Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Плакчали клиник шакли. Чегараланган склеродермия 
касаллигининг плакчали клиник шакли думалоқ, овал шаклидаги 


210 
бир нечта ёки кўплаб доғли тошмаларнинг пайдо бўлиши билан 
бошланади. Вақт ўтиши билан касалликнинг бошида, шиш 
босқичида бу тошмалар пушти қизил рангда ёки сирен гули рангини 
эслатадиган кўринишда бўлади. Кейинчалик ушбу ўчоқлар диаметри 
ортиб боради, маркази эса қаттиқлашади, ўчоқлар ранги кам 
кўринарли бўлади, улар атрофи сирен рангидаги ҳалқалар билан 
ўралган бўлади. Ўчоқлар жойлашган ҳудудлар фил суяги 
кўринишини олади, улар силлиқ, бўлиб, қўл билан ушлаб 
кўрилганда йиғилмайди, ўчоқларда тер ва ёғ ажралиши кучли 
намоён бўлади, кўкимтир ҳалқалар йўқолади ва телеангиоэктазия ва 
пигментациялар кузатилади. Охир-оқибатда ўчоқнинг қаттиқлашган 
қисми юмшаб сўрила бошлайди, тери сатҳи папирос қоғози 
кўринишида юпқалашади, улар яхши йиғилади, айрим ҳолатларда 
атрофия ҳолати кузатилади. 
Юзнинг Ромберг гемиатрофияси 13-17 ёшларда бўлган 
болаларда кўпроқ учрайди. Аввалига сариқ, кўкиш кўринишда 
бўлган ўчоқлар ҳосил бўлади, аста-секин ўчоқлар қаттиқлаша 
бошлайди ва уларда атрофия ҳолати кузатилади, кейинчалик эса 
атрофик ўзгаришлар катталаша боради ва тери ости ёғ қаватини, 
мускулларни, оғир ҳолатларда эса юз суякларини, оғиз бўшлиғи 
аъзоларини ҳам қамрайди. Жараён пешона, кам ҳолатларда эса 
бўйин, елка, тана ва ҳаттоки, юзнинг қарама-қарши тарафигача 
ўтиши мумкин. Юз соҳасининг аниқ кўринишдаги жароҳатланиши 
ўчоқлар 
соҳасини 
тезда 
юпқалашаши, 
буришиши 
ва 
гиперпигментланиши тарзида бўлади. Айрим ҳудудлар пергамент 
қоғози кўринишида бўлиб, уларда қон томирлар яққол кўриниб 
туради. 
Чизиқли клиник шакли. Болаларда кўп ҳолатларда асосан 
касалликнинг чизиқли клиник шакли учрайди, касаллик ўчоқлари 
чизиқча шаклида вертикал кўринишда намоён бўлади. Чизиқли 
склеродермия касаллигида ўчоқлар ассиметрик ҳолда қўл ва 
оёқларда, қовурғалар оралиғи нерв толалари бўйлаб чизиқ ёки йўл 
кўринишида жойлашади. Касалликнинг ушбу клиник шакли агарда 
юз соҳасида жойлашиши қайд этилса, у ҳолда жараён асосан 
бошнинг сочли қисмидан пешонани кесиб ўтиб, бурун эгари
ҳаттоки юқори лаб соҳасигача чуқур кўринишда, худди қилич билан 
чопилган кўринишда намоён бўлади. Атрофия ҳолати фақат тери 
соҳаси билан эмас, балки мушак ва суяк соҳаларигача тарқалади ва 


211 
юзнинг деформация ҳолатига олиб келади. Бемор болалар катта 
бўлган сари касалланган ҳудудлар ривожланишдан орқада қола 
бошлайди ва улар натижада ногиронликка мубтало бўладилар. 
Касалликнинг ушбу клиник шаклининг кечиши узоқ вақт давом 
этиб, у ўз фаоллигини тахминан 5 йиллар давомида сақлаб қолади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling