Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
 


217 
 
 
 
ТЕРИНИНГ ПУФАКЛИ КАСАЛЛИКЛАРИ 
 
Чин ёки акантолитик пўрсилдоқ пуфакли яра 
Чин ёки акантолитик пўрсилдоқ пуфакли яра касаллигининг 
келиб чиқиши борасида хилма-хил назариялар мавжуд бўлиб, улар-
дан вирусли, инфекцион, невроген, эндокрин, модда алмашинуви-
нинг бузилиши каби назариялар муҳим ўрин тутади. Лекин 
замонавий текширув усуллари ёрдамида ўтказилган текширувлар 
(иммунофлюресцент) натижасида касалликнинг келиб чиқишида 
аутоиммун ҳолатининг ётиши исботланди ва аутоиммун назариясига 
асос солинди. Хусусан пўрсилдоқ пуфакли яра касаллиги билан 
хасталанган беморлар қон зардобида, касалликнинг фаол бўлган 
даврида, тери эпидермиси тиканаксимон қават ҳужайралари орали-
ғидаги кўприкчаларга (десмосомаларга) қарши бўлган антита-
началар миқдорининг юқори бўлиши ҳамда бу антитаначаларнинг 
IgG синфига мансуб эканлиги аниқланди. Антитаначалар миқдори 
касаллик ҳолатига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, касаллик авж олган 
босқичда уларнинг миқдори юқори ва аксинча сусайган, яъни 
ремиссия даврларида эса паст миқдорда бўлади ёки улар умуман 
аниқланмайди. Касалликнинг кечишида барча патологик ўзгаришлар 
тери эпидермиси тиканаксимон қаватида «акантолизис» кўринишида 
бўлган гистологик ўзгаришнинг юзага келишига олиб келади. 
Акантолизис – бу эпидермис тиканаксимон қавати ҳужайралари ора-
лиғидаги 
кўприкчаларни 
(десмосомаларни) 
цементловчи 
моддасининг емирилиши оқибатида, ўзаро боғлиқликнинг узилиши 
маъносини англатади. Акантолизис жараёни оқибатида пуфакли 
тошмалар ҳосил бўлиб, улар таркибидаги суюқликда алоҳида-
алоҳида 
циркуляцияланувчи, 
шакли 
ўзгарган 
акантолитик 
ҳужайралар кузатилади. Акантолитик ҳужайраларни илк бор 1948 
йилда Tцанк исмли олим кашф этган. Ушбу ҳужайралар пуфакли 
тошмаларнинг ёрилиши натижасида ҳосил бўлган эрозиялардан 
олинган «муҳрли» суртмаларни Романовский-Гимза усули ёрдамида 
бўяш орқали аниқланган. Акантолитик Тцанк ҳужайраларининг 
аниқланиши касалликнинг ташхис қўйиш меъзонларидан бири 


218 
бўлиб хизмат қилади. Акантолизис жараёни пўрсилдоқ пуфакли яра 
касаллигида кузатилувчи Никольский белгисининг асосини белги-
лайди. Ушбу клиник белгида ёрилган пуфакли тошмалар атрофида 
ҳосил бўлган қобиқлар пинцет ёрдамида тортиб кўрилганда 
эпидермис қаватининг соғлом бўлган соҳаларида ҳам кўчиш ҳолати 
кузатилади. Никольский белгисининг ўзига хос шакллари бўлиб 
Асбо-Хансен ва Шеклаков («нок») белгилари ҳам ҳисобланади. 
Асбо-Хансен белгисида ёрилмаган пуфакли тошма қобиғини 
марказий қисми бармоқ билан босилганда пуфакли тошма 
чегараларининг кенгайиши ва ҳажмининг катталашиши кузатилади. 
Шеклаков белгисида эса, бемор тана ҳолатининг ўзгариши 
оқибатида пуфакли тошма ичидаги суюқлик босими оғирлиги 
остида тошма ноксимон шаклни олади. Клиник белгиларининг 
намоён бўлишига қараб касалликнинг 4 хил: вульгар (оддий), 
вегетацияланувчи (ўсимтасимон), япроқсимон (қат-қат), себореяли 
(эритематоз) клиник шакли тафовут этилади. Пўрсилдок пуфакли 
яра касаллиги асосан 2 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларда, кўпроқ 
кузатилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling