Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти
Ер кадастри - кўчмас мулк бозорининг асосидир
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
davlat kadastri asoslari
6.4.2. Ер кадастри - кўчмас мулк бозорининг асосидир
Иқтисодий ривожланган мамлакатларда ер кадастрини тузиш одат тусига кирган. Ер ҳудудида жойлашган кўчмас мулк ер участкасининг кўчмас мулк мажмуига киради. У мамлакатларда ер участкасига бўлган ҳуқуқ б и р л а м ч и ҳисобланади, участкада жойлашган бино ёки иншоотлар эса ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга деб кўрилади. Баъзи мамлакатларда ер участкаси худудидаги ер ости фойдали қазилмалар ҳам ер участкаси мажмуига киради. Шундай қилиб, ер кадастри кўчмас мулк бозорининг ривожланишининг омили сифатида хизмат қилади. Ер-мулкий кадастрини тадбиқ қилишнинг автоматлашган тизими давлат инфратузилмасининг бошқа муҳим соҳалари каби зарурдир. Бундай тизим, аввало, кўчмас мулк ҳақидаги маълумотлар билан таъминлайди, солиққа тортиш учун асос бўлади, ва қолаверса шаҳарлар ёки бошқа алоҳида минтақалар учун ҳар хил маълумотлар тизимини барпо этиш учун хизмат қилади. Кўчмас мулк бозорига ўтишда ер ислоҳи зарурий босқичлардан асосийси ҳисобланади. Ер ислоҳини амалга ошириш учун барча худудлар ер участкаларига ажратилиб, уларнинг мулкий мақоми аниқланади. Ер участкасининг ҳар бири учун алоҳида кадастр ҳужжатлари тайёрланади. Амалий нуқтаи назардан қаралганда ва ер ислоҳининг туб мазмуни ер кадастрини тузишнинг ўзгинасидир. Ер кадастрини тузишни ерга бўлган ҳуқуқни белгилашдан бошласа бўлади. - 64 - Давлат кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқини кафолатлайди. Ҳуқуқ эса кўчмас мулкни давлат идораси бўлмиш кадастр хизмати идораларида рўйхатдан ўтказилгандагина кучга киради. Кўчмас мулкни ижарага, гаровга қўйиш учун уни ҳуқуқий жиҳатдан асослаш зарур. Умуман олганда, ҳуқуқий нуқтаи назардан, кўчмас мулк деганда бир жойдан иккинчи жойга номутаносиб тарзда зарар етказмасдан кўчириб бўлмайдиган, Ер билан боғлиқ бўлган ер участкалари, ер ости бойликлари, сув ҳавзалари, ўрмонлар, кўп йиллик дарахтлар ва буталар, бино ва иншоотлар тушунилади. Кўчмас мулкнинг бошқа бир гуруҳи давлат томонидан махсус рўйхатда туради. Гуруҳга самолётлар, денгиз ва дарё кемалари, космик кемалар ва бошқалар киради. Демак, Д а в л а т е р ка д а с т р и (ДЕК) деб, Давлат томонидан белгиланган, ернинг ҳуқуқий, хўжалик ва табиий ҳолатини ўз ичига олган ер муносабатларини бошқарувига хизмат қиладиган ер ҳисобини олиб бориш уни рўйхатдан ўтказиш ва баҳолашга айтилади. Е р у ч а с т к а с и деганда, ернинг юзасида чегара билан белгиланган, муайян жойга, ўз майдонига, ҳуқуқий статус ва бошқа тавсифларга эга бўлган ер юзасининг бир бўлаги тушунилади. Ҳуқуқий томондан олганда ер участкаси ўз таркибига муайян ер юзасининг остида жойлашган табиий бойликлар ва ер устида жойлашган бошқа нарсаларни ҳам олади. Ш а ҳ а р е р у ч а с т к а с и – бу шаҳар манфаати доирасида фойдаланиладиган, муайян ҳуқуқий статусга эга бўлган, ўз чегараси ва мақсадли вазифаси аниқ ер юзасининг бир бўлагига айтилади. Шаҳар ер участкаси тушунчаси анча мураккаб тушунча. Зеро, бир нуқта устида бир неча ердан фойдаланиладиган мулкдор бўлиши мумкин. Ер участкаси ернинг остида, ер юзасида ва ернинг устида-ҳар хил сатҳда жойлашагн бўлиши мумкин. Шу боис ер участкасининг чегараси унинг бурчакларининг, - 65 - қайрилма чизиқларида белгиланган нуқталарининг фазовий координаталари орқали аниқланади. Е р у ч а с т к а с и н и н г т а ш қ и ч е г а р а с и – узилган чизиқлардан иборат бўлмайди, яъни бир участка йўлнинг еки даренинг икки томонида бўлмаслиги шарт. Е р у ч а с т к а с и н и н г и ч к и ч е г а р а с и – унинг ичида ўзга ердан фойдаланувчи бўлганда пайдо бўлади. Е р у ч а с т к а с и н и н г ў л ч а м и – унинг жисмоний ва геодезик майдони билан ифодаланади. Е р у ч а с т к а с и н и н г ж и с м о н и й м а й д о н и – деганда унинг чегараси ичидаги мавжуд нотекисликлар билан шаклланган жарликлар, қияликлар, текисликларнинг умумий майдони тушинилади. Е р у ч а с т к а с и н и н г г е о д е з и к м а й д о н и деганда, майдонни ташкил қилган кўпбурчак бурчакларининг координаталари бўйича аниқланадиган майдонга айтилади. Геодезик майдон – мавжуд жисмоний майдон чегарасининг қабул қилинган муайян проекция устига тушурилган шакл майдонидир. Ер кадастри шаҳар координаталар тизими бўйича тузилади. Бу ҳолда хар бир чизиқ узунлигига киритиладиган тузатма ўта кичик миқдорни ташкил этади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling