37
бўлган “капитализм” деб аталмиш тараққиёт босқичининг
махсус иқтисодий қонунидир. Аралаш иқтисодиётга ўтиши
билан бу қонун сўна бошлайди. Иқтисодий қонунларнинг
юқорида санаб ўтилган гуруҳларини бир-биридан фарқлаш
учун қуйидаги шартли расмдан фойдаланамиз (1.3-расм).
Расмдан кўринадики, кишилик жамиятининг ривожланиши
бир неча босқичларни босиб ўтиб, улар 1, 2, 3, … ва ҳ.к.
тартибида белгиланган. Юқорида
таъкидланганидек, махсус
иқтисодий қонунлар бу босқичларнинг ҳар бири учун алоҳида
тарзда амал қилиб, улар мазмунан бир-биридан фарқланади.
Даврий иқтисодий қонунлар эса тараққиётининг бир неча
(бизнинг расмда 3 та) босқичи учун тегишли бўлади ва уларда
амал қилади. Умумий иқтисодий қонунлар кишилик жамияти
тараққиётининг барча босқичларини қамраб олиб, уларнинг
ҳаммасида амал қилади. Масалан, такрор ишлаб чиқариш
қонуни, меҳнат унумдорлигининг ўсиб бориш қонуни ва
ҳоказо.
Иқтисодий қонунларнинг ҳар қайсиси ўзича амал
қилмайди, балки улар
бир-бирлари билан чамбарчас
боғлиқликда амал қилади, уларнинг бири иккинчисини
тақозо этади. Шунинг учун уларни биргаликда иқтисодий
қонунлар тизими деб юритилади. Иқтисодий қонунлар ёки
уларнинг тизими ўзгармас нарса эмас, балки улар маълум бир
тарихий
шароитда вужудга келади, ривожланади ва маълум
шароитда йўқ бўлиб кетади. Масалан, қиймат қонуни, талаб
ва таклиф қонунлари, натурал ишлаб чиқариш даврида амал
20
Do'stlaringiz bilan baham: