Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
davlat kadastri asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.4. Ерни иқтисодий баҳолаш 6.4.1. Иқтисодий баҳолашнинг йўналишлари
6.3. Ерни иқтисодий баҳолаш мезонлари
Ерни иқтисодий баҳолаш ер кадастрининг муҳим таркибий қисмидир. Иқтисодий баҳолаш мезонлари қуйидагилардан иборат: 1. Ерни миқдорий жиҳатдан баҳолаш мезони. У ёки бу ер, бошқа бир ердан, ўзининг майдони ёки унумдорлиги билан неча баробар қимматлироқ ёки қимматсизроқ эканлигини аниқлаш меъзони бу. Ушбу мезон қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган иқтисодий ҳисоб-китобда, ташкилий ва бошқарув ишларида асқотади. У балларда ёки абсолют миқдорларда ифодаланилади. 2. +ишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг объектив ва субъектив омиллари таъсирини чеклаш мезони. Мезоннинг асосий мазмуни шундан иборатки, саноат корхоналарида хизмат қиладиган ишчилар, ўзларининг лаёқатига қараб маълум тоифага тааллуқли ишларни бажаради ва шунга - 61 - лойиқ маош олади. +ишлоқ хўжалигида эса ҳар ҳил босқичда бир ҳил меҳнат қилган ишчи ёки деҳқон ер майдонларининг унумдорлиги, ишлаб чиқариш воситаларининг кўп-камлиги, уларнинг янги ва эски технологияга мосланганлиги, ҳар хил бўлиши муносабати билан маош олади. 3. Ернинг табиий, сунъий ва самаравий унумдорлиги мезони. Ернинг табиий унумдорли тупроқнинг табиий, физикавий, кимёвий хусусиятларига ва унинг иқлимий шароитига боғлиқ бўлади. Сунъий унумдорлик эса инсон томонидан яратилади. Самаравий унумдорлик табиий ва суний унумдорликнинг ерга таъсиридан барпо бўлади. Гап шундаки, ерга бир қатор меҳнат ва маблағ харажати сарфланганда табиий унумдорлик суний унумдорлик билан чамбарчас боғланиб кетади. Шу боис, ерни иқтисодий баҳолашда самаравий унумдорлик бўйича баҳоланса тўғри бўлади. Зеро, табиий унумдорлик айни пайтда амалда учрамайди. +ишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида инсон фаолияти мавжуд. 6.4. Ерни иқтисодий баҳолаш 6.4.1. Иқтисодий баҳолашнинг йўналишлари Ерни иқтисодий баҳолаш ҳар хил мақсадларда бажарилиши мумкин. Уларнинг асосий йўналишлари қуйидагилар: 1. Ерни қишлоқ хўжаликнинг ишлаб чиқариш воситаси сифатида умумий баҳолаш. 2. Экин майдонларининг унумдорлиги бўйича иқтисодий баҳолаш. 3. Ернинг сифатини оширишнинг қўшимча ҳаражат самарасига таъсирини баҳолаш. Умумий иқтисодий баҳолаш ҳар бир мамлакат ҳудудига доир тизим бўлиб, давлатнинг барча бошқарув идоралари учун бир ҳиллилик талабини тақозо этади. Юқорида келтирилган, иккинчи ва учинчи бандларда кўрсатилган иқтисодий баҳолашлар муайян ер майдонига тегишли бўлиб, улар фақат, у - 62 - ёки бу мақсадларда, асосан, ер кадастрини экин майдонларининг турига ва қўшимча ҳаражат меъзони бўйича иқтисодий баҳолашни назарда тутади. Иқтисодий баҳолаш, кенг маънода, ернинг унумдорлиги, шаҳарлардан, катта аҳоли манзилларидан, саноат корхоналаридан, алоқа йўлларидан узоқ- яқинлиги, ер майдоннинг кичик-катталиги, шакли, неча бўлаклиги, бўлак ерларнинг бир-биридан узоқ-яқинлиги каби кўп омилларга боғлиқ бўлади. Бирламчи иқтисодий баҳолаш ернинг тупроқ сифати бўйича бажарилади, тупроқ турлари бўйича таҳлил қилинади. Баҳолаш жараёнида тупроқ сифатини белгиловчи бошқа омилларни ҳам, чунончи сув билан таъминланганлик, шамол таъсири, эррозия ва бошқа таъсир манбаъаларни ҳам эътиборга олиш зарур. Иқтисодий баҳолашда ернинг бир хил генетик классификацияга эга эканлигини ҳисобга олиш керак. Тупроқ турлари ҳақида гап кетганда, унинг тупроқ таркибининг жинси, механик таркиби, намлилик даражаси, ботқоқликка, эрозияга мойиллиги, маданийлаштирилганлик даражаси ва бошқа бир қатор тупроқ унумдорлигига даҳлдор белгиларни ҳисобга олиш керак. Башарти, қишлоқ хўжалигида экин майдонлари, ўтлоқлар, яйловлар иқтисодий жиҳатдан баҳоланаётган бўлса, унда баҳолаш юқорида таърифлаганимиздек бажарилади, фақат ўсимлик қопламининг тури, сифати ҳам таҳлилга қўшилади. Ўтлоқлар, яйловларни иқтисодий баҳолашда уларнинг классификацияга, экологик белгиларига ва табиий ем-хашак майдонларининг хоссаларига эътибор берилади. Уларни баҳолашда бош мезон бўлиб майдонларнинг узоқ- яқинлиги асосий омил бўлади. Ўтлоқлар-яйловлар, текис майдонларда, паст текисликларда, дарё атрофидаги қайирларда, тоғолдида, тоғда ва баланд тоғларда жойлашган бўлиши мумкин. - 63 - Дарахтзорларни иқтисодий баҳолашда уларнинг турларини, сув билан таъминланганлигини ҳисобга олинади. Умуман ерни иқтисодий баҳолашда бир қатор меъзонлар ҳисобга олинади. Улардан энг муҳимлари тупроқнинг генетик тури, озуқа моддаларининг кўп-озлиги, механик таркиби ва бошқалар. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling