311
усули орқали аҳамиятли даражада оширади.
Бунда монопол
юқори ва монопол
паст нархлардан фойдаланилиб, улар
ўртасидаги фарқ худди қайчининг
иккита кесувчи томони
бир-биридан узоқлашгандаги сингари катталашиб боради.
Нархларнинг бундай ҳаракати товарлар ортиқчалиги ва
тақчиллиги ҳудудларининг кенгайишига асосланади. У
саноатнинг кўплаб қайта ишловчи корхоналари учун хосдир.
Бу корхоналар ўзларининг тайёр маҳсулотларига ундирма
саноат тармоқларида ўрнатилган нархларга нисбатан бир неча
марта юқори нарх ўрнатадилар.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга кўра,
“Баъзи бир корхоналарга имтиёзлар бериш орқали ўзимиз
эркин рақобат муҳитини бўғиб, нархларнинг барқарор
бўлишига салбий таъсир кўрсатмоқдамиз.
Энди биз бундай амалиётдан воз кечамиз. Бу
масалада
ҳаммага тенг шароит яратилади. Имтиёзлар
айрим
корхоналарга эмас, балки алоҳида ишлаб чиқариш ва хизмат
турларини рағбатлантириш мақсадида берилади. Имтиёзни
рўкач қилиб, энг муҳим фаолият турларини тўла монополия
қилиб олишга мутлақо йўл қўйилмайди”
66
.
9.4. Нарх сиёсати ва унинг Ўзбекистонда амалга
оширилиш хусусиятлари
Маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан
бозор иқтисодиётига ўтаётган
барча мамлакатларда
давлатнинг нарх соҳасидаги сиёсати кўп жиҳатдан нархларни
эркинлаштириш, миллий бозор нархларини жаҳон
бозори
нархларига яқинлаштиришга қаратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: