Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти
Ер кадастрини тузишнинг асосий тамойиллари
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
davlat kadastri asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бир ҳиллилик
6.2. Ер кадастрини тузишнинг асосий тамойиллари
Ер кадастри ўзининг таркиби ва тузилиш тартиби бўйича икки турга бўлинади: асосий ёки бирламчи, жорий ёки навбатдаги ер кадастри. Асосий ёки бирламчи ер кадастрининг вазифаси ер ҳақида бошланғич босқичда ҳуқуқий, хўжалик ва табиий маълумотларни йиғиш ва аниқлаш ва уларни ер ҳақидаги ҳужжатларда расмийлаштиришдан иборат. Асосий ер кадастри вақти-вақти билан, айниқса, навбатдаги тасвирлов ишлари бажарилганда, ерни қайта ўрганиш ўтқазилганда, ерни баҳолаганда, ердан фойдаланувчи янги маъмурий идоралар ташкил этилганда ёки ўшандай идоралар қайта расмийлаштирилганда бажарилади. - 59 - Асосий ер кадастрини тузиш жараёнида ер ҳақидаги маълумотлар йиғилади ва тартибга солинади, ер майдонлари, экин майдонлари, ернинг унумдорлик бўйича сифати, тупроқ банитировкаси, ернинг иқтисодий баҳоси каби далиллар йиғилади. Ундан ташқари, асосий ер кадастрида ер фонди ҳақида тўлиқ маълумот бўлиши керак. Бу маълумот келажакда ердан тўғри ва оқилона фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқиш учун асқотади. Асосий ер кадастри таркибида кам фойда келтирадиган, кам ҳосил берадиган ерлар ҳақида ҳам далилий маълумотлар бўлиши керак. Улар ўша ерни қишлоқ хўжалиги муомиласига жадал равишда киритишга асос бўлади. Асосий ер кадастри тузилгандан кейин, муайян вақт ўтиб, унга маълум даражада ўзгартиришлар киритиш муаммоси туғилади. Бу ишни бажариш жараёнига жорий ер кадастрини бажариш орқали эришилади. Жорий ер кадастрининг яна бир вазифаси асосий ер кадастри тузилганда ёки навбатдаги жорий ер кадастри ишланганда йўл қўйилган нуқсон ва камчиликларни бартараф қилишдан иборатдир. +исқаси, ер кадастри маълумотларини замонавий талаблар даражасида сақлаб туриш вазифасини жорий ер кадастри бажаради. Ер кадастрининг асосий тамойиллари бир хиллик, қонунийлик, узлуксиз, ҳолисона, беғаразлик, тежамкорлик, ҳаммабоп бўлишидир. Бир ҳиллилик тамойили мамлакат худудида бажариладиган барча кадастр ишлари ягона тизим асосида бажарилишини тақозо этади. Бир хиллик ҳуқуқий ҳужжатлар, махсус йўриқномалар билан кафолатланади. Ер кадастрининг қонунийлик тамойили ерга бўлган мулкий ҳуқуқни муҳофаза этади. Бу ҳуқуқ ҳам давлат қонунлари томонидан кафолатланади. Узлуксизлик тамойили ер кадастрини ер заҳирасининг тавсифини, ердан фойдаланиш жараёнида барча ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда тузишни тақозо этади. Ушбу тамойил ер кадастри маълумотлари табиий, - 60 - хўжалик ва ҳуқуқий жиҳатлардан мунтазам равишда аниқланиб туришини ва кадастр хужжатларида ўз аксини топиши кераклигини кўрсатади. Ҳолисона беғаразлик тамойили ер кадастрининг барча кўрсаткичлари бўйича муайян вақтдаги воқеликка тўлиқ мос келишини тақозо этади. Бунинг учун ҳар бир ердан фойдаланувчи шахс, ўз қарамоғидаги ерда содир бўлган барча ўзгаришларни кадастр идорасига маълум қилиб туриши зарур. Тежамкорлик тамойили кадастр тасвирловини қайси усулда бажариш кераклигини асослашни; тупроқ, агрохимик, мелиоратив, геоботаник текшириш ва таҳлил ишларини бажариш учун дала ишларида ва идорада бажариладиган ишларга зарурий асбоб-ускуналар, компьютерларнинг сони- саноғини, сифатининг мақбул вариантларини аниқлаш кераклигини кўрсатади. Ҳаммабоплик тамойили кадастрнинг ҳар бир ҳужжати содда, кўримли, аниқ ва кераксиз, мураккаб нарсалардан ҳоли бўлиши зарурлиги тақозо этади. Ер кадастрининг ҳужжатлари аниқ-равшан, кўргазмали бўлиши учун ҳар бир объект ҳақида қисқача баённома ва унинг чизмасини бериш керак. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling