфдир. Жамоавий хавф муайян вақт мобайнида объектда авариялар натижасида тахмин қилинаётган жабрланганлар сонини белгилаб беради. 6. Саноат хавфсизлигини иқтисодий тартибга солиш ва суғурталаш мақсадлари учун қиймат ёки натурал кўрсаткичлардаги статистик тахмин қилинаётган зарар хавфнинг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади (зарарнинг математик тахмини ёки муайян давр ичида зарар етказилиши эҳтимолларининг ушбу зарарларнинг тегишли ўлчамларига кўпайтмалари йиғиндиси). Хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфлилик даражасини таҳлил қилиш бўйича услубий кўрсатмаларга 2-ИЛОВА Download 4.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling