Давлат мулки – эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш давлат ихтиёрида
бўлган мулк объектларидан иборат. Давлат мулки асосан икки йўл билан ҳосил бўлади:
1) хусусий мол-мулкнинг миллийлаштирилиб, давлат ихтиёрига ўтказилиши;
2) давлат маблағлари ҳисобидан корхоналар қуриш, давлатга қарашли корхона ва
ташкилотларда инвестицияларни амалга ошириш.
3.2-расм
Мулкчилик шаклларининг таснифланиши
Давлат мулки ҳақиқатда ҳам халққа қарашли бўлган, бўлинмайдиган ёки умумий
ресурслардан фойдаланиш учун жуда мосдир. Бунга мисол қилиб такрор ишлаб чиқариб
бўлмайдиган табиий ресурсларни, йирик иншоотлар ва транспорт воситалари, йўллар каби
иқтисодий тузилманинг каттагина қисмини кўрсатиш мумкин.
Ўзбекистонда Фуқаролик кодексига мувофиқ давлат мулки республика мулкидан ва
маъмурий-ҳудудий (муниципал) тузилмалар мулкидан иборат бўлади. Ер, ер ости бойликлари,
сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар, республика
ҳокимияти ва бошқаруви тузилмалари мол-мулки, давлатга қарашли маданий ва тарихий
Хусусий мулк –
айрим кишилар ва
гуруҳларга
тегишли бўлиб,
ёлланма меҳнатдан
фойдаланиб
даромад топишга
қаратилган мулк
Жамоа мулки –
муайян мақсад йўлида
турли кўринишдаги
жамоаларга бирлашган
кишилар томонидан
биргаликда
ўзлаштирилувчи
восита ва неъматлар
Давлат мулки –
ўз вазифаларини
бажариш
мақсадида давлат
томонидан
ўзлаштирилувчи
турли восита ва
неъматлар
Аралаш мулк –
турли мулк
шаклларидан ташкил
топиб, шунга мувофиқ
тарзда ўзлаштирилувчи
восита ва неъматлар
Якка тартибдаги
хусусий мулк –
алоҳида олинган
мулкдор томонидан
ўзлаштирилувчи
восита ва
Do'stlaringiz bilan baham: |