Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Парапсориаз 
Парапсориаз касаллиги атамасини биринчи маротаба 1902 йилда 
тиббиётга олим Брок киритган. Касаллик табиатига кўра псориаз 
касаллигига ўхшаш бўлганлиги учун ҳам шундай номланган. 
Парапсориаз касаллигининг клиник жиҳатдан 3 хил тури тафовут 
этилади: томчисимон, плакчали ва лихеноид турлари. Улар ичида 
асосий ўринни томчисимон клиник тури ташкил этиб, ушбу тур 
билан кўпинча болалар хасталанадилар. Касалликни келиб чиқиши 
асосида инфекция ҳамда токсик ҳолатнинг аҳамияти муҳим 
ҳисобланади. Бемор болаларда турли хил ўчоқли инфекциялар 
мавжудлиги (сурункали ангина, гайморит, франтит, ларингит, 
паротит) ҳолати қайд этилади.
Томчисимон парапсориаз касаллиги 3 хил ўткир, ярим ўткир ва 
сурункали клиник кўринишларда кечади. Улар ичида касалликни 
сурункали клиник кечиши кўпроқ қайд этилади. Касалликнинг ушбу 
клиник шаклида тошмалар пушти, тўқ қизил рангли тугунчалар 


151 
кўринишида, асосан бемор танасининг ён тери соҳаларида, қўл ва 
оёқ соҳаларида намоён бўлади. Беморларнинг умумий аҳволи 
ўзгармайди, уларни салбий шикоятлар безовта қилмайди. Тошмалар 
бошнинг сочли соҳаларида, юз тери соҳаларида ва қўл-оёқ кафт 
юзаларида учрамайди. Тугунчали тошмалар тариқ, тўғноғич боши 
катталикларида бўлиб, улар қаттиқ таркибли, силлиқ юзали бўлади. 
Тошма юзалари қиртишлаб кўрилганда улар юзасида кепаксимон 
қипиқланиш кузатилади, агарда қиртишлаш қаттиқроқ давом 
эттирилса у ҳолда майда нуқтали қон қуйилиши кузатилади (пурпул 
белгиси). Вақт ўтиши билан эса тошма элементларининг сўрилиши 
ва орқага қайтиш жараёни кузатилади, бу вақтда тошмалар юзасида 
нозик кўринишда қипиқланиш кузатилади, ушбу қипиқлар 
кўчирилса, худди «булутча» кўринишида бутунлай кўчиб тушади. 
Тугунчали тошмалар ўрнида кейинчалик иккиламчи лейкодерма 
қолади. Томчисимон парапсориаз касаллигининг ўткир клиник 
кечишида касаллик белгилари тўсатдан бошланади, тошмалар 
полиморф кўринишида, тўғноғич катталигида бўлиб, уларнинг 
марказий қисми қонталашади, кейинчалик эса улар ўрнида қора-
қўтир, қонталашган пўстлоқлар кузатилади. Айрим вақтларда 
тошмалар худди чечак касаллиги йиринглари кўринишида ёки 
пушти қизил тугунчалар кўринишида намоён бўлади. Касалликнинг 
ушбу клиник турида шиллиқ қаватларда ва жинсий аъзолар 
соҳаларида тошма элементларини оқиш, пушти қизил тугунчали 
тошмалар тарзида кузатиш мумкин. Беморлар умумий аҳволининг 
ўзгариши кузатилади, уларни тана ҳароратини кўтарилиши, 
холсизлик, переферик лимфа тугунларининг катталашиши куза-
тилади. Касаллик узоқ вақт қайталама кечиши тошмалар ўрнида 
муҳрланган кўринишда чечак касаллигида кузатиладиган чандиқлар 
қолиши мумкин. Парапсориаз касаллигининг ўткир ости 
кўринишида ҳам касалликнинг худди сурункали кўринишида 
кузатиладиган қонталашган тугунчали тошмалар кузатилади. 
Касалликка ташхис қўйишда иккиламчи тугунчали захм 
касаллиги билан таққосланади, бу вақтда беморларни Вассерман 
реакцияси текширилади, пушти ранг темиратки касаллиги билан 
таққослаш ташхиси ўтказилганда «она» доғи тошмаларининг 
аниқланишига, қизил ясси темиратки касаллиги тошмалари билан 
таққослаганда эса тугунчали тошма элементларининг ясси, ялтироқ 
марказий қисмидаги нуқтасимон ботиқликка, гуруҳланишга 


152 
мойиллиги ва жараённинг қичишиш билан кечиши ҳолатларига 
эътибор бериш лозим. Парапсориаз касаллигининг ўткир кечиши 
ҳолатларида касаллик белгиларини сувчечак касаллиги билан 
таққослаш лозим. Маълумки, сувчечак касаллигида беморларнинг 
умумий ҳолати ўзгариши, тана ҳароратининг юқори бўлиши, тошма 
элементларининг юз тери соҳаларида ва бошнинг сочли соҳаларида 
кузатилиши, жараённинг қичишиши билан кечиши ва тезда 
тузалиши каби кўринишларда кечиши парапсориаз касаллигини 
ушбу касалликдан ажрата билишга асос бўлади. 
Касалликка даво чораларининг ўтказилиши билан бир вақтнинг 
ўзида беморларда мавжуд бўлган инфекция ўчоқларини даволаш 
лозим. Шу мақсадда бемор болаларга кенг қамровли антибиотик 
дори воситалари тавсия этилади. Касалликни комплекс даволашда 
кальций препаратлари (хлорид ва глюконат кальций), антигистамин 
дори воситалари (фенкарол, перитол, супрастин, диазолин), 
витаминлар (А, Е ва Д
2, 
рибофлавин, фолат ва никотин кислоталари, 
пантотенат кальций ) белгиланади. Касалликнинг ўткир ва тарқоқ 
кўринишда кечадиган ҳолатларида беморларга глюкокортикоид 
дори воситалари бемор болалар 1 кг тана оғирлигига нисбатан 
белгиланиб, 10-14 кун мобайнида тавсия этилади. маҳаллий даво 
кортикостероид малҳамларининг тавсия этилиши билан олиб 
борилади. 


153 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling