Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Системали ёки ўткир қизил югурикда


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Системали ёки ўткир қизил югурикда касаллик белгилари 
бир вақтнинг ўзида ҳам тери, ҳам ички аъзоларда кузатилади. Баъзи 
беморларнинг 
терисида 
умуман 
ўзгаришлар 
топилмасдан 
касалликнинг умумий белгилари ва ички аъзоларнинг зарарланиши 
биринчи ўринга чиқиши мумкин. Умумий белгилардан асосан 
қуйидагилар кузатилади: ҳолсизлик, иштаҳанинг пасайиши, 
уйқусизлик, шунингдек, мушак, суяк ва бўғимларда оғриқ, иситма 
кўтарилиши ва бошқалар. Касалликнинг кечишида ички аъзолардан 
буйрак аъзоси кўпинча зарарланади, касаллик белгилари сийдикда 
оқсил, цилиндр ва эритроцитларнинг пайдо бўлиши билан намоён 
бўлади. Баъзан қизил югурик нефрити уремияга олиб келиб, ўлимга 
сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, кўпинча юрак (эндокардит, 
миокардит, перикардит), ўпка (бронхопневмония, плеврит) ва лимфа 
тугунлари ҳам зарарланиши, қонда анемия, лейкопения ҳолатлари 
кузатилади. Ўткир қизил югурик диагнозини тасдиқлашда LE-
ҳужайраларининг топилиши муҳим диагностик аҳамиятга эга 
бўлади. Касалликнинг оқибати ёмон, касалликдан бутунлай тузалиб 
кетиш ҳолати жуда кам бўлади. 
Шуни таъкидлаш лозимки, болаларда қизил югурик касаллиги 
катталарга нисбатан кам учрайди, 10 ёшгача бўлган болаларда 
асосан касалликнинг сурункали клиник шакли учраб, касаллик 
билан асосан ўғил болалар хасталанадилар, касалликнинг 
диссиминалланган ёки системали турлари билан эса кўпинча қиз 


206 
болалар хасталанадилар. Болаларда сурункали қизил югурикни 
марказдан қочувчи эритема клиник шаклининг учраши кўпроқ қайд 
этилади. 
Касаллик ташхиси асосан касалликнинг клиник белгилари (эри-
тема, фолликуляр гиперкератоз ва чандиқли атрофия) ва лаборатор 
текширувлари (анемия, лейкопения, лимфопения, гипергаммагло-
булинимия, юқори СОЭ кўрсаткичи ва LE- ҳужайраларининг 
топилиши) асосида қўйилади. 
Қизил югурикни даволашда безгакка қарши дори воситалари
глюкокортикоидлар, цитостатиклар, витаминлар ишлатилади. 
Касалликнинг сурункали клиник шаклларида делагил, резохин, 
плаквенил каби безгакка қарши дори воситалари кўпроқ самара 
беради. Улар 7-10 кун мобайнида 1 таблеткадан 2-3 маҳал берилади, 
бундай даво курслари 2-3 маротаба такрорланади. Витаминлардан 
никотин кислотаси, пиридоксин гидрохлоридни касалликни 
даволашда нафли бўлиши қайд этилади. Қизил югурикнинг ўткир 
турларини даволашда кортикостероидларсиз (айниқса, преднизолон, 
кунига 60-80 мг гача) тасаввур этиб бўлмайди. Болаларга 
преднизолон 5-10 мг, урбазон 4-8 мг, дексаметазон 0,5-2 мг дан 
клиник самара олингунча берилиб, кейин уларнинг миқдори 
камайтириб борилади. Болаларда қизил югурик касаллигининг 
клиник шаклларини қандай бўлмасин глюкокортикоид дори 
воситалари билан доволаш жараёни албатта калий препаратларининг 
белгиланиши ҳамда овқат маҳсулотларининг тавсия этилишида 
оқсил моддалар миқдорининг кўпайтирилиши ва аксинча, 
углеводлар сонининг чекланиши тарзида олиб борилиши лозим. 
Гормонлар билан даволаш натижалари кам наф бергудек бўлса, у 
ҳолда улар цитостатик дори воситалари (метотрексат, азатиоприн) 
билан бир вақтнинг ўзида тавсия этилади. 
Маҳаллий даво асосан иккинчи даражали жиҳатга эга бўлиб, 
яллиғланишга қарши бўлган малҳам ва кремларни тавсия этилиши 
тарзида олиб борилади. Касалликнинг дискоид клиник шаклларида 
ўчоқлар асосига дори воситалари инъекция тарзида юборилади. 
Бундай дори воситалари сифатида 5% ли гидрокортизон ва 10% ли 
хингамин, резохин ва акрихинлар қўлланилади. 
Касалликни олдини олиш мақсадида ва профилактик чораларни 
ўтказилиши борасида бемор болалар диспансер рўхатига олиниши 
лозим ҳамда уларга асосан касалликни келтириб чиқарувчи омиллар 


207 
бўлган УФ нурлари таъсиридан ҳимояланиш мақсадида кремлар 
тавсия этилади.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling