Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат авиация институти


Ишлаб чиқариш харажатлари таҳлили


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/70
Sana18.11.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1784125
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   70
Bog'liq
tadbirkorlik asoslari

6.2. Ишлаб чиқариш харажатлари таҳлили 
Тадбиркорлик фаолиятининг асосий иқтисодий кўрсаткичларидан бири
ишлаб чикариш харажатларидир. Чунки хеч Қандай харажатларсиз бу 
фаолиятни амалга ошириб булмайди. Хар Қандай иқтисодий фаолият учун 
маълум микдордаги ресурсларни жалб килишга тугри келади. Уз навбатида 
бу ресурсларни у еки бу ишга жалб килиш учун уларни сотиб олиш, демак 
маблаг сарф килиш керак. Ушбу ресурслардан фойдаланиш жараенида 
уларни харид килиш учун сарфларнинг бир кисми тадбиркорликнинг ишлаб 
чикариш харажатларига айланади. Шундай Қилиб, товарларни ишлаб 
чикариш ва уларни сотиш жараенида ишлаб чикариш омилларидан 
фойдаланишнинг пулдаги ифодаси корхонанинг ишлаб чикариш 
харажатлари деб аталади. 
Хозирги пайтда уларнинг таркибига куйидаги харажатлар киради: 
I
. Материаллар сарфи. Уларга хом- ашё, ярим фабрикатлар, харид 
Қилинган махсулотлар, ёкилги ва энергия, бошка корхоналар томонидан 
бажарилган, ишлаб чикариш хусусиятига эга ишлар ва хизматлар киради. 
II. 
Табиий бойликлардан фойдаланиш харажатлари 


54 
Уларга куйидагилар киради: 
1 Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боглик харажатлар 
2.
Ердан фойдаланиш харажатлари
3.
Лимитлар микиесида сув, ундан сув хўжалигига туланган маблаглар 
4.
Атроф мухитга ташланган ишлаб чикариш колдиклари учун туланган 
маблаглар 
III. 
Асосий активларнинг емирилиши, эскириши 
IV. 
Мехнатга хак тулаш харажатлари. Уларга куйидагилар киради: 
1.
Ишбай расценкалар, таъриф сеткалари, ойлик окладлар асосида 
туланган иш хаки 
2.
Ишлаб чикариш илгорларига йиллик иш якунлари буйича ва бошка 
мукофотлар 
3.
Компенсация тўловлари (мехнат таътили хаки, узайтирилган иш куни, 
бекор туриб колиш) 
4.
Рагбатлантирувчи тўловлар (турли фахрий унвонлар учун 
рагбатлантирувчи тўловлар) 
V. 
Суғурта тўловлари (нафака фондига ажратмалар, бандлик фонди, 
ижтимоий суғурта) 
VI. 
Жорий таъмирлаш харажатлари
VII. 
Технологик жараенларни ривожлантириш ва махсулотлар ишлаб 
чикаришни жорий этишга сарфланган харажатлар 
VIII. 
Киска муддатли омонатлар учун туланган фоизлар 
IX. 
Солиқлар, шу жумладан мулк солиғи, автомобил йулларидан 
фойдаланиш солиғи, хусусий транспорт воситалари учун туланган солиқлар, 
ер солиғи ва бошкалар. 
X. 
Бошка харажатлар, яъни хизмат сарфлари, телефон ва алоқа хамда 
шунга ухшаш харажатлар . 
Тадбиркорларнинг харажатларини белгиларига кўра турлича 
тавсифлаш мумкин. 
Биринчидан, тадбиркорнинг харажатлари смета буйича уларнинг 
элементлари ва калькуляция моддаларига караб турларга булинади. 
Харажатлар сметаси корхона бюджетини аниклаш ва айланма активларга 
эхтиёж микдорини режалаш учун тузилади. 
Колкуляция моддалари умумлашма, мажмуа куринишига эга бўлиб, уз 
ичига, хом-ашё ва материалларни, ёкилги ва энергияни табиий бойликлардан 
фойдаланиши буйича харажатларни, иш хакини, жихозларни саклаш ва 
улардан фойдаланиш харажатларини, ноишлаб чикариш харажатлари ва 
бошкаларни уз ичига олади. 
Иккинчидан, тадбиркорнинг харажатлари ишлаб чикариш хажмига 
богликлигига караб шартли-доимий ва шартли-узгарувчан харажатларга 
булинади. 
Ишлаб чикариш хажмининг узгариши билан деярли узгармайдиганг 
харажатлар шартли доимий, харажатлар дейилади. 


55 
Уларга биноларни саклаш, хизмат сафарлари харажатлари, телефон ва 
алоқа харажатлари, ижара харажатлари, ишлаб чикариш билан банд 
булмаган ишчиларга туланган иш хаки ва бошкалар киради. Ишлаб чикариш 
хажми ошганда шартли доимий харажатлар микдори деярли узгармайди, 
натижада уларнинг даражаси, яъни уртача бир сумлик товарга тугри 
келадиган харажатлар пасаяди. Ишлаб чикариш хажми камайганда бунинг 
акси юз беради. 
Ишлаб чикариш хажмининг узгаришига мос равишда узгарувчан 
харажатлар дейилади. Уларга хом-ашё ва материал, ёкилги ва энергия, 
ишлаб чикариш билан банд ишчиларга туланадиган иш хаки, кредитлар учун 
туланадиган фоизлар, транспорт харажатлари ва бошкалар киради.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling