Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Белбоғсимон учуқ
Белбоғсимон учуқ (Varicella zoster) касаллигини нейротроп фильтрланувчи вирус Varicella zoster келтириб чиқаради. Касаллик асосан 40-70 ёшли инсонларда ва кўпроқ эркакларда кузатилади. Касалликнинг келиб чиқишида эндоген ва экзоген омиллар таъсири, яъни организмнинг иммун тизими ҳолатининг сустлиги, соматик касалликлар, инфекция ўчоқларининг мавжудлиги, совқотиш ва бошқалар сабаб бўлади. Касалликнинг бошланиши продромал ҳолат кўринишида кечади, беморларда тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик, бош оғриғи, қусиш, кўнгил айнаши каби аломатлар билан бошланади. Инкубацион даврнинг давомийлиги ҳар хил бўлиб, тахминан 7-5 кунларни ташкил этади. Белбоғсимон темиратки касаллигининг қуйидаги: абортив, буллёз, гангреноз, геморрагик, генерализация- ланган клиник шакллари. Касаллик белгилари дастлабки кунлардан бошлаб тери юзаларида, нерв йўллари бўйлаб қизариш, бир оз шиш ва пуфакчали тошмалар пайдо бўлиши билан бошланади. Касалликнинг кечиши кучли оғриқ, ҳаракатнинг чегараланиши билан кечади. Ўчоқлар кўпинча юз, пешона, бошнинг сочли қисми, тана тери соҳалари, қўл ва оёқ соҳаларида, нерв йўналишлари бўйича жойлашади. Аввало эритематоз-доғли ва тугунчали- пилакчали тошмалар чизиқсимон-белбоғ шаклларида ҳосил бўлади. Пуфакчалар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, улар таркибидаги суюқлик аввало тиниқ, сўнг эса лойқалана бошлайди, пуфакчаларни ёрилиши натижасида эрозиялар ҳамда қора қўтирлар ҳосил бўлади. Касаллик давомийлиги 1-3 ҳафтани ташкил этади (абортив клиник шаклида). Касалликни оғир кўринишдаги кечишида ярали ва ярали-некротик тошмалар ҳосил бўлади, яралар ўрнида кейинчалик қора қўтир ҳосил бўлади ва хасталик 1-1,5 ойларда тузала бошлайди. Каслликнинг генерализациялашган (тарқоқ) клиник шаклида асосан йўлдош касаллиги бўлган беморларда, яъни лимфолейкоз, 198 лимфома, ўсма касалликлари, ҳамда иммунсупрессив, цитостатик, кортикостероид дори воситалари ҳамда рентген нурларини қабул қилган беморларда кузатилади. Гангреноз клиник шакли асосан кўп касал бўладиган кишиларда (қандли диабет, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яраси) ва кексаларда учрайди. Касалликнинг гангреноз клиник шаклида ўчоқлар таркибида геморагик суюқлик тутган пуфакчаларнинг бўлиши, битиши қийин ва узоқ вақт давом этадиган гангренали яраларнинг мавжудлиги билан намоён бўлади. Беморларда вируснинг нейротроплигидан далолат берадиган кучли оғриқлар пайдо бўлади. Касаллик ўчоқларида оғриқ, ачишиш, парестезия ҳолатлари кузатилади. Гистопатологик текширув натижасида эпидермал ҳужайралар- нинг ретикуляр ва балонланадиган дегенерализация ҳолати кузати- лади. Дерманинг сўрғичсимон қаватида полиморф ҳужайралар инфильтрацияси ва кучли яллиғланиш ҳолатлари кузатилади ҳамда қон томирларнинг кенгайиши аниқланади. Белбоғсимон темиратки касаллигига диагноз қўйиш унчалик қийинчилик туғдирмайди. Касаллик белгилари бўлган эритематоз- шишли асосда гуруҳлашган пуфакчаларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг нерв йўллари бўйлаб жойлашиши, оғриқнинг пайдо бўлиши касалликка ташхис қўйишга осонлик туғдиради. Оддий учуқ ва сарамас касалликларидан белбоғли темиратки касаллиги ўзига хос бўлган гуруҳлашган пуфакчаларнинг нерв йўллари бўйича пайдо бўлиши ва ирридиацияланувчи оғриқларнинг бўлиши билан ажралиб туради. Касалликнинг енгил кечишида ацикловир дори воситаси 800 мг дан кунига 5 маҳал 7-10 кун давомида ёки фамциклавир 250 мг дан кунига 3 маҳал 5-6 кун давомида ичиш тавсия қилинади. Касалликнинг оғир клиник кўринишда кечадиган ҳолатларда ацикловир препарати вена ичига 5-7,5 мг/кг дан ҳар 8 соатда 4-7 кун давомида тавсия этилади. Оғриқ кучайганда эса парацетамол 500 мг дан 3-4 маҳал кунига тавсия этилади. Беморларга В гуруҳ витаминлари (В1, В5, В6, В12, С) мушак орасига кунига 1 маҳал 10 кун давомида тавсия этилади. Айрим ҳолатларда гамма глобулин дори воситаси тавсия этилади. Маҳаллий даволашда пуфакчаларни ёриб, эрозив ўчоқларни анилин бўёқлари билан ишлов бериш, сўнг эса вирусга қарши қўлланиладиган малҳамларни суртиш тавсия 199 қилинади. Малҳамлардан 1-2% ли оксалин, теброфен, бонафтон, ацикловир, баъзан эса таркибида антибиотик ҳамда стероид гармонлари бўлган малҳамлардан (гиоксизон, лоринден С) фойдаланилади. Физиотерапия муолажалари сифатида УФО, Соллюкс лампалари қўлланилади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling