Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

3) услубий вазифаси – иқтисодиёт назарияси фанининг 
ўзи, билиш услублари, таҳлили ва унинг тамойиллари, 
олинган хулосалар, тадқиқ этилаётган иқтисодий қонунлар ва 
категориялар бошқа ижтимоий тармоқ фанлари учун услубий 
асос бўлиб хизмат қилади;
4) ғоявий-тарбиявий вазифасиушбу вазифа шундан 
иборатки, унинг ёрдамида талабалар, мутахассислар ва 
иқтисодиёт илмини ўрганувчиларнинг илмий дунёқарашини 
шакллантиради, миллий истиқлол ғоясини талаба ёшлар онгига 
сингдиради, уларни миллат манфаатлари йўлида иқтисодиётни 
ривожлантириш, миллий маҳсулотни кўпайтириш, миллий 
пул қадрини ошириш, миллий товарларни жаҳон миқёсида 
бозоргир бўлишини таъминлаш, мамлакат аҳолисининг 
турмуш даражасини кўтариш рухида тарбиялайди. Иқтисодиёт 
назарияси фани талаба ёшларга ишлаб чиқарилган моддий 
неъматлар ва кўрсатилган хизматларнинг инсон меҳнатининг 
маҳсули эканлигини тушунтириб, уларни меҳнат ҳамда 
чекланган ресурсларни тежаш рухида тарбиялайди. 


36
1.4. Иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий 
тушунчалар)
Иқтисодиёт назарияси фани иқтисодий муносабатларда 
амал қиладиган иқтисодий қонунлар ва категорияларни ҳам 
ўрганади.
Иқтисодий қонун – иқтисодий ҳаётнинг турли 
томонлари, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги 
доимий, такрорланиб турадиган, барқарор сабаб-оқибат 
алоқаларини, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодалайди. 
Масалан, қиймат қонуни турли товарлар ўртасидаги 
эквивалентликни, ўлчовдошлик каби алоқаларни ифодалайди. 
Талаб қонуни эса, талаб билан баҳо ўртасидаги алоқадорликни 
ифодалайди.
Иқтисодий қонунлар объектив хусусиятга эга бўлиб, 
уларнинг келиб чиқиши, амал қилиши, ривожланиши ва 
барҳам топиши алоҳида кишиларнинг онгига, уларнинг 
хоҳиш-иродасига боғлиқ эмас. 
«Иқтисодиёт назарияси» фани иқтисодий қонунларни 
қуйидаги гуруҳларга туркумлайди: 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling