Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 1.35 Mb.
bet28/114
Sana15.11.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1776282
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи

Зардуштийлик таълимоти
Зардуштийлик тизимидаги энг юқори поғонани Ахурамазда эгаллайди. У эзгу дунёнинг – Хваниратнинг ягона яратувчиси. Бундай ғоя бронза асрида ва темир даврининг бошларида ўтроқ Марказий Осиё муҳитида жамият ҳаёти учун тинч шароит яратиш талабидан вужудга келди. Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дастлабки давлат шаклланаётган йўлдан кетмоқда эди. Илк зардуштийлик даврида маданий дунёнинг тарқоқ қисмларини бирлаштириш учун ягона ғоя зарур эди. Айни пайтда, “Куч” ғоясига таянган кучли ҳокимиятга ҳам эҳтиёж бор эди. Бундай бирдамлик босқинчилик ва талончиликка, ўтроқ ер эгалари ва кўчманчи чорвадорлар ўртасидаги қонли урушларга қарши муваффақиятли кураш олиб боришдаммуҳим омиллардан бири бўлган. Ана шундай шароитда ягона худо ғояси барча муаммоларни ҳал этиш учун калит эди. Хусусан, Зардушт тарғиботларида шундай дейилади: “О Мазда қачон ўтлоқларга тинчлик ва яхши ҳаёт берадиган Арта (Ҳақиқат) ва ҳокимият (Хшарта) билан Тинчлик (Армаити) келади? Ким бизни қонхўр дуруғвантлардан (Ёлғончилардан) қутқаради?”
Диний нуқтаи назардан бу тарғибот якка худоликни ўрнатишга, қабила ва бошқа маҳаллий культларни инкор этишга қаратилган. Бироқ Марказий Осиё халқларининг қадимий культлари ўз вазифаларини олтита эманация, яъни якка яратувчининг иродасини ифодаловчи шакллардан иборат бўлган Ахурамазда ролида мужассам этдилар. Булар: Вохумана “эзгу фикр”, Аша вахишта “ҳақиқий мавжудлик”, Спента армаити “муқаддас ер ва ундаги осуда ҳаёт”, Хшатра Варйа “адолатли ҳокимият, сайланган ҳукмдор”, Хаурватат “бутлик ва омонлик, соғлик”, Амэрэтат “мангулик”. Бу якка худо Ахурамазда вазифаларининг олти эманацияси – яратувчилик жараёни эзгу ниятларга, яхши фикрларга асосланиши лозим, фақат шундагина яхши ҳаётга умид қилса бўлади, деган умумий ғоя билан узвий боғлиқ. Инсонлар фаровонлигига қаратилган ушбу икки функция ерда амалга оширилиши керак эди, бу мақсадга учинчи функция – Спента Армаити – муқаддас ер ва ундаги осудалик даҳоси сифатида хизмат қилиши зарур. Биринчи учта вазифа ўзаро ҳаракат қилиб, ерда ҳаёт фаровонлигига сабаб бўлган. Дунё барча бойликларга, мол ва одамларга тўлади, бу эса ўз навбатида яхши ниятга асосланган адолатли бошқарувни тақозо этади. Биринчи тўрт функция таъминланса, дунё бус-бутун (яхлит), соғлом ва абадий бўлади.
Зардуштийлик яккахудолик ғоясига асосланса-да, аслида кўп худолик элементларини сақлаб қолган ҳолда дуалистик бўлиб қолди. Бунга сабаб Зардушт таълимотининг мураккаблиги оқибатида унинг умумий номи дэви, дайва (осмон) бўлган турли худоларга сиғинган оташпарастлар томонидан қийинчилик билан қабул этилганлигидир. Зардуштийлик дайв – дэвларни инкор этиб, уларни абстракт ягона худо ғояси билан алмаштирди. Бироқ дунё буткул яхши бўлиб қололмайди. Эзгулик билан ёнма-ён турган ёвузлик сабабларини, ижобий ҳодисалар билан бир қаторда содир бўлаётган салбий ҳолатларни тушунтириш лозим эди. Бундай саволларга жавобан, ёмон мисол тариқасида ёвуз асослар ғояси келиб чиқди. Яхшиликка хизмат қилувчи киши бу мисолдан хулоса чиқариши керак эди. Негаки, Ахурамазда қудратли ҳисобланади. Унинг қўлидан ёвузликни бошиданоқ йўқ қилиш келади, бироқ у бундай қилмайди. У инсонга ёвузлик ва эзгулик орасида танлаш имконини беради.Чунки эътиқод фақат инсон ўз худосига, эзгулик ғоясига охиригача вафодор бўлсагина чин ва ҳақиқий саналади.
Зардуштийлик дуализмида унинг икки асоси аввал-бошданоқ бир-бирига зид бўлиб, улар орасида чексиз кураш боради. Бу курашда эзгулик ёвузлик устидан ғалаба қилади, акс ҳолда дунё йўқ бўлиб кетарди.
Ахурамазданинг эзгулик асосининг ғалабаси унинг осмондаги навкарлари, яъни худолар ва бошқа эъзозланадиган осмон аҳлисиз амалга ошиши мумкин эмасди. Булар юқорида айтилган Ахурамазданинг олти эманацияси бўлиб, улар амэшаспента (мангу яшовчилар) деб аталади. Митра – “битим худоси”. У худога берилган ваъдаларнинг бажарилиши, яъни Маздаясна динида бўлиш қароридан қайтмаслик устидан қатъий назорат олиб боради. У кенг яйловлар, эзгу дунёнинг чексиз ерлари хванират эгаси бўлиб, унда диннинг равнақ топишини таъминлайди.
Зардуштийликда юқори мансаб итоаткорлик, интизом ва адолатпарварлик худолари Сраоше ва Рашнуга тегишли. Улар у дунёда инсон томонидан содир этилган эзгулик ва ёвузликни ўлчаб, ўлганлар жонининг тақдирини белгилайди.
Зардуштийлик вақт ва фазонинг чексизлиги ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлган. Фазо икки қисмга бўлинади:
1. Чексиз ёруғлик – эзгулик, унда Ахурамазда мангу яшайди.
2. Чексиз қоронғулик, бунда барча ёвуз асосларни драугадан тортиб зарарли ҳашаротларгача яратган Ахриман мангу яшайди.
Ахурамазда ўзининг чексиз фазосида чексиз вақт (зравана- акавана) яшайди. Бироқ унинг иродаси билан чексиз вақтнинг охирги қисми зраван хвадата белгиланган, унинг узунлиги 12 минг йил. Бу вақт ҳар бирининг узунлиги 3 минг йилдан бўлган тўрт қисмга бўлинади. Биринчи уч минг йиллик, бу - Ахурамазданинг эзгу дунёни форсча мёнок, тожикча мину каби қиёсан идеал, номоддий кўринишда (манйава - “тасаввурдаги идеал дунё”) яратган даври. Шу даврда бўлажак жонли ва жонсиз моддий буюмлар – фравашиларнинг руҳлари яратилган. Биринчи уч минг йиллик охирида ёруғлик ва ибодатни ёмон кўрувчи Ахриман ёруғлик ва зулмат чегарасида пайдо бўлади. Ҳасад ва ғазабдан у ёмонлик қила бошлайди. Уч минг йиллик шу тариқа давом этади. Ахура Мазда бутун эзгу дунёни ўз танасидан яратган: бошидан осмонни, оёғидан ерни, кўз ёшларидан сувни, сочларидан ўсимликларни, руҳидан эса оловни яратган.
Зардуштийлик бўйича ер думалоқ, осмон уч поғонали: юлдузли, ойли ва қуёшли; қуёш сферасидан кейин “шон-шуҳрат уйи - гаро дмано” – Ахурамазданинг жаннати жойлашган, тақводорлар руҳи айнан шу ерга интилиши керак. Пастда эса Ахриманнинг қоронғу макони – даужахво – дўзах жойлашган.
Биринчи босқичда Ахурамазданинг эзгу асослари турғун эди: ёмонлик, касаллик ва ўлим, қоронғулик, ёвуз ниятлар, ёлғон ва жинлар йўқ эди. Ахурамаздага олдиндан маълум Ахриманнинг пайдо бўлиши эзгуликни онгли ва эркин равишда танлаш учун эзгулик ва ёвузликни аралаштириб юбориши зарур эди. Натижа шу билан якунланди. Учинчи уч минг йиллик – эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги шиддатли кураш даври бўлди. Ниҳоят, Зардуштнинг туғилиши бундай аралашиш жараёнига чек қўйди ва покланиш даври бошланди. 12 минг йиллик охирида Ахурамазда Ахриман билан курашиб уни буткул йўқ қилади. Эзгу дунёнинг олтин асри бошланади. Охирги уч минг йилликда ҳар минг йилда дунёга учта халоскор “осаошийант”лар келади, булар “Ухшйат эрета”, “Ухшйан нэмат” ва “Саошйант”. Улар Зардушт авлодлари саналади. Охиргисининг даврида ерда ҳаёт-мамот жанги бўлади: Демованд тоғи қоясида занжирбанд этилган Ажидахака (Аждаҳо) занжирини узиб, Саошйант билан беллашади. У эса барча тақводорлар руҳини тирилтириб, Ажидахакани енгади. Дунё эса эриган металл оқими билан покланади. Шундан сўнг қолган барча нарса мангу бахтли ҳаёт кечиради.





Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling