Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Моховнинг моховсимон тури. Касалликнинг ушбу турида 
дастлаб, кўп миқдорда юз, тана, қўл ва оёқ тери соҳаларига тўқ 
қизил ёки кўкимтир рангда бўлган эритематоз доғлар тошади. 
Кейинчалик ушбу доғлар инфильтралланиб тугунчалар шаклини 
олади, айрим жойларда эса улар плакчалар шаклида ҳам бўлади, 
бундай кўринишдаги тошмаларни лепромалар, деб номланади. 
Лепромалар асосан юзнинг пешона, кўз қовоғи усти соҳаси, яъни 
қошлар соҳасида, бурун, ёноқ, юқори ва пастки лаб, даҳан, қулоқ 
супраси ва қулоқ ёстиқчалари ҳамда қўл ва оёқ тери соҳаларининг 
ёзувчи сатҳларида жойлашади. Лепромалар жойлашган ҳудудларда 
уларнинг инфильтратив таъсири натижасида қош, киприк, мўйлаб ва 
соқолларнинг тўкилиши ҳолати кузатилади. Беморлар юз соҳаси 
шакли ўзгаради, улар бадбашара кўринишни, яъни “шер юзи” 
кўринишини олади, юз соҳаси мимикаси ўзгаради, кўз 
қовоқларининг юмилиш жараёни эса бузилади. 
Терида кузатиладиган патологик жараён беморларда марказий 
асаб тизими фаолиятининг бузилиши билан кечади, беморлар 
асабийлашиб, ҳар хил руҳий ва невротик ҳолатларга тушиб 
қоладилар. Переферик асаб тизими фаолиятининг бузилиши 
натижасида дастлаб беморларда трофик жараёнлар, оғриқ ва 
ҳароратни сезиш ҳолатларининг кучайиши ҳолати кузатилади. 
Патологик ўчоқларда ёғ ва тер ажралиши ҳолатлари кучли даражада 
намоён бўлади, шу сабабли лепромалар ёғланган кўринишда ялтираб 
туради. Кейинчалик жойлардаги неврит ва полиневрит каби 
ўзгаришлар натижасида чуқур тропик бузилишлар юзага келади
касалланган ўчоқларда оғриқни, тактил сезувчанликни, ҳароратни 


190 
сезиш қобилияти пасаяди ва охир-оқибатда бутунлай йўқолади. 
Трофик ўзгаришлар кейинчалик лепромалар жойлашган ҳудудларда 
чуқур, чегаралари нотўғри, қайрилган ва тери сатҳидан кўтарилиб 
турадиган кўринишда, туби ғадир-будур, серозли-йирингли 
қобиғлар билан қопланиб турадиган яралар пайдо бўлади. Бази 
ҳолларда яралар ичкарига қараб чуқурлашиши ҳам мумкин, 
натижада суяклар, мушаклар ҳамда пайларнинг емирилиши, 
кемирилиши ва тузилишининг бузилишига олиб келади. Бундай 
кўринишдаги бузилишлар кўпинча қўл ва оёқ панжалари 
бармоқларида кузатилиб, уларнинг тўмтоқланишига, узилиб тушиб 
кетишига, мутиляцияланишига олиб келади, натижада қўл 
бармоқлари “қуш панжаси”, оёқ кафти юзалари эса “от туёғи” 
кўринишини эслатадиган шаклларга киради. Яралар ўрнида 
кейинчалик қўпол, деформацияланган чандиқлар ҳосил бўлади. 
Айрим ҳолатларда лепромалар яра ҳолига ўтмасдан сўрилиб кетиши 
ва ўзидан кейин эса атрофик чандиқлар қолдириши мумкин.
Мохов касаллигида шиллиқ қаватларнинг зарарланиши асосан 
юқори нафас йўллари, оғиз ва кўз шиллиқ қаватларида кузатилади. 
Бурун шиллиқ қаватларининг мохов касаллигидаги зарарланиши 
эритематоз инфильтрациялар шаклида кечиб, қонли ажратмалар
ҳамда серозли-қонли қобиқлар билан қопланган кўринишларда 
намоён бўлади. Кейинчалик эса бундай инфильтралланишлар яралар 
ҳосил бўлишига, бурун шиллиқ қавати тоғай ва суяк қисмларининг 
деформацияланишига олиб келади. Худди шу каби ўзгаришлар оғиз, 
томоқ шиллиқ қаватларида, тилда ҳатто оғиз бойламларида ҳам 
кузатилади, натижада товушнинг бўғиқли чиқиши, ҳатто бутунлай 
йўқолиши (афония) ҳолатлари кузатилади. Кўз шиллиқ қаватлари 
зарарланиши натижасида эса конъюнктивит, ирит, кератитлар каби 
ўзгаришлар вужудга келади, натижада беморлар кўз шиллиқ 
қаватлари яллиғланади, яраланади ва кўз шох қаватининг 
чандиқланиши ҳолати юзага келади, бунинг оқибатида беморлар 
кўриш қобилияти пасади ёки улар бутунлай кўр бўлиб қоладилар. 
Касаллик туфайли вужудга келадиган переферик неврит каби 
ўзгаришлар мушак, суякларда атрофик ўзгаришларга олиб келади
масалан кўз олмасини ҳаракатга келтирувчи мушаклардаги атрофик 
ўзгаришлар натижасида кўз олмасининг намланиб туриши, қовоқлар 
билан ёпилиб-очилиб туриши ҳолатлари бузилади ва шилпиқлиқ 
(логофталм) вужудга келади. 


191 
Мохов касаллигида кузатиладиган ўзгаришлар ички аъзоларда 
ҳам ўз аксини топади, бундай ўзгаришлар асосан паренхиматоз 
аъзолар томонидан кузатилади. Эндокрин тизими фаолиятининг 
бузилиши натижасиада жинсий аъзолар томонидан бепуштлик, эрта 
климакснинг вужудга келиши, эрта қариш каби ҳолатлар куза-
тилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling