124
Ўзбекистонда Фуқаролик кодексига мувофиқ давлат мулки
республика мулкидан ва маъмурий-ҳудудий (муниципал)
тузилмалар мулкидан иборат бўлади. Ер, ер ости бойликлари,
сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа
табиий
ресурслар, республика ҳокимияти ва бошқаруви
тузилмалари мол-мулки, давлатга қарашли
маданий ва
тарихий бойликлар, бюджет маблағлари,
олтин захираси,
валюта фонди ва бошқа давлат фондлари республика мулки
ҳисобланади.
Маъмурий-ҳудудий (муниципал) тузилмалар мулкида
давлат ҳокимияти маҳаллий органлари мол-мулки, маҳаллий
бюджет маблағлари, муниципал
уй-жой фонди ва коммунал
хўжалиги корхоналари ва бошқа мулкий мажмуалар, халқ
таълими,
маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари кабилар
мол-мулки бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: