Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Пашшахўрданинг қишлоқ ва шаҳар турларини
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Пашшахўрданинг қишлоқ ва шаҳар турларини
бир-биридан фарқлаш № Кўрсаткичлар Шаҳар тури Қишлоқ тури 1 Қўзғатувчиси L. tropica minor L. tropica mаjor 2 Инкубацион даври Ўртача 2-6 ой, 1 йилгача 2-5 ҳафта 3 Инфекция ўчоғи Лейшманиозга чалинган бемор кишилар Кемирувчилар ва бемор кишилар 4 Касалликнинг дастлабки белгилари Кичик тугунча (лейшманиома) Ўткир яллиғланиш белгилари яққол намоён бўлган мадда (инфильтрат) 5 Ривожланиш жараёни Лейшманиоманинг ривожланиши секин, дастлаб эрозия бўлади. сўнгра чақаланади, ин- фильтрат секин сўрилади Маддалаган ўчоқ тез ярага айланади, кучли оғриқ билан кечади 6 Ярани таърифлаш Яра туби донадор, зардобсимон йиринг билан қопланган, тез қуриб қатқалоқланади Яра туби нотекис, кулранг сарғимтир некротик чиқинди билан қопланган, йиринг кўп миқдорда ажралади 7 Ярага айланиш муддати 3-8 ой 2-4 ҳафта 8 Лимфангит ва лимфаденитлар Камдан-кам ҳолларда кузатилади Кўп учрайди, оғир кечади, лимфа томирлари бўйлаб тугунчалар пайдо бўлади, ярага айланади. 9 Тошма элементларининг терида жойлашган соҳалари Кўпинча юз терисида, қўл- оёқларда камроқ кузатилади Кўпинча икки оёқ терисида, юзда кам кузатилади. 10 Фаслга алоқадорлиги Йилнинг барча фаслларида кузатилади Ёз ва куз пайтлари кузатилади, беморлар дастлаб июль-октябрь ойларида мурожаат этадилар 11 Кечиши Сурункали, ойлаб кечади Ўткир, бир неча ҳафта давом этади 12 Асоратлар бериши Пиококклар билан кам асоратланади Сарамас, йирингли яралар каби асоратлари кўп кузатилади 13 Географик тарқалган жойлари Аксарият ҳолларда шаҳар аҳолиси орасида учрайди. Кўпинча қишлоқларда, чўл ва адирларда 187 Касалликнинг металейшманиоз клиник турининг ривожланиши кўпроқ қуёш нурларининг таъсири билан боғланади, шунинг учун ҳам касаллик белгиларининг юз терисида кўпроқ жойлашиши сабабини ушбу ҳолат билан тушунтирилади. Металейшманиоз дўмбоқчалари тўлиқ етилмаган лейшманиомалар бўлиб, айрим муаллифларнинг фикрича, улар макроорганизмнинг қаршилик кўрсатиши натижасида типик лейшманиомага айланмаган ва сурункали тус олган касалликнинг клиник тури ҳисобланади. Тери лейшманиози касаллигини сурункали кечадиган йирингли касалликлар яраларидан, захм гуммасидан ва тери силидан фарқ қилиш лозим. Касаллик ташхиси анамнестик ва эпидемиологик сўровлар, клиник маълумотларга асосланган ҳолда қўйилади ва бактериоскопик текширув натижаларига (Боровский таначаларининг тўқима суюқлигида топилиши) асосан эса касаллик ташхиси тасдиқланади. Касаллик ташхиси ноаниқ бўлган ҳолларда эса Монтенегро синови натижалари ёрдам беради, яъни лейшманин би- лан терига қўйилган аллергик синов мусбат натижаларига асосан қўйилади. Пашшахўрда касаллигини даволашда антибиотик дори восита- ларидан (мономицин, метациклин, доксоциллин, рифампицин) кенг кўламда фойдаланилади. Мономицин ҳар 1 кг тана оғирлигига 20000-25 000 ТБ дан кунига 2 мартадан мушак орасига 10-12 кун давомида юборилади. Мономицин дори воситасини ичишга эса ҳар 1 кг тана оғирлигига 50000 ТБ дан тавсия этилади. Кейинги йилларда касалликни даволашда метациклин дори воситасидан муваффақиятли фойдаланилмоқда. Дори воситаси 0,3 г дан кунига 2 мартаба 10-12 кун давомида берилади. Рифампицин 0,3 г дан кунига 2-3 маҳалдан, овқатдан 30-40 дақиқа олдин ичишга тавсия этилади, болаларга эса 1 кг тана оғирлигига 7,5-10 мг дан куни 2 маҳалдан тавсия этилади. Доксоциллин 0,1 ёки 0,3 г дан кунига 2 маҳал овқатдан кейин тавсия этилади, даво курси 10-15 кунни ташкил этади. Маҳаллий даво чоралари акрихиннинг 1% ли эритмасини новокаин билан аралаштириб яра атрофига ковлаб юборилиш орқали олиб борилади. Шунингдек, яраларга 5% ли мономицин ёки 3% ли метациклин малҳамларини қўллаш тавсия этилади. Пашшахўрданинг олдини олишда комплекс ташкилий тадбирлар ўтказилиши, яъни касаллик вужудга келган ҳудудларда карантин ўрнатилиши лозим. Ушбу ҳудудларда касаллик манбаи бўлган 188 кемирувчи ҳайвонлар ва уларнинг инларини бузиб ташлаб заҳарлаш, ёмғирдан кейин пайдо бўладиган кўлмак сувлар, қамишзор ва зовурларни кўмиб ташлаш лозим. Бундай ишлар олиб борилиши натижасида касаллик манбаининг олдини олиш имконига эришилади. Касалликнинг ўчоғли ҳудудларида яшовчи аҳолига бу касаллик ҳақида, уни олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш зарур. Аҳолини касалликдан муҳофаза қилиш мақсадида уларга пашшахоналар тутиш, кечқурунлари чивинларни ҳайдаш мақсадида уларни ҳайдаш хусусиятига бўлган дори воситаларини қўллаш тавсия этилади. Бу тадбирларнинг тўлақонликда ўтказилиши касалликни олдини олиш ва унинг камайишига сабабчи бўлади. Тери лейшманиози касаллиги билан хасталангандан сўнг (ёки даволанган сўнг) беморларда доимий иммунитет қолади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling