Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
ТЕРИНИНГ БИРИКТИРУВЧИ ТЎҚИМА КАСАЛЛИКЛАРИ Қизил югурик Қизил югурик (erythematosus) бириктирувчи тўқима касаллик- лари ичида алоҳида ўрин тутади. Ҳозирда ушбу касаллик асосида аутоаллергик ҳолати ётади, деб таъкидланади. Беморлар организ- мининг ўз оқсилларига нисбатан аутоиммунологик комплексларни ҳосил қилиши, LE-ҳужайраларнинг шаклланиши мазкур фикрнинг тўғри эканлигини исботлайди. 1949 йилда Хазерик томонидан «ядрога қарши омил» деб ата- лувчи оқсил моддасининг кашф этилиши фанда катта бурилиш ясади. Бу модда соғлом ҳужайраларнинг ядросига салбий таъсир этиб, уни парчалар ва ҳужайрадан ташқарига улоқтириб ташлар экан. Парчаланган ядро бўлаклари бошқа макрофаг ҳужайралар томонидан ҳазм қилиниб, икки ва кўп ядроли ҳужайраларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлар экан. Бундай ҳужайралар LЕ (Lupus Erythematosus) ҳужайралар номини олди. Текшириладиган беморлар қонида қизил югурик ҳужайраларининг аниқланиши муҳим диагностик аҳамият касб этади. Қизил югурик касаллигига чалинган беморларда эстерогенлар миқдори ошиб кетиши маълум бўлди. Организмнинг аллерген ҳолати ва фотосенсибилизация даражаси эстрогенлар миқдорига боғлиқ экан. Касалликнинг қиз болалар ва ёш аёлларда кўп учраши сабаби ҳам мана шунда, деб таъкидланади. Аёллар эркаклардан 8 марта кўпроқ касалланар экан. Қизил югурик касаллигининг ривожланишида оганизмда яллиғланиш ўчоқларининг (тонзиллит, гайморит) мавжудлиги, антибиотиклар ва сульфаниламидларнинг тартибсиз равишда кўп миқдорда қабул қилиниши, турли нурланишларнинг таъсир этиши ҳолатлари муҳим аҳамият касб этади. Касаллик шаклланишида ирсий мойиллик аутосом-доминант тури бўйича намоён бўлар экан. Қизил югурикнинг ягона классификацияси йўқ, лекин касаллик- нинг сурункали, тарқоқ ва системали турлари тафовут этилади. 204 Сурункали қизил югурикнинг 4 та асосий турлари, жумладан, дискоид, диссиминалланган, Биеттанинг марказдан қочувчан эритемаси ва Капоши-Ирганганинг чуқур шакли тафовут этилади. Қизил югурикнинг чегараланган (дискоид, сурункали) ва тарқалган (диссеминация) турларида асосан тери соҳалари зарарланади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling