Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


нархларни эркинлаштиришнинг дастлабки


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet281/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

нархларни эркинлаштиришнинг дастлабки 
босқичида (1992 йилнинг бошида) кенг доирадаги ишлаб 
чиқариш-техника воситаси бўлган маҳсулотлар, айрим турдаги 
халқ истеъмоли моллари, бажарилган ишлар ва хизматларнинг 
эркин нархлари ва тарифларига ўтилди. Аҳолини ҳимоялаш 


313
мақсадида чекланган доирадаги озиқ-овқат ва саноат 
товарлари нархларининг чегараси белгилаб қўйилди, айрим 
турдаги хизматларнинг энг юқори тарифлари жорий қилинди.
Нархларни эркинлаштиришнинг кейинги босқичида 
(1993 йил) келишилган улгуржи нархларни давлат томонидан 
тортибга солиш тўхтатилди. Қатъий белгиланган ва 
давлат томонидан тартибга солиб туриладиган нархларда 
сотиладиган товарлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг сони 
анча қисқарди.
Нархларни эркинлаштиришнинг навбатдаги босқичида 
(1994 йил октябрь-ноябрь) халқ истеъмол моллари асосий 
турларининг нархлари эркин қўйиб юборилди, транспорт 
ва коммунал хизматларнинг тарифлари оширилди. Шундай 
қилиб, республикада иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг биринчи 
босқичи нархларни босқичма-босқич (уч босқичда) тўлиқ 
эркинлаштириш билан тугади. 
Нархларни эркинлаштириш аҳолини ишончли иқтисодий ва 
ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари билан бирга олиб борилди. 
Давлат томонидан турли компенсациялар мақсадидаги 
жамғармалар тузилди, иш ҳақи, пенсия ва стипендияларнинг 
энг кам миқдори мунтазам суратда ошириб борилди, болалар 
учун нафақалар жорий этилди. Аҳолининг муҳтож қисмига 
ёрдам кўрсатилди, имтиёзли солиқ ставкалари жорий 
этилди. Айнан самарали ва оқилона нарх сиёсати воситасида 
мамлакатимизда бирламчи эҳтиёжга эга бўлган товарларни 
ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу эса, биринчидан
аҳолининг мазкур товарларга бўлган эҳтиёжларини миллий 
ишлаб чиқариш томонидан тўла ва сифатли таъминлаш 
имконини берди. Иккинчидан эса, озиқ-овқат ва бошқа 
стратегик аҳамиятга эга бўлган товарларнинг ўзимизда етарли 
ҳажмда ишлаб чиқариш имкониятининг қўлга киритилиши, 
республикамизнинг бошқа мамлакатлардан қарамлигини 
бартараф этиб, иқтисодий хавфсизликни таъминлади. Бу 
борада президентимиз Ш.Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларини 
келтириб ўтиш ўринлидир: «Истеъмол бозорида озиқ-овқат 


314
маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлашнинг ягона 
йўли – мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа озиқ-овқат 
маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш ҳамда 
“даладан дўконгача” бўлган узлуксиз занжирни яратишдир»
67
.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида миллий 
иқтисодиёт рақобатбардошлиги ҳамда барқарорлигини 
оширишда нархнинг аҳамияти ошиб бормоқда. Жумладан, 
Ўзбекистонда қатъий тежамкорлик тизимини рағбатлантириш 
орқали корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш кўп 
жиҳатдан маҳсулотлар таннархини пасайтиришга боғлиқдир. 
2017 йилда Ўзбекистонда:
68
- инфляция даражасини аниқлашда товар ва хизматларнинг 
истеъмол нархлари (тарифлари) ўзгаришини кузатиш 
методикасини такомиллаштириш;
- молия бозорларини ва тижорат банкларининг 
инвестициявий 
имкониятларини 
барқарорлаштиришга 
қаратилган Марказий банкнинг қайта молиялаштириш 
ставкаларини белгилаш тизимини такомиллаштириш;
- нақд пулсиз кўринишда товар ва хизматлар сотишда 
сунъий юқори нархлар ўрнатганлик учун жавобгарликни 
ошириш орқали ички бозорда нархнинг шаклланиш тартибини 
бошқаришда бозор механизмларини жорий қилиш;
- маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга нархларни декларация 
қилиш тартибини босқичма-босқич қисқартириш ҳамда 
кейинчалик 2020 йилда уни бекор қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 
октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини 
ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган 
стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ–5853-сон Фармони 
ижросини таъминлаш, жумладан, қишлоқ хўжалигида эркин 
рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий 
67
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис-
нинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси (24.01.2020) Халқ сўзи 
газетаси, 2020 йил 25 январь. 
68
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбеки-
стон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғри-
сида”ги, ПФ-4947-сонли Фармони. 8-илова, №118. 


315
этиш, пахта ва ғалла етиштиришда давлат буюртмасини 
бекор қилиш, ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигини ва 
маҳсулот ишлаб чиқарувчилар манфаатдорлигини ошириш, 
инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳисобига қўшимча иш 
ўринларини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 9 мартдаги 
«Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий 
этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда 2020 йил 
9 мартдаги «Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга 
бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги қарорларни имзолади.
Мазкур қарорлар Ўзбекистонда пахта ва ғалла етиштиришда 
давлат буюртмаси ва давлат харид нархларини белгилаш 
амалиётини тўлиқ бекор қилишни кўзда тутади.
«Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий 
этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга асосан, 2020 йил 
ҳосилидан бошлаб пахта хом ашёсини етиштиришда давлат 
буюртмаси бекор қилинади.
69
Шунингдек, 2020 йилдан бошлаб:
• пахта хом ашёсининг харид нархини белгилаш 
амалиётидан воз кечилади;
• пахта хом ашёси етиштирувчиларга районлаштирилган 
навларни эркин танлаш ҳуқуқи берилади;
• сертификатланган уруғлик етказиб бериш тизими 
сақлаб қолинади.
Жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 
1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган нархлар 
эълон қилиниши ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан 
келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритиш 
амалиёти жорий этилади.
Қарорга мувофиқ, пахта толаси Республика товар хомашё 
биржасида бошланғич биржа нархида эркин сотилади, бунда 
69 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 мартдаги «Пахтачилик 
соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
Қарори. 


316
биржада бошланғич нарх шаклланишида 10 фоиз чегирма 
қўйиш бекор қилинади.
«Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор 
тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги қарорга асосан, 2020 йил ҳосилидан бошлаб 
давлат буюртмаси асосида бошоқли дон етиштириш амалиёти 
босқичма-босқич бекор қилинади.
70
Қарорга мувофиқ, 2021 йил ҳосилидан бошлаб:
• давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш 
амалиётидан тўлиқ воз кечилади;
• давлат хариди тўлиқ бекор қилинади ҳамда 
етиштириладиган ғалла барча истеъмолчиларга биржа 
савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида 
эркин нархларда сотилади;
• дон 
нархлари 
барқарорлигини 
таъминлаш 
тадбирларини амалга ошириш учун зарур миқдордаги ғалла 
фьючерс, форвард шартномалари асосида ёки биржа савдолари 
орқали эркин нархларда харид қилинади;
• хўжаликларни сифатли уруғлик билан таъминлаш 
мақсадида сертификатланган уруғлик етказиб бериш тизими 
сақлаб қолинади;
• жаҳон бозори, минтақавий биржалар нархлари 
таҳлилидан келиб чиқиб, ҳосил йилида кутилаётган 
(индикатив) нархлар эълон қилиб борилади.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling