Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Ҳозирги замон бозор иқтисодиёти. Ҳозирги даврда 


118
реал ҳаётда бозор иқтисодиёти соф бозор механизми ва 
режали иқтисодиёт унсурларини мужассамлаштиради. 
Мулкчиликнинг ҳар хил шакллари, тадбиркорликнинг 
турли йўналишлари мавжуд бўлади, унда режалаштириш
прогнозлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш кучаяди. 
Масалан, АҚШ иқтисодиёти ҳозирги даврда олдинги эркин 
бозор иқтисодиётидан сезиларли фарқ қилади. Бу фарқлар 
қуйидагиларда кўринади:
биринчидан, мулкнинг бир қисми давлат қўлида бўлиб, 
у иқтисодиётда фаол роль ўйнайди. Бу иқтисодиётнинг 
барқарорлиги ва ўсиши учун шароит яратишда, бозор тизими 
етарли даражада ишлаб чиқармайдиган ёки умуман етказиб 
бермайдиган айрим товарлар ва хизматлар билан таъминлашда, 
даромадлар тақсимланишини ўзгартиришда ва шу кабиларда 
намоён бўлади; 
иккинчидан, соф капитализмдан фарқли ўлароқ, АҚШ 
иқтисодиётида йирик корпорациялар ва кучли касаба 
уюшмалари шаклидаги қудратли иқтисодий ташкилотлар 
мавжуд.
Бу ерда, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, хусусий 
мулкчилик ва бозор тизимига суяниш, ижтимоий мулкчилик 
ва марказдан режалаштириш ҳар доим ҳам бир вақтда мавжуд 
бўлмаслиги мумкин. Масалан, собиқ миллатчи Германия 
иқтисодиёти авторитар капитализм деб аталган, чунки 
мулкчилик хусусий бўлиб қолсада, мамлакат иқтисодиёти 
қаттиқ назорат остига олинган ва марказдан бошқарилган. 
Бунинг тескариси, бозор социализми деб аталган собиқ 
социалистик 
Югославия 
иқтисодиётида 
ресурсларга 
ижтимоий мулкчилик хос бўлган ва бир вақтда иқтисодий 
фаолиятни ташкил қилиш ва бошқаришда эркин бозор 
асосида олиб борилган. Швеция иқтисодиётида ҳам 90% 
дан ортиқ хўжалик фаолияти хусусий фирмаларда тўпланган 
бўлсада, давлат иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва 
даромадларни қайта тақсимлашда фаол қатнашади. Ҳозирги 
вақтда Хитой Халқ Республикасида давлатнинг марказлашган 


119
ҳолда иқтисодиётга аралашуви ва режалаштириш тизими 
сақланиб қолган ҳолда бозор механизмлари муваффақият 
билан қўлланилиб, барқарор ва тез суръатлар билан иқтисодий 
ўсишга эришмоқда.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling