113
ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши ва ривожланиш тарихига
мурожаат қилиш зарур деб ҳисоблайдилар.
Меҳнат воситалари, материаллар, технология,
энергия, ахборотлар ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш
билан биргаликда ишлаб чиқаришнинг технологик
усули дейилади. Улар ўртасидаги
чегараларни жамият
тараққиёти тарихининг йирик босқичлари ажратиб туради.
Бир технологик ишлаб чиқариш усулидан бошқасига ўтиш
асосан, меҳнат воситаларининг тавсифидаги ўзгаришлар, фан
ва техника тараққиёти билан белгиланади. Ишлаб чиқариш
технологик усулларининг дастлабки учта босқичлари
алоҳида фарқланади. Булар оддий кооперация,
мануфактура
ва машиналашган ишлаб чиқариш.
Оддий кооперация – бу
бир хил товарни ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифасини
бажарувчи ходимларнинг энг оддий шаклидаги уюшиши,
биргалашиб маълум тартиб ва режа асосида ишлайдиган
кишилар гуруҳидир. Кооперациянинг якка тартибдаги
ҳунармандчилик ишлаб чиқаришига
нисбатан афзалликлари
қуйидагилар орқали намоён бўлади:
1) кўплаб ишчиларнинг биргаликдаги меҳнати ишчи
кучидаги алоҳида тафовутларнинг йўқолишига, уларнинг
сифат жиҳатидан
бир хиллашувига олиб келди;
2) бино ва иншоотлардан биргаликда фойдаланиш
натижасида ёқилғи, ёритиш ва бошқа шу каби харажатларнинг
кам сарфланиши маҳсулот бирлигига тўғри
келувчи ишлаб
чиқариш воситаларининг тежалишига олиб келди;
3) биргаликдаги меҳнат беллашувни келтириб чиқариб,
меҳнат унумдорлигини оширди.
Do'stlaringiz bilan baham: