Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Хусусий мулк – бир шахсга жумладан, тадбиркорга


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Хусусий мулк – бир шахсга жумладан, тадбиркорга 
қарашли бўлиб, ёлланма меҳнатга асосланган ҳолда 
даромад олишга қаратилган мулкдир. Бу ерда мулк эгаси 
билан тадбиркорни бир хил қараш керак эмас. Мулк эгаси ўз 
мулкини ўзи юритиши ҳам мумкин, уни тадбиркорга ижарага 
бериши ҳам мумкин. Агар мулк эгаси ўз мулкини ўзи юритса, 
у бир вақтнинг ўзида ҳам мулк эгаси ҳам тадбиркор сифатида 
намоён бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг “Мулкчилик тўғрисида”ги 
Қонунида (7-модда) хусусий мулк ўз мол-мулкига хусусий 
эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш 
ҳуқуқидан иборатдир, деб кўрсатилган. Шу билан бирга 
хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати 
чекланмаслиги таъкидланади. Хусусий мулк ҳам бошқа 
ҳар қандай мулк шакллари каби ўзининг ижобий ва салбий 
томонларига эга. У сўзсиз, ташаббускорлик ва тадбиркорликни, 
меҳнатга масъулиятлилик муносабатларини рағбатлантиради. 
Шу билан бирга, товар ишлаб чиқариш шароитида у 


126
хуфёна даромад орттиришга интилиш ҳиссини туғдиради. 
Мулкчиликнинг бу шаклини тан олиш иқтисодиётда 
уни қўллаш фойдали бўлган бўғинларни аниқлаш, уни 
тартибга солишнинг молиявий ва ҳуқуқий механизмларини 
шакллантиришни тақозо қилади. Лекин хусусий мулкчиликни 
бундай тан олиш уни мутлақлаштириш билан умуман боғлиқ 
эмас. Бу мулк сотиб олинган ишлаб чиқариш воситалари 
асосида мустақил хўжалик юритиш ёки давлат корхоналари, 
кооператив фирмалар, магазин, ошхона ва шу кабиларни сотиб 
олиш орқали вужудга келиши, кўпайиши мумкин.
Турли шаклдаги мулкларнинг аралашиб, бирикиб 
кетиши натижасида аралаш мулк пайдо бўлади. Бу мулк 
алоҳида олинган объектнинг турли мулкдорлар иштирокида 
ўзлаштирилишини билдиради.
3.5. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling